UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  1 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  4 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  17 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  3 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  54 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  69 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  3 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  4

Июль ойининг энг яхши футболчиси – Марат Бикмаев Янгиликлар

Июль ойининг энг яхши футболчиси – Марат Бикмаев

Биласиз, Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси мавсум бошидан буён championatasia билан ойнинг энг яхшиларини аниқлаб келмоқда.

Мазкур сўровномада Суперлиганинг 12 та клуби бош мураббийлари ва сардорлари иштирок этди. Мухлислар овози эса ПФЛ расмий сайтида ўтказилган сўровнома орқали қабул қилинди.

Биласиз, июнь-июль ойларида Россия яшил майдонларида Жаҳон чемпионати-2018 бўлиб ўтди. Шу сабабдан Суперлигада қисқа танаффус юзага келди ва июнь ойида фақатгина битта тур ўйини ташкил этилди. Шуни инобатга олиб, июнь ва июль ойлари учун битта сўровнома ташкил қилишга қарор қилинди. Зеро битта тур натижалари инобатга олиниб, июнь ойининг энг яхшилари аниқланиши бироз ножоиз бўлар эди. Шу тариқа бу сафар июнь ойидаги битта тур ва июлдаги 5 та тур учрашувлари якунларига кўра энг яхшилар аниқланди.

Унга кўра, 6 ўйинда 5 гол ва 2 голли узатма муаллифига айланган Марат Бикмаев 1-ўринни банд этди. Ушбу футболчи Суперлига клублари ва мураббийлари томонидан энг кўп овоз берилган номзодга айланди. Мухлислар сўровномасида эса Бикмаев учинчи бўлди. Умумий баллар сарҳисобига кўра эса барибир Бикмаевга етадиган рақобатчи топилмади. Иккинчи поғона эса овоз бериш натижаларига кўра, Тиаго Безеррага насиб этди. Безерра мухлислар ўртасидаги овоз беришда ғолиб бўлди. Лекин мураббийлар ва сардорларнинг аксарияти бу футболчини 2-ўринга лойиқ топишди. 3-ўриндан эса Жавлон Иброҳимов жой олди.
 


Июль ойининг энг чиройли голи муаллифи – Шерзод Ҳакимов ВИДЕО

Июль ойининг энг яхши дарвозабони – Элдор Суюнов

Июль ойининг энг яхши мураббийи – Андрей Фёдоров


Рейтинг: -10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика