UZ

Сўнгги янгиликлар

17:04Афғонистон Россияга ўртоқлик учрашуви ўтказишни таклиф қилди  2 16:32Қасим-Жомарт Тоқаев Шавкат Мирзиёевни миллий жамоа жаҳон чемпионатига чиққани билан табриклади  1 16:15Эрон билан можаро туфайли легионерлар Исроил клубларини ортиқча шартларсиз тарк этиши мумкин  1 15:55Жоан Гарсия "Барселона"га ўтиш учун ўз шартномасини сотиб олди  2 15:18Клублар ўртасидаги ЖЧ учрашувига уч минг мухлис келди. Бу турнирдаги энг ёмон натижа  2 15:12ВАР ва АВАР ҳакамлари учун ФИФА семинари бўлиб ўтади  1 14:57"Манчестер Сити"га янги сардор тайинланди  4 14:21Ўзбекистон Кубогидан ўрин олган “Бухоро” — ОКМК учрашувини бошқарадиган ҳакамлар номи маълум бўлди  1 14:15Пролига 10-турида ишловчи расмийлар эълон қилинди  0 13:38АПЛ 2025/26 мавсум тақвими эълон қилинди: МЮ 1-турда "Арсенал"ни қабул қилади  6 12:54"Манчестер Юнайтед" ўз футболчиси учун "Наполи"дан 25 млн. евро сўрамоқда  1 12:24Ильгиз Танташев клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати 2-тур ўйинида ишлайди  3 12:12Ўзбек футболи фахрийси Валерий Лёткин вафот этди  1 11:53Гвардиола клублар ўртасидаги ЖЧда кимлар ўйнаши ҳақидаги саволга жавоб берди  8 11:34Абдурауф Бўриев Шотландия клубига ўтиши мумкин эди, бироқ...  10

Июль ойининг энг чиройли голи муаллифи – Шерзод Ҳакимов ВИДЕО Янгиликлар

Июль ойининг энг чиройли голи муаллифи – Шерзод Ҳакимов ВИДЕО

Биласиз, Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси мавсум бошидан буён championat.asia билан ойнинг энг яхшиларини аниқлаб келмоқда.

Мазкур сўровномада Суперлиганинг 12 та клуби бош мураббийлари ва сардорлари иштирок этди. Мухлислар овози эса ПФЛ расмий сайтида ўтказилган сўровнома орқали қабул қилинди.

Биласиз, июнь-июль ойларида Россия яшил майдонларида Жаҳон чемпионати-2018 бўлиб ўтди. Шу сабабдан Суперлигада қисқа танаффус юзага келди ва июнь ойида фақатгина битта тур ўйини ташкил этилди. Шуни инобатга олиб, июнь ва июль ойлари учун битта сўровнома ташкил қилишга қарор қилинди. Зеро битта тур натижалари инобатга олиниб, июнь ойининг энг яхшилари аниқланиши бироз ножоиз бўлар эди. Шу тариқа бу сафар июнь ойидаги битта тур ва июлдаги 5 та тур учрашувлари якунларига кўра энг яхшилар аниқланди.

Ортда қолган 6 та тур доирасидан ўрин олган учрашувларда бир қатор чиройли голлар киритилди. Бир қанча футболчилар рақиб дарвозасини чиройли тарзда ишғол этиб, мухлис-у мутахассислар олқишларига сазовор бўлишди. Улар ичидан 6 та саралаб олинган номзодларга Суперлига клублари бош мураббийлари, сардорлари ҳамда ПФЛ сайтида мухлислар овоз беришди. Июль ойининг энг чиройли голи дея эътироф этилиш учун кураш анча қизғин тарзда кечди.

Якунда Шерзод Ҳакимов томонидан “Бунёдкор” дарвозасига киритилган гол 1-ўринни эгаллади. Мураббийлар ва сардорларнинг 8 нафари Ҳакимовнинг голини 1-поғонага лойиқ кўрди. Шунингдек, мухлислар ўртасида ташкил этилган сўровномада ҳам Шерзод Ҳакимов энг кўп овоз йиғди.

Иккинчи поғона эса Жавлон Иброҳимовга насиб этди. Унинг “Нефтчи” дарвозасига киритган голи жами 33 очко жамғарди. Учинчи ўрин эса Владимир Козакни 1 очкога ортда қолдирган Сардор Рашидовга насиб этди.

Таъкидлаш жоиз, март ойида энг чиройли гол муаллифи дея Азиз Турғунбоев эътироф этилган эди. Апрелда Элгужа Григалашвили, майда эса Арслонмурод Омонов ойнинг энг чиройли голларига муаллифлик қилишганди.

 




Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика