UZ

Сўнгги янгиликлар

01:33"Спорт-Экспресс": Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Дешамдан кўп маош олади  6 01:00Аргентина термасининг октябрь ойидаги ўртоқлик ўйинлари учун қайдномаси эълон қилинди  1 00:36Англияда рекорд ўрнатган мураббий МЮни текинга бошқаришга тайёр  2 00:17Франческо Тотти: "Фақатгина "Рома" бунга қодир бўлса керак"  1 23:48Никки Батт: "Манчестер Юнайтед"даги ҳолатни Пеп ва Клопп ҳам ўнглай олмайди"  2 23:26ЛаЛиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 23:05Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" 1:1  0 22:53Миржалол Қосимов: "Бугун тўп билан муомала қила олмадик"  1 22:26Баҳром Ҳайдаров: "ОКМКдек жамоани ютиш биз учун катта шараф"  1 22:15U-21 биринчилиги. 23-турда пешқадам ўзгарди, "Бунёдкор"дан 6:1 ва бошқа натижалар  1 21:47Шерзод Жўраев: "Ҳозир кўпроқ футболчиларни руҳан тиклаш устида иш олиб боряпмиз"  5 21:24Ҳаким Фузайлов: "Шогирдларимга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман"  4 21:08Суперлига. ОКМК ўз уйида "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди  24 20:53"Ливерпул"нинг ёз учун асосий мақсади аниқ  3 20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  5

Ихтиёр Каримов: "Локомотив" кучли бўлмаганида олий лигада эмас қуйироқ лигада ўйнарди Янгиликлар

Ихтиёр Каримов: "Локомотив" кучли бўлмаганида олий лигада эмас қуйироқ лигада ўйнарди

Бугун Ғузорда миллий чемпионатимизнинг 6-тур доирасидан ўрин олган учрашувлардан бири, "Шўртан" ҳамда "Локомотив" жамоалари ўртасида бўлиб ўтади.

Мезбонлар учун осон бўлмайдиган ушбу учрашув олдидан, яқин кунларда жамоамизнинг вақтинча бош мураббийи сифатида тайинланган, "Шўртан"нинг фидоий мураббийларидан бири - Ихтиёр Тоғаевичнинг турнир жадвалининг етакчиси билан кечадиган бахс тўғрисидаги фикрлари билан қизиқдик.

-  Олий лиганинг ҳар бир жамоаси ўз ҳурматига эга, кучли жамоа деб ҳисоблайман. Агар улар кучли бўлмаганда олий лигада эмас, балки қуйироқ лигада куч синашарди. Айнан бугунги рақибимиз ҳақида тўхталадиган бўлсам, ҳозирги кунда"Локомотив" жамоаси нафақат миллий балки Осиё чемпионлар лигасида ҳам етакчилик қилмоқда. Рақибизнинг яқин орада ўтказган ўйинларини кузатиб, таҳлил қилиб чиқдик. "Локомотив"  таркибининг ҳар бир чизиғида ўз ижрочилари бор. Шу сабабли, ўйин жуда қийин бўлади бўлади деб ўйлайман. Аммо, рақибимиз бир неча кун олдин ОЧЛда меҳмонда ўйнаганини ва сафарда  анчагина куч йўқотгани аниқ. Ушбу имкониятдан фойдаланиб ҳамда хато ва камчиликларимиз устида ишлаб, ҳар бир содир этиладиган қулай вазиятлардан унумли фойдаланишга ҳаракат қиламиз. Бир сўз билан шуни айтмоқчиманки, биз футболчиларимизга ишонамиз, - дейди Ихтиёр Каримов.

"Шўртан" ПФК матбуот хизмати

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика