UZ

Сўнгги янгиликлар

01:50Гвардиола: "Чемпионлик учун ҳақиқий кураш энди бошланмоқда"  0 01:17Рубен Аморим: "Бизда ўсиш бор"  1 00:46Инглиз футболида қизиқ ҳолат: клуб бир ҳафта учун дарвозабон ижарага олди  2 00:26Луис Диас ЕЧЛда дисквалификация қилинди  1 00:09Артета ҳимоячисининг жароҳатига изоҳ берди  1 23:50Флик: "Нега Мессининг мураббийи бўлишни истамас эканман?"  1 23:30 Суперлига. "Андижон" – "Хоразм" 3:2   0 23:26БАА. "Бани Яс" "починни очди", "Дибба" пешқадамлардан биридан очко тортиб олди  0 23:10U-17 Жаҳон чемпионатида барча чорак финал якунланди ва ярим финал жуфтликлари аниқ бўлди  3 22:56Вадим Абрамов: "Бир қанча муаммолар бўлишини билардик, лекин муаммолар бунчалик кўп бўлишини кутмагандик"  2 22:38Баҳром Ҳайдаров: "Динамо" майдонида дуранг ўйнаш биз учун ғалабага тенг"  2 22:13Акмал Шораҳмедов: "Натижадан қониқдим, лекин ўйиндан эмас"  8 21:54"Милан" собиқ "қария"сини қайтармоқчи  2 21:19Ҳаким Фузайлов: "Учала голни ҳам ўзимизга ўзимиз олиб келдик"  2 21:16Суперлига. "Машъал" – "Навбаҳор" 0:0  3

Иван Йосович: "Сафарда ҳам муҳим очколарни қўлга киритишимизга ишонаман" Янгиликлар

Иван Йосович: "Сафарда ҳам муҳим очколарни қўлга киритишимизга ишонаман"

Хабарингиз бор, Бахтиёр Ашурматов мураббийлигидаги "Қўқон-1912" жамоаси Coca Cola Суперлиганинг 8-турида сафарда АГМКга имкониятни бой берди(1:2).

Ўз майдонида ҳеч кимни аямаётган қўқонликлар нима учундир сафарда очко олишга қийналишмоқда. Биз бу борада жамоанинг сербиялик ҳимоячиси Иван Йосовичнинг АГМК билан ўтган ўйин ва бўлажак учрашувлар ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик. 

"Мағлубиятга учраганимизга қарамасдан яхши ўйин намойиш қилдик. АГМК жамоаси билан тенгма-тенг ўйнадик. Бу борада улардан ортда қолганимиз йўқ. Ушбу баҳсда ким биринчи гол урса ўша жамоа ғалаба қозонарди. Ҳисобда ортда бораётганимизда ҳам ўйинни ташлаб қўймадик. Кураш олиб бордик. Афсуски, фақат битта гол ура олдик. Рақиб биз йўл қўйган хатолардан фойдаланди ва иккита гол урди. 

Саккизта тур ортда қолди. Ҳа, биз уйда аъло даражада тўп тепмоқдамиз. Сафарда ўтган учта ўйинда мағлуб бўлдик. Лекин, ҳали олдинда янада қийин бўлган беллашувлар кутиб турибди. Сафарда ҳам муҳим очколарни қўлга киритишимизга ишонаман. Энди барчасини унутиб, хатолардан тўғри хулоса чиқариб "Насаф" билан ўйинни ўйлашимиз керак. Биринчи галда ўз майдонимизда бўлиб ўтадиган "Насаф" ва "Пахтакор" билан кечадиган учрашувларда ғалаба қозонишимиз шарт. Агарда мазкур ўйинларда уч очко қўлга киритсак яхши кайфият билан сафарда "Локомотив" билан куч синашишимиз мумкин бўлади. Муҳими жамоамиз аҳил",- дейди Иван Йосович.


Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика