UZ

Сўнгги янгиликлар

12:59"Барселона" Хавини ишдан бўшатади  2 12:34"Лидс" "Норвич"ни тор-мор этиб, Чемпионшип плей-оффининг финалига чиқди  0 12:13ОФК янги форматдаги мусобақаларни таништирди  2 11:56Ҳаким Фузайлов — "Хоразм" клуби бош мураббийи  8 11:34Рўзимбой Аҳмедов — "Хоразм" ФК бош директори  6 11:19ЎФА тасдиқлади. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Янги Зеландияга қарши ўйнайди  0 10:47Тьяго Алькантара Каталонияга қайтиши мумкин  1 10:20«Манчестер Юнайтед» собиқ академия мураббийи билан музокараларни бошлади  7 09:53«Ал Насср»нинг ёзги трансфер бозоридаги асосий мақсади маълум. У Салаҳ ёки Де Брюйне эмас  6 09:25Тонали – АПЛда мавсумнинг энг омадсиз трансфери. Рўйхатдан МЮнинг уч нафар футболчиси жой олди  5 08:59Билармидингиз? «Комо» хўжайинининг пуллари А Сериядаги бошқа барча клуб эгалларининг умумий бойлигидан кўра кўпроқ  3 08:40ЛаЛига. "Альмерия" - "Барселона" 0:2  2 08:33«Интер» афсоналаридан бири «Спартак М» устозига айланди  0 08:07Канте? Франция терма жамоасининг Евро-2024 учун таркиби маълум  4 07:40«Пенальтини уролмаганидан кейин 3 кун ухлолмай чиқдим» — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев U-23 жамоаси ҳақида фикр билдирдилар  11

Иван Бошкович: "Ҳозирги вазиятни яхшилаш мумкин. Биз "Бунёдкор"миз" Янгиликлар

Иван Бошкович: "Ҳозирги вазиятни яхшилаш мумкин. Биз "Бунёдкор"миз"

Хабарингиз бор, яқинда истеъфога чиқарилган Виктор Карпенко ўрнига черногориялик Иван Бошкович "Бунёдкор" бош мураббийи этиб тайинланди.


Эшитдик-да! "Бунёдкор"да клуб раҳбари, академия директори ва мураббий ўзгарди

"Бунёдкор" клубидаги ўзгаришлар ҳақида расмий маълумот



Жамоа кечадан эътиборан Бошкович қўл остида навбатдаги ўйинга тайёргарликни бошлади. Мураббийлар штабида унга Мурод Зуҳуров, Абдуҳамид Қодиров кўмаклашди. Машғулотлар якунлангач Иван Бошковичнинг фикрлари билан қизиқдик. 

- Раҳбарият томонидан "Бунёдкор"нинг асосий жамоасига бош мураббий бўлиш таклифини қандай қабул қилдингиз?

- Бироз кутилмаган бўлди. Лекин "Бунёдкор" бош мураббийи бўлиш катта шараф. Шу боис қандайдир ажабланарли жойи йўқ. Таклифни мамнуният билан қабул қилдим. 

- Қийин вазиятда жамоа бошқарувини қўлингизга олдингиз. Буёғига таваккал қилиш керакми? Чунки қолган ўйинларда натижа кўрсатиш талаб қилинади...

- Мураббийлик иши осон эмас, қийинчиликларга бой. Айни пайтда қандай ҳолатда эканлигимиз барчага маълум. Лекин биз "Бунёдкор"миз. Ўйлайманки, вазиятни яхшилаш ва мавсумни ҳозирги эгаллаб турган ўрнимиздан тепароқда якунлашимиз мумкин. Олдинда 8та ўйин қолган. Керакли очколарни жамғариш зарур. 

- Эътибор берсак, бунга қадар асосан ёшлар, клуб ўринбосарлари билан ишладингиз. Бош жамоа билан уларнинг ўртасида тафовут катта..

- Албатта бу қийинроқ кечади. Лекин мен тайёрландим. Бир томондан мураккаб, иккинчи томондан қизиқарли. Мана шу қийинчиликлар орқали ўсамиз, уларни енгиб ўтамиз, дея оламан. 

- Клубнинг U-21 жамоасидаги фаолиятингиз нима бўлади?

- Доим кузатиб бораман ва Абдуҳамид Қодировга кўмаклашаман. Асосий ва ўринбосарлар жамоаси ўртасида боғлиқлик ўрнатиш учун биргаликда ишлаймиз. 

- Олдингизда вақт кам. Шундай экан жамоа, футболчилар билан гаплашиб олдингизми? Қандай ўйин кўрсатади, нималар ўзгаради?

- Навбатдаги учрашувга тайёргарлик кўрмоқдамиз. Олдинда 4 кун бор. Ҳар бир мураббийнинг ўз ғоялари мавжуд. Лекин буни аста-секин амалга оширамиз. 


Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика