UZ

Сўнгги янгиликлар

15:52Инсайд тасдиқланди: "Хоразм" футболчиси ОКМКга ўтди  1 15:44"Динамо" машғулотлари Championat.asia объективида  1 15:33"Манчестер Юнайтед" клуби Аморим бўйича расмий баёнот берди  4 15:21Breaking! МЮни ёзгача бошқарадиган мураббий номи маълум  6 15:01Тезкор хабар! Рубен Аморим МЮдан кетди  19 14:34"Динамо" Тошкентда йиғинни бошлади  2 14:33"Қўқон-1912" 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  1 14:05"Тоттенхэм" чап вингер позицияси учун шорт-лист тузди  0 13:38Турсунов — Гонконг чемпионатининг декабрдаги энг яхши футболчиси!  2 13:11Словакиялик ҳужумчи Ўзбекистонда тўп тепади  9 12:45Расман: Шерзод Насруллаев — "Пахтакор" аъзоси!  13 12:32Расмий хабар: Ойбек Бозоров "Пахтакор"да!  10 12:14"Навбаҳор" Қозоғистоннинг 5 карра чемпиони билан ўйнайди  3 11:52Расман: "Пахтакор" Қувватов қайтганини эълон қилди  5 11:33Артета: "Мен учун Деклан Райс — дунёдаги энг яхши ярим ҳимоячи"  3

"Бунёдкор" клубидаги ўзгаришлар ҳақида расмий маълумот Янгиликлар

"Бунёдкор" клубидаги ўзгаришлар ҳақида расмий маълумот

"Бунёдкор" клуби раҳбарияти, асосий жамоа мураббийлар штабидаги ўзгаришлар борасида хабар берган эдик. Қуйида мазкур мавзу бўйича расмий маълумот билан танишишингиз мумкин.


Эшитдик-да! "Бунёдкор"да клуб раҳбари, академия директори ва мураббий ўзгарди

Йиғилиш аввалида, Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонларидан сўнгги йилларда миллионлар ўйини бўлган ва мамлакатимизда алоҳида ўрин тутадиган футболни ривожлантириш ҳамда тараққий эттиришга катта эътибор қаратилаётгани, бунга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 декабрдаги “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5887-сонли фармони яққол мисол экани таъкидлаб ўтилди. 




“Бунёдкор” футбол клуби президенти Меҳриддин Абдуллаев бошчилигида клуб раҳбарияти, футболчилар ва Фан клуб аъзолари иштирокида ўтказилган йиғилишда сўнгги вақтда клубдаги носоғлом муҳит, клубнинг Суперлигадаги салбий иштироки кескин танқид қилинди.

Шунингдек, Ўзбекистонда футболни 2030 йилгача ривожлантиришнинг янги босқичга олиб чиқиш концепцияси, Ўзбекистонда футболни 2030 йилгача ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари қабул қилингани, унинг ижросига масъулларнинг шахсий жавобгарлиги белгилангани айтиб ўтилди.

Шунга қарамай, бугунги кунда “Бунёдкор” футбол клубида берилган вазифаларни бажариш бўйича амалга оширилаётган ишлар қониқарсиз ҳолатда, натижалар эса ачинарли аҳволда эканлиги, ҳолатни яхшилаш ва соғломлаштириш учун клубда ва дирекция раҳбариятида ўзгаришлар амалга оширилгани билдирилди.

Барча шароитлар яратиб берилганига қарамай кутилган натижани бермаётгани, бунга сўнгги вақтларда, асосий жамоанинг кўрсатаётган уйинлари ва эришган натижаларидан ҳам кўриш мумкинлиги, хусусан, Суперлига жорий мавсумининг 18-туридан сўнг жамоа 20 очко жамғарган ҳолда 9-ўринда бораётгани танқид остига олинди.  

Таъкидлаш керакки, 18 та ўйинда 20 та гол урилган бўлса, 29 та тўп ўтказиб юборилган ёки тўплар нисбати – 9. Суперлиганинг 2021 йил мавсумида жамоа 18-турдан сўнг 29 очко жамғарган ҳолда 5-ўринни эгаллаб турган эди. Тўплар нисбати эса + 12.

Меҳриддин Абдуллаев ҳолат шу тарзда давом этадиган бўлса, “Бунёдкор” ўзи тарихидаги энг шармандали ҳолатга тушиши, ачинарлиси эса Суперлигани жорий йил якуни билан тарк этиши мумкинлигидан хавотир билдирди. 

Бундай салбий натижалар учун авваллари молиялаштиришдаги муаммолар баҳона қилингани, ҳозирда молиялаштиришда муаммо йўқлиги аксинча клуб ва дирекция учун зарур барча маблағлар, ойлик-маошлари ва мукофот пуллари ўз вақтида молиялаштирилаётгани айтилди. 

Юқоридагилар клуб директори Мирзаев Улуғбек ҳамда асосий жамоа мураббийи Виктор Карпенконинг ўз вазифаларини етарли даражада бажармаётганлигидан далолат бераётгани маълум қилинди ҳамда юқоридагилардан келиб чиқиб, клуб директори Улуғбек Мирзаев лавозимидан озод этилиб, унинг ўрнига “Бунёдкор” Академияси директори Азиз Ҳайдаров тайинланди. 

Асосий жамоа мураббийи Виктор Карпенко ўрнига “Бунёдкор” U-21 жамоаси бош мураббийи Иван Бошкович тайинланади. Бошкович футболчи ва мураббий сифатида  Европа футболи билан таниш. Унинг тажрибаси жамоадаги натижаларни ўзгартиришига умид билдирилди.

Иван Бошковичга аввало жамоадаги муҳитни ўзгартириш, футболчилар билан алоҳида ишлаш бўйича топшириқ ва вазифалар берилди. Шунингдек, Бош мураббий фаолиятига ҳар қандай аралашув жазоланиши таъкидланди.

Академия раҳбари сифатида шу кунга қадар фаолият юритиб келган Азиз Ҳайдаровнинг Клуб Бош директори бўлгани сабаб, “Бунёдкор” академияси директорлигига, Академияда фаолият юритиб келаётган Ислом Аҳмедов тайинланади. 

Ислом Аҳмедов футболда катта тажрибага эга эксперт ҳисобланиб, Академия раҳбарлигига айнан шундай мутахассис кераклиги бугунги кун талаби эканлиги айтилди. 

Барча тайинланаётган мутахассислар катта тажрибага эга ҳамда “Бунёдкор” клубида ўз фаолиятларини олиб бормоқдалар. Улардан клубнинг бугунги кундаги ҳолатидан хулоса қилган ҳолда, қисқа муддатда клуб фаолиятини соғломлаштириш, натижаларни яхшилаш, ислоҳотларни амалга ошириш орқали Осиё ва юртимиз футболидаги нуфузини оширишлари талаб этилади. 

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика