UZ

Сўнгги янгиликлар

03:10ЕЧЛ. "Интер" "Қайрат"ни енгди, "Бенфика" "Байер"га ютқазди ва бошқа натижалар  0 03:00ЕЧЛ. Драматик кечган ўйинда "Барселона" меҳмонда "Брюгге" билан дуранг ўйнади  41 03:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Боруссия Д"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди. Ҳусанов захирада қолди  11 01:24ЕЧЛ. "Қорабоғ" "Челси" билан дуранг ўйнади, "Вильярреал" "Пафос"га ютқазди  3 00:45Про лига. "Олимпик-MobiUz" ва "Локомотив" ўртасидаги учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 00:35Лионель Месси МЛС 2025 йилнинг рамзий терма жамоасига киритилди  1 00:07Ашраф Ҳакими икки ойга сафдан чиқди  2 23:47Азизбек Абдумўминов: "Насиб бўлса, кубокни Ўзбекистонга олиб келамиз"  7 23:25U-17 Жаҳон чемпионати. Парагвай – Ўзбекистон 1:2  2 23:15Флик "Барселона"дан кетишни режалаштирмаяпти. Мураббий клубда бахтли  5 22:57ОЧЛ-2. "Андижон" кетма-кет тўртинчи марта 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади  73 22:37Ислом Исмоилов: "Оғир учрашувда ғалаба қозондик. Ўйинни назорат қилдик"  15 22:03U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистоннинг гуруҳидаги иккинчи учрашувда Ирландия йирик ҳисобда ғалаба қозонди  4 21:59Фарҳод Нишонов: "Агарда улар ўз сифатларини яхшилай олишмаса, топ-футболчи бўла олишмайди"  0 21:39Мирко Йеличич "Олимпик-MobiUz"га қарши ўйиндан сўнг қисқа фикр билдирди  2

Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди" Янгиликлар

Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"

Суперлига 23-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Нефтчи" (0:1) учрашувидан сўнг жиззахликлар бош мураббийи Иван Бошкович матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Бугун энг яхши ўйинларимиздан бирини намойиш этдик деб ўйлайман. Футболчилардан нимани талаб қилган бўлсам, ҳаммасини бажаришди. Лекин натижа ўхшамади. "Нефтчи" жуда яхши ҳимояланди. Биз рақибнинг ҳимоясини бир неча бор бузиб ўтишга муваффақ бўлдик, фақат тўп кирита олмадик. Эътироз шунда бўлиши мумкин. Рақибни ғалаба билан табриклайман. Мен эса яхши ўйин учун шогирдларимга раҳмат айтаман. Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди. Ваҳоланки рақибда унақа кўп вазият бўлмади. Ишлашда давом этамиз, жамоамдан доим шунақа ўйин кутиб қоламан. Хатоларни ўрганиб чиқамиз. Бу ўйин ҳам бизга дарс бўлди.

- Бир вазиятда ҳакам билан узоқ тортишдингиз. Ўшанда нима рўй берди?

- Ҳакамларни муҳокама қилиш керак эмас деб ўйлайман. Лекин футболда ҳар доим кўзни юмиб ўтиришнинг иложи йўқ. Биз ҳаммамиз Ўзбекистонда футбол ривожланишини истаймиз. Мухлисларга ҳам шу керак. Юқори темпдаги ўйин ҳаммага ёқади. Майдонда ётиб вақт чўзишнинг умуман кераги йўқ. Ҳакамлар эса футболчи вақтни чўзишига йўл қўймаслиги керак. Бугунги учрашувда ҳакам ўйин темпига кўп таъсир кўрсатди, бу эса жаҳлимни чиқарди. Бор гап шу. Менга нима учун сариқ карточка берилганини ҳам тушунмадим.



Рейтинг: -4   

Фикрлар

+1   
01 окт 13:39:29
Шерзод.
Сани тилинку узи вакт чузиб уйинни улдириш ким гапирса хам вактни айнан сан гапирма
+1   
01 окт 10:55:18
Abdullajon Sultonbekov
Кайтар дунё узин Фаргонада нима коганман??? Санга мас гапириш
+1   
01 окт 04:36:17
УБМ
Икки йил олдин сан ҳам Фарғонадаги ўйинда бутун команданг билан ётиб олиб ҳаммани асабига тегишгандинг. Мана, ўзингга қайтди:)) Шуна маза қилдим шу жойига:))
+1   
01 окт 00:54:32
Sherzod
Ў бошкович вақт чўзиш хақида сиз умуман гапирмасангиз бўларди 1,2 йил ортга қайтиб Фарғонадаги учрашувларни ёдга олиб қўйсангиз яхши бўларди
   
01 окт 10:41:52
Sanjar Kasimov
Хали хам Бошкович зур тренер деб айтадиганлар топилса керак, 2,5 йилдан бери чемпион команда куряпти, гапи бир хил зур уйинадик, факат гол ура олмадик ва галаба козона олмадик, бир хил бахона, лекин хато ва айб менда деган гапни хеч айтмади, лекин, кубок ни олмокчимиз, чемпион булмокичимиз, лекин клуб рахбарият койил ишонч юкори унга хали савиясиз мурабийга
   
01 окт 08:53:46
,Хаqiqiy Kazim.
Где водаа
   
01 окт 07:40:36
Baxtigali Adilov
Судьялар билан куп тортишгани учун кизил бериш керак эди.
   
01 окт 02:10:09
Ibrohimov&UTD
Sherzod фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ў бошкович вақт чўзиш хақида сиз умуман гапирмасангиз бўларди 1,2 йил ортга қайтиб Фарғонадаги учрашувларни ёдга олиб қўйсангиз яхши бўларди
To‘g‘ri o‘sha o‘yinda o‘yinchilari turmagan maydondan.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика