UZ

Сўнгги янгиликлар

10:04МЮнинг яна бир футболчи фаолиятини Туркияда давом эттиришга яқин  0 09:38Опта ЕЧЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  4 09:10Холанд Молдовага урилган голлар учун дарвозабондан узр сўраган  1 08:43"Ал Иттиҳод" 20 ёшли сербиялик футболчига 21 миллион евро тўлади  1 08:16Суперлига. Бугун Қашқадарё дербиси бўлиб ўтади  0 07:44Криштиану Роналду яна бир совринга эга чиқди  4 01:0140 ёшли Фабиански яна "Вест Хэм"га қайтди. Дарвозабон ўтган мавсум охирида клубни тарк этганди  0 00:41Расман: Эриксен эркин агент сифатида "Вольфсбург"га ўтди  0 23:42Рўзиқул Бердиев: "Беш кишилик ҳимояни ёриб ўтишни яхши уддаладик. Элит ОЧЛда муносиб бўлишга ҳаракат қиламиз"  6 22:56"Бавария" бир неча йил аввал 14 ёшли Ямални сотиб олмоқчи бўлган, аммо трансфер суммасини тўлашга журъат этмаган  6 22:21Виктор Карпенко: "Илк гол сабаб биринчи бўлимда тўртта ўтказдик"  8 21:44Анри Франция терма жамоаси ҳақида: "Янги мураббий ким бўлишини барчамиз биламиз"  0 21:20Нойер: "Германия таркибида бошқа ўйнамайман. Бу онгли қарор эди"  5 20:52Суперлига. "Насаф" "Бухоро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  64 19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  10

Италия Венгриянинг эртагини якунлади, Германия ва Англия шоу уюштирди, Хвича эса яна гол урди. Миллатлар лигасидаги воқеалар Янгиликлар

Италия Венгриянинг эртагини якунлади, Германия ва Англия шоу уюштирди, Хвича эса яна гол урди. Миллатлар лигасидаги воқеалар

Янги серия.

Миллатлар лигасининг навбатдаги ўйин куни якунланди: шов-шовли вазиятлар кўп бўлмади, аммо барибир қизиқарли ҳолатлар йўқ эмас.


Венгерлар Италияга биринчи ўринни беришди



Венгрия ўтган тур меҳмонда Германия (1:0)дан устун келди ва Италияга қарши ўйинда муваффақиятга умид қилганди. Дуранг бўлган тақдирда венгерлар плей-оффга чиққан бўлишарди, аммо Манчини эртак рўй беришига йўл қўймади — 2:0.


Италияликларга 22 ёшли Жакомо Распадори ёрдам берди — у 27-дақиқада венгерлар жарима майдончаси ичидаги энг чаққон ўйинчи бўлди ва Петер Гулачидан тушунарсиз ҳаракатдан сўнг тўпга эга чиқди. Италияликлар Венгрия охиригача курашган бўлса ҳам, ўйинни ўзларини сценарийлари бўйича ўтказишди ва ўз шартларини ўтказишди.


52-дақиқада мезбонлар ўз жарима майдончалари ичида "ухлаб қолишди" ва ҳимоячи Федерико Димарко иккинчи голни урди. Манчини жамоаси биринчи ўринни эгаллади, Венгрияга эса мусобақа учун респект.


Англия хайрлашувда шоу уюштирди



Англия терма жамоаси мусобақада даҳшатли даражада муваффақиятсизликка учради — олти турда бирор марта ғалаба қозона олишмади ва B Лигага равона бўлишди.


Аммо, англияликлар Германияга қарши ўйинда ниҳоят уйғонишди — гарчи 70-дақиқада 0:2 ҳисобида ютқазаётган бўлсалар ҳам. Жамоа 20 дақиқа ичида Харри Магуайрнинг ўз жарима майдончаси ичидаги ёмон ўйини сабаб пенальтидан ўтказишди, сўнгра 68-дақиқада Кай Хаверц катта саҳнага чиқди.


Германия ғалаба қозонадигандек кўринди, аммо мезбонлар уйғонишди. Саутгейт жамоаси 5 дақиқа ичида иккита гол урди: уларга Люк Шоу ва Мэйсон Маунт муаллифлик қилди. Мезбонлар 83-дақиқада олдинга ҳам чиқиб олишди — Тэмми Абрахам пенальти ишлади ва Харри Кейн 11 метрлик нуқтадан гол урди.


Аммо, камбэкни дарвозабоннинг хатоси барбод қилди: Ник Поуп дарвозага йўналтирилган тўпни, ўзининг олдига қайтарди, Хаверц эса тўпга улгурди ва гол урди.


Англия деярли 30 йилдан бери илк бор 6 ўйиндан бери ғалаба қозонмайди, тўплар нисбати эса 4-10. Аммо, Саутгейт қолади ва аниқ термани Қатарга бошлаб боради.


Хвична яна гол урди — Холандгача атиги битта тўп



Грузия терма жамоаси ўтган турда юқори кўтарилишни кафолатлаб қўйганди, бунга яна битта ғалаба қўшилди — 2:1 ҳисобида Гибралтар мағлуб этилди. Аммо, асосийси Хвича Кварацхелия пенальтидан гол урди ва бу унинг учун Миллатлар лигасидаги бешинчиси.


Хвича — мусобақанинг энг яхши тўпурарларидан бири. Ҳозирда у иккинчи ўринни латвиялик Владислав Гутковский ва Александар Митрович (5тадан тўп) билан бўлиб турибди. Биринчи ўринни эса олтита гол билан Эрлинг Холанд банд этиб турибди.


Яна нима? Руминия Боснияни мағлуб этди



Қолган ўйинлар ҳақида қисқача.


• Финляндия Черногорияга қарши ўйинда қийналмади — 2:0. Теему Пукки ҳисобида ассист.


• Эстония ўтган турдаёқ C Лигага чиққанди — сўнгги турда эса Сан-Маринони 4:0 ҳисобида таслим этди. D Лигадан яна Латвия терма жамоаси юқорига кўтарилди — уларни келаси мавсумда D Лигада Беларусь ва Гибралтан тўлдиради.


• Руминия Босния ва Герцеговина дарвозасига тўртта тўп киритди. "Женоа" ўйинчиси Жорже Пушкаш бошқалардан ажралиб турди, ҳужумчи ўз ҳисобига дубль ёздириб қўйди.


• Шимолий Македония ва Болгария энди ҳеч нима учун даъвогарлик қилишмаётганди — аммо, улар барибир душанбанинг энг қўпол ўйинини ўтказиб беришди: улар биргаликда 34та фол ва 9та сариқ карточка ишлашди. Четлатишсиз ҳам тура олишмади — ҳимоячи Тодороски 14-дақиқада ўйиндан олинди. Болгария эса 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.



Алишер Остонов таржимаси

Муаллиф : Alisher
Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика