UZ

Сўнгги янгиликлар

10:18Поль Погба келажаги борасида бир қарорга келди  1 09:42«Манчестер Юнайтед» ПСЖ футболчисини сотиб олмоқчи  0 09:07Клопп Испания жамоасини бошқариши мумкин  0 08:35Ибрагимович 7 кишилик рамзий терма жамоасини тузди  8 07:59Аморим МЮда илк машғулотни ўтказди  2 07:21ЖЧ-2026 саралаш. Бугун терма жамоамиз муҳим учрашувда майдонга тушади  47 03:01Миллатлар лигасининг чорак финалига чиққан барча 8 жамоа номи маълум бўлди  1 02:55Миллатлар лигаси. Роналду иштирок этмаган баҳсда Португалия дуранг ўйнади  5 02:48Миллатлар лигаси. Испания сўнгги дақиқалардаги пенальти эвазига ғалаба қозонди  3 02:15АПЛнинг энг тез югурадиган футболчилари (ТОП 10)  2 01:35Бен Дэвис Сон ҳақидаги хазили учун дисквалификация Бентанкур ҳақида: "Бундай нарсаларга жиддий қараш кераклигини тушундик"  3 23:29Ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ-2026 саралаш учрашувида ишлайди  3 23:01Алдервейрелд ваҳима касаллиги туфайли Бельгия терма жамоасини тарк этганини айтиб берди  2 21:09Аморимга трансферлар учун тен Хагга нисбатан камроқ пул беришади  3 20:45Эшитдик-да! "Нефтчи" икки мураббийга жавоб бермоқчи  11

"Испаниялик Месси", "Мотоцикл", "Спагетти", "Танк": "Милан" ўйинчиларининг тахаллусларини биласизми? Янгиликлар

"Испаниялик Месси", "Мотоцикл", "Спагетти", "Танк": "Милан" ўйинчиларининг тахаллусларини биласизми?

Яқин ўтмишда "Милан"да кўпгина ажойиб футболчилар тўп тепган.

Уларнинг баъзиларига ё танқид қилиб, ёки муҳаббат туфайли мухлислар ва журналистлар томонидан турли тахаллуслар қўйилган. Масалан, "россонери"нинг афсонавий собиқ сардори Жанни Риверани деярли бутун фаолияти давомида "Тилла болакай" деб чақиришган. Андреа Пирло — "Маэстро", Женнаро Гаттузо — "Рино" ёки "Каркидон", Кларенс Зеедорф эса — "Профессор". Аммо Милан клубининг ҳозирги ўйинчиларини қандай чақиришади ва бунга сабаб нима? Келинг бугун шу ҳақида гаплашамиз.


Жанлуижжи Доннарумма — "Жижжо", "Долларумма"

Мухлислар Доннаруммага тахаллус топишда фантазияга берилмадилар ва уни шунчаки "Жижжо" деб атай бошладилар. Бу Жанлуижжи исмининг қисқартирилган шакли, у "Милан"да дебют қилганида 16 ёшда бўлганди.

Голкиперга иккинчи тахаллусни танлаш борасида эса мухлислар ишга креатив ёндашдилар, итальяннинг кличкаси "Долларумма" бўлди. Бунга сабаб у узоқ вақт мобайнида шартнома муддатини узайтишни рад этган, аммо 2017 йил ёзида агенти Мино Райола орқали маоши сезиларли даражада ошишига эришди ва янги битим имзоланди. Ўшанда "россонери" мухлислари Италия ёшлар термасининг (ўша пайтлар Жижжи ўша ерда ўйнарди) бир баҳсига атайин боришган ва трибунадан сохта доллар купюраларини у томонга қараб отишган. Бу лақаб ёш киперни ҳамон таъқиб қилмоқда.


Тео Эрнандес – "Мотоцикл"

Тео Эрнандес испанларнинг "Marca" газетасидан, "Реал Сосьедад"да тўп тепишидан аввалроқ "Мотоцикл" тахаллусини олган. Эҳтимол бунга унинг жуда тезкорлиги ва эпчиллиги сабаб бўлгандир?!

У итальянчада "Il Motorino" дейилади. Футболчи ўтган йил ёзида "Милан"га ўтганида Апеннин ярим оролида уни илк маротаба "La Gazzetta dello Sport" нашри шундай лақаб билан ёзди. "GdS" мақолаларида ҳалигача бу номга кўзингиз тушиши мумкин. Бироқ бу тахаллус мухлислар орасида унчалик оммалашмади — фанатлар уни оддийгина Тео деб чақиришни маъқул кўришди.


Симон Кьер – "Викинг"

Симон Кьер Франциянинг "Лилль" клубида тўп тепишидан аввалроқ аниқ сабабларга кўра "Викинг" лақабини олганди.

Бу тахаллусни бугунги кунда итальян нашрларида ҳам учратиш мумкин. Ҳа, айтганча, "Милан"нинг апеннинлик мухлислари ижтимоий тармоқларда Симонни жанговор хусусиятлари учун ҳам баъзида шундай аташади.


Матео Мусаккьо – "Қўпол"

Мусаккьо "Вильярреал"даги агрессив ўйин услуби туфайли испан оммавий ахборот воситаларидан "қўпол" лақабини олган. Аввал уни Италияда ҳеч ҳам бундай чақиришмаган. Бундан ташқари, Матео "Милан"га ўтганидан сўнг ҳеч қандай "титул" олмади.

Эътиборлиси, "россонери" собиқ мураббийи Женнаро Гаттузо машғулотларда Мусаккьони "ҳайвон" деб чақирган. Нега экани чунарсиз. Аммо бир нарсани таъкидлаш лозимки, бу сўз итальян тилида ҳақоратли маънони англатмайди. Шу сабабли, таржимада "йиртқич" сўзини ишлатсак, мақсадга мувофиқ бўлса керак.


Исмаэль Беннасер – "Шайх"

Ижтимоий тармоқларда Исмаэль Беннасерни ҳеч ҳам "шайх" деб чақиришганига кўзимиз тушмайди. Эҳтимол узоқ вақтдан бери "Милан"га мухлислик қиладиган ва "россонери" ўйинчиларига турли лақаблар топадиган журналист Карло Пелегаттининг хизмати каттадир?!

Ҳозирда Беннасернинг "Шайх" лақаби машҳур эмас, балки қачонлардир танилар...


Франк Кессье – "Танк", "Президент"

Франк Кессье италиялик мухлислар томонидан ўзининг ажойиб жисмоний кучи ва яккакурашда енгилмаслиги туфайли "Танк" тахаллусини олган. Милан клуби ярим ҳимоячиси ўзинин жисмоний кучи туфайли ҳар қандай рақибга қарши чиқиб, тинимсиз ҳаракат қила олади.

Франкнинг жамоадошлари уни "Президент" деб чақиришади. Кессье бунга шундай изоҳ беради: "Нега клубдошларим мени "Президент" деб чақиришади? Бунга сабаб: Франк — кийиниш хонаси президенти ва мезбони".

Рус версиядаги материалларда уни кинояли равишда "Сенатор" деб ҳам ёзишади.


Хакан Чалханоглу – "Кабоб", "Жарималар қироли"

Хакан Чалханоглуни "Милан"да "Кабоб" деб чақиришларига сабаб унинг келиб чиқиши туркиялик эканлигидир. Қўшимчасига, яқин вақтларгача футболчининг ўйини қовушмаётгани ҳам бундай лақабга туртки бўлган. Итальян форумларида мухлислар бугунги кунда ҳам ярим ҳимоячини шундай номлашади. Бу "тамға"дан қутилиш учун Хакан анча тер тўкиши керак.

Тўғри, уни "туркиялик Руй Кошта" деб истеҳзоли чақиришларига ҳам кўзингиз тушиши мумкин. Афтидан, бунга Чалханоглунинг яқинда Instagram саҳифасига қўйган сурати сабаб бўлган. Унда туркиялик футболчи ўзини Руй Коштанинг ўрнига қўйиб қўйганди.

Италия ОАВ уни шунчаки "Чалха" деб атайди. Германияда эса "жарималар қироли" кенг тарқалган (сабабини эса ўзингиз яхши биласиз).


Алексис Салемакерс – "Салат мэйкер", "Саламандра".

Бельгиялик ярим ҳимоячини юқоридаги тахаллуслар билан чақиришларига сабаб бевосита унинг фамилияси билан боғлиқ, аниқроғи уни ёзиш ва талаффуз қилиш қийин. Аммо бельгиялик "Милан"да тўп тепишни бошлаганданоқ фамилияси бузиб кўрсатилмади: "Salad maker" (сўзма-сўз: салат тайёрловчи), "Salamandra", "Salam aleykum".

Салемакер бунга ҳазил билан қарайди: "Мухлислар фамилиямни мазах қилишлари кулгили туюлади. Ҳаммасидан кўпроқ "Саламандра" номи менга ёқади".


Самуэль Кастильехо – "Спагетти"

Кастильехонинг ижтимоий тармоқларда ҳам, ОАВда ҳам лақаби йўқ. Аммо баъзида уни "Спагетти" деб аташганига кўзингиз тушиши мумкин, бунга унинг оёқлари ингичкалиги сабаб бўлган. Уни асосан Сам ёки Сэм деб чақиришади.


Браим Диас – "Испаниялик Месси", "Малагалик Месси"

Очиғи, Браим Диаснинг "ўз тахаллуси" йўқ. Испанияда уни "Барселона" форварди Лионель Мессига таққослаб, "Испаниялик Месси" ёки "Малагалик Месси" дея аташган (Браим Малага шаҳрида туғилган).

Диас Италияга ўтганидан кейин уни яна бир ўйинчи — "Аталанта"нинг аргентиналик форварди Алехандро Гомес билан солиштира бошлашди.


Рафаэль Леау – "Қора пантера"

Ўтган ёзда Рафаэль Леау "Милан" сафига ўтганидан кейин уни "қора пантера" деб чақиришни бошлашди. Бунга қадар эса ОАВда португалияликнинг бошқа бирор лақаб билан чақирилганига кўзингиз тушмайди.

Эҳтимол, Леау қачонлардир дунё миқёсидаги ўйинчига айланса, бошқа бирор тахаллус топишар, лекин ҳозирча...


Анте Ребич – "Киллер"

Яқин вақтларгача ҳам Анте Ребичнинг бирор лақаби йўқ эди. Қолаверса, ҳозирги "Киллер" тахаллусидан ҳам мунтазам равишда фойдаланиб бўлмайди. Ребич ўтган мавсум мамлакат кубоги доирасидаги беллашувда "Ювентус" ҳимоячиси Данилони "ухлатиб қўйганидан" кейин шу лақабни олган.


Златан Ибрагимович – "Қирол", "Акула" ва ҳоказо

Златанга келсак, унга ҳеч ким лақаб топмаган, асосан унинг ўзи тахаллус топади. Масалан: "Қирол", "Шер" "Акула", "тенгсиз" ва бошқалар. Улар орасига яқинда яна бири қўшилди — "Бенжамин Баттон". ОАВдаги қайд этилган номлардан "Ибра-кадабра" кўпчиликнинг ёдида қолган.

Златан бу ҳақида шундай деган: "Рақибларимни қўрқитиш учун менга тахаллус керакмас — улар ўйинларимни кўришининг ўзи етарли".


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика