UZ

Сўнгги янгиликлар

09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  0 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  5 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  1 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  7 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  29 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  2 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  4

Испания — Россия рақиби Янгиликлар

Испания — Россия рақиби

Куни кеча бўлиб ўтган баҳс натижалари орқали Россия жамоаси Испания термасига қарши майдонга тушиши аниқ бўлди. 1/8 финал босқичи қизиқарли ўтишига шубҳа йўқ.

Испания
Очколар
: 5
Голлар: 6:5
Дарвозага йўлланган зарбалар: ўртача ўйин учун 16,3 (5,3)
Испания дарвозасига йўлланган зарбалар: ўртача ўйин учун 7,3
Сариқ карточкалар: 1та
Тўпга эгалик қилди: 67,8%
Аниқ узатмалар: 91,3%
Энг яхши ўйинчи: Диего Коста
Кўпроқ зарба беради: Сильва (ҳар ўйинда 3тадан)
Энг аниқ узатмалар эгаси: Алькантара (96,5%)

Россия футбол бўйича бир нечта халқаро турнирларда Испания терма жамоаси билан тўқнаш келган. 2008 йил Европа Чемпионати сўзимиз исботи бўла олади. Ўшанда россияликлар учинчи ўринни эгаллаганди. Улар Испания билан икки маротаба (гуруҳ босқичи ва ярим финалда) тўп суришган эди. Бироқ ҳар иккисида ҳам мағлубиятга учрашган.
Мана, Жаҳон Чемпионатида Россия илк бор плей-оффга чиқди ва яна Испания билан баҳс олиб борадиган бўлди. Испаниянинг ҳозирги таркибига назар ташласак, аввалги ўйинчилар бугунгиларидан анча кучли эканини сезиш қийин эмас. Лекин, ҳозирги терма жамоа вакиллари барчасини қайта форматлаштириб, янгича йўл билан ғалаба қозонишга ҳаракат қилмоқда. Аммо, ҳамма нарсанинг камчилик ва хатолари бўлгани каби, Испания ҳам буандан мустасно эмас. Биринчи ва асосий камчилик уларни мундиалга олиб чиққан бош мураббийни йўқотиш бўлди. Хулен Лопетеги шошқалоқлиги, ёки «Реал» раҳбариятининг «айёр»лиги, ёки бўлмаса Испания футбол Федерациясининг ўзига хос принциплари туфайли лавозимидан четлаштирилганди. Фернандо Йерро эса ўша пайтда «Қизил фурия»нинг ҳалоскорига айланди.

Испанлар ҳам энди қўл қовуштириб ўтирмайди. Улар бор имкониятини ишга солиб, майдонга тушади ва ютишга ҳаракат қилади. Аммо… Аммо, Испания термаси баъзида нима қилиш кераклигини ўзи тушунмаяпти. Иско, Сильва ва Иньеста учлиги жамоага қисман ёрдам беришди. Бироқ, испанлар Марокаш ва Эронга қарши баҳсларда улардан устун бўлсалар-да, ақлбовар қилмас даражадаги ўйин кўрсата олмадилар. Яъни, Йерро раҳбар бўлгани ажойиб танлов бўлди дейишга ҳали эрта. Тўғри, Иньеста ажойиб ўйинчи, лекин ёши ўтди. Сильва бу йилги мавсумдан сўнг, қаттиқ чарчагани сезилиб турибди. Иско эса майдонда асосий ролни эгаллашга энди ҳаракат қилмоқда. Бу албатта, ҳужумкор ўйинни қандай ташкил қилишга ҳам боғлиқ.  

Ҳимоядаги ишлар қандай кетаётганига эътибор бериш қизиқ. Де Хеа дарвозада, «Реал» ва «Барселона» ўйинчилари ҳимояда ҳаракатланаётганида гўёки, дарвозани ишғол этиш иложсиздек. Аммо, ҳаммаси ҳам биз ўйлагандек эмас. Уларда устунлик ва кўп бор ғалаба қозонилганлик ҳиссиёти мавжуд. Энди фақатгина испанияликлар яхши кайфиятда бўлиб, ўзларини руҳлантира олсалар кифоя. Бу айниқса, терма посбонига тааллуқли. Де Хеа қандай қилиб Роналдунинг 3та зарбасини қайтаролмаганини бир эсланг?! Ҳолбуки, ҳимоячиларнинг олдида даврозабоннинг хатоларини кечирса бўладигандек... Масалан, Марокаш билан ўйинда рақибларнинг икки голи ҳам ҳимоядаги хато орқали ўтиб кетди. Бу ерда гап қандайдир такрорий ёки асосий хатолар ҳақида кетаётгани йўқ. Улар бир жамоа бўлиб ҳаракатлана олмадила, холос. Биргаликда бўш зона топиб, ўша томон интилганларида, балки ҳаммаси аъло даражада якунланган бўлармиди?! Шунинг учун, Россия термаси ҳужумчилари бундан унумли фойдаланиб, юқори даражадаги ўйин кўрсатишлари керак. Бироқ, Испания термаси Франция, Германия, Бразилияга мослашган бўлса-да, Россияга мослашиши қийин масала.

Черчесов ва унинг қўл остидаги ўйинчилар Испания термасининг бу жиҳатларини тушунган бўлса керак. Бу жиҳатлар учта: ҳужум позицияси ва кучли ҳимояда тўхтаб колиш. Испания термасининг ўша пайтдаги ўйинлари кўзга ташланади, лекин жуда кам. Концентрациянинг етишмаслиги сабабли ҳимояда ўйинни  ташкиллаштиришдаги камчиликлар сезилиб колмокда. Россия бундан унумли фойдаланиши керак. Ана шундагина ғолиб бўлиши учун ҳеч бўлмаса имкони бўлади. Аммо савол: Россия термаси Иско, Иньеста ва унинг шерикларини фақат ҳимояда ўйнашга мажбур қила олармикан? Мезбон жамоа кутилмаган зарбаларга аслида қанчалик тайёр?! Ҳа, Испания — жуда кучли рақиб. Лекин, у бир неча йил олдингидек ўта кучли жамоа эмас. Агар Россия термаси барча имкониятларидан тўғри фойдаланлса, ижобий натижага эришиши мумкин.

Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика