UZ

Сўнгги янгиликлар

11:09"Реал" трансферлари тақдири Винига боғлиқ  1 10:27Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди  21 09:47"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди  3 09:19Слот ва Салоҳ ўртасидаги низода "Ливерпуль" раҳбарияти кимни қўллаб-қувватлаши маълум  1 08:54Суперлига-2025: Иккинчи давранинг энг омадли трансферлари тўққизлиги  1 08:26"Андижон" сардори фаолиятини водийнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  2 08:00Неймар қийин ўтган мавсум ва мақсадлари ҳақида фикр билдирди  0 07:36Неймар ваъдасида турди. "Сантос" сўнгги турда йирик ғалабага эришди ва Элитада ўз ўрнини сақлаб қолди  1 03:08А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га "Ювентус" устидан ғалабани тақдим этди  11 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди  141 01:31Бундеслига. "Боруссия" ўз майдонида "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3 21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  4 20:39"Барселона" Ольмони нима учун операция қилишни истамаётгани маълум бўлди  0

Испания кубоги. Ярим финалнинг биринчи ўйинида "Барселона" мағлубиятга учради Янгиликлар

Испания кубоги. Ярим финалнинг биринчи ўйинида "Барселона" мағлубиятга учради

Футбол бўйича Испания кубоги ярим финалининг дастлабки ўйини якунига етди.

Ушбу жамоалар ўртасидаги Испания Кубоги ярим финал жавоб учрашуви 4 март куни бўлиб ўтади.

Севилья

Жюль Кунде - 25', Иван Ракитич - 85'

Кубок Испании . Semi Finals-тур

11/02/2021, 01:00

0
:
2
Тугади

Барселона

Стадион: Estadio R. Sanchez Pizjuan, 0 томошабин

Бош ҳакам: Антонио Матеу Лахоз

45'
90'
25'  Жюль Кунде
64'  Жоан Жордан
66'  Серхио Эскудеро
69'  Серхио Эскудеро (Карим Рекик)
69'  Юссеф Эн-Несири (Люк де Йонг)
69'  Алехандро Гомес (Мунир Эль-Хаддади)
80'  Жоан Жордан (Неманья Гудель)
82'  Сусо (Оливер Торрес)
84'  Алеш Видаль
85'  Иван Ракитич
85'  Оливер Торрес
45'  Жорди Альба
85'  Педри (Рикард Пуч)
90'  Самюэль Юмтити (Франсишку Тринкан)

"Севилья" – "Барселона" 2:0

"Рамон Санчес Писхуан"

Голлар: 1:0 – 25 Кунде, 2:0 – 85 Ракитич.

"Севилья" – Буну, Кунде, Эскудеро (Мунир, 69), Диего Карлос, Алеиш Видаль, Жордан (Гудель, 80), Фернандо, Сусо (Оливер Торрес, 82), Ракитич, Гомес (Рекик, 69), Эн-Несири (де Йонг, 69).

"Барселона" – тер Стеген, Умтити (Тринкау, 90), Мингеса, Фирпо, Альба, де Йонг, Бускетс, Педри (Пуч, 85), Дембеле, Гризманн, Месси.

Огоҳлантиришлар: Альба (45), Жордан (64), Эскудеро (66), Алеиш Видаль (84).



УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90+1. ЗАРБААААА! Леонинг айёрона зарбасидан сўнг тўп пастлаб узоқ бурчакка йўл олди, бироқ Буну ўзини йўқотиб қўймади ва тўпни қайтаришга муваффақ бўлди.

89. Ракитич ўз жарима майдончаси чизиғи устида Мессини йиқитди. Леода ҳисобни қисқартириш учун қулай вазият пайдо бўлди.

85. ГООООООЛ! Иван Ракитич қарши ҳужумда собиқ жамоаси дарвозасини ишғол қилди! ВАР ҳаммасини текширди ва гол ҳисобга олинди.

85. "Барселона" сафида ўзгариш: Педри ўрнига Рики Пуч майдонга тушди.

74. "Барса" чап бурчак байроқчаси олдида жарима зарбаси ишлаб олди. Мессининг узатмаси қайтарилди, қайтган тўпни Дембеле дарвлзага жойлаб қўйишга уринди, бу сафар ҳимоячилар "жонли девор" вазифасини бажаришди.

62. "Севилья" ҳимоячиси Кунде рақиб жарима майдончаси ичида қоида бузгани учун ҳакам томонидан оғзак огоҳлантирди.

60. "Аталанта"дан "Севилья"га ўтган Папу Гомес жамоаси учун бурчак зарбаси ишлаб берди. Бурчакдан узатилган тўпли ҳужум омадсизлик билан якун топди.

55. ЗАРБААААА! Месси рақиб жарима майдончаси чизиғи устидан тўпни Де Йонгга узатди, голландиялик эса тўпни Леога қайтарди. Аргентиналикнинг зарбаси муваффақиятсиз чиқди.

53. Эн Несири "Севилья"нинг иккинчи голига муаллифлик қилиши мумкин эди, аммо унга омад етишмади.

51. Де Йонг рақиб жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилди, аммо тезда зарбага ҳаракат қилгунича Кунде тўпни майдондан чиқариб юборди.

48. Иван Ракитич жарима майдончаси ташқарисидан собиқ жамоаси дарвозасини ишғол қилишга уринди, аммо тўп йўлига Каталония клуби ҳимоячиси тўғаноқ бўлди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

ТАНАФФУС

45+1. ЗАРБАААА! Эскудеронинг кучли зарбасини Тер Штеген бир амаллаб қайтариб қолди.

45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

42. Эн Несири Самуэль Юмтитига қарши дуэлда ғолибдек кўринди, аммо у мувозанатни йўқотди ва тўпдан айрилди. 

40. Ўйин тўхтатилди. Бош ҳакам Матео Лаоснинг ускуналарида муаммо пайдо бўлибди, захира ҳаками камчиликни бартараф этишга ёрдам бермоқда.

29. Мингеса Ракитичдан тўпни олиб қўйишга уриниб Ракитичнинг оёғига зарба берди. Фол қайд этилди, аммо карточка берилмади.

25. ГОООООЛ! Кундедан соло гол! Кунде "Барселона"нинг уч футболчисини алдаб, жарима майдончасига кириб борди ва Тер Штегенни ҳам доғда қолдирди.

24. Альба чап қанотдан тўпни рақиб жарима майдончасига узатди, Фирпо ҳам тўпга баланда сакраб, зарба беришга уринди, аммо "Севилья" посбони Буну тўпни илиб кетди.

22. Месси Дембеле жуфтлигининг ўзаро паслари Леонинг ноаниқ зарбаси билан якун топди.

19. ЗАРБАААА! Жордан ажойиб узатма орқали ҳужум қанотини ўзгартирди, Сусо эса бир футболчини алдаб, Кундега пас берди. Кунденинг зарбаси бироз ноаниқ бўлди.

16. Тўпга эгалик қилиш бўйича устунлик "Барселона" томонда: 47%-53%.

12. Мессида гол уриш учун ажойиб вазият пайдо бўлди, аммо Лео қулай имкониятни голга айлантира олмади. Буну тўпни оёғи билан қайтаришга эришди.

1. Учрашув бошланди!


1/2 финал
Биринчи ўйин

Севилья – Барселона

11 февраль, 01.00, "Рамон Санчес Писхуан"

Севилья – Буну, Кунде, Эскудеро, Диего Карлос, Алеиш Видаль, Жордан, Фернандо, Сусо, Ракитич, Гомес, Эн-Несири.

Барселона – тер Стеген, Умтити, Мингеса, Фирпо, Альба, де Йонг, Бускетс, Педри, Дембеле, Гризманн, Месси.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика