UZ

Сўнгги янгиликлар

01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  5 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  1 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  1 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  3 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  13 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  1 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  3 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  20 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  31 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  10 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  21 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  2 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2

Исломбек Исмоилов: “Футболчиларнинг бугунги ҳолати билан ҳар куни танишиб боряпмиз” Янгиликлар

Исломбек Исмоилов: “Футболчиларнинг бугунги ҳолати билан ҳар куни танишиб боряпмиз”

Янги мавсумга астойдил тайёргарлик олиб борган ПРО-Лига вакили “Турон” жамоаси ҳам коронавирус пандемияси натижасида мажбурий таътилга чиқди.

Жамоа бош мураббий Исломбек Исмоилов билан боғланганимизда футболчиларга номаълум муддатга дам берганлигини ва шу билан бирга уларга махсус дастур тақдим этиб, кунлик машғулотларини ҳар куни билиб бораётганини таъкидлади.

- Маълумки, бугунги кунда бутун дунёда коронавирус пандемияси тарқагани сабабли оммавий тадбирлар тўхтатилди. Шу билан бирга спорт мусобақалари ҳам номаълум муддатга қолдирилди. Очиғини айтганда, бу йилги мавсумга ҳар йилгиданда юқори иштиёқ билан тайёргарлик кўриб келаётгандик. Аммо кутилмаганда, мажбурий таътилга чиқишга мажбур бўлдик. Режаларимиз бутунлай ўзгариб кетди. Нима ҳам дердик, инсон учун энг аввало унинг соғлиги биринчи ўринда туради.

- Раҳбариятнинг топшириғига биноан, жамоа аъзоларини коронавирус эпидемиясидан сақланишлари учун, ўз уйига кетишига рухсат берганмиз. Шу боис ҳозир ҳамма вақтинчалик ўз уйида бўлиб турибди. Футболчиларнинг спорт формасини йўқотмаслиги, жисмоний тайёргарлиги бир меёрда туриши учун уларга ўз уйида индивидуал тарзда шуғулланиб туришини айтиб, махсус дастур тақдим этганмиз. Интернет тизими орқали футболчиларимизнинг ҳар бири билан куннинг иккинчи қисмида ўтказган машғулотлари бўйича видео-хисоботларни қабул қилиб, тегишли маслаҳатлар бериб боряпмиз.

- Мажбурий таътил қачонгача давом этишидан қатъий назар, клуб ойлик маошлар бўйича шартномада кўрсатилган бандларни тўлиқ бажаради. Гарчи футболчилар жамоа ихтиёрида бўлмаса ҳам уларга иш ҳақи тўлаб берилиши кўзда тутилган. Ахир уларнинг ҳам оиласи бор-ку.

- Ўз севган касбингиздан бир зумда махрум бўлиш албатта ёқимсиз холатдир. Ҳар доим жараёнда юриб, бирданига четга чиқиб қолиш, ҳар қандай инсон учун оғирдир. Юқорида айтиб ўтганимдек, энг аввало халқимизнинг соғлиги биринчи ўринда туради. Яратгандан сўраймизки, тезроқ ушбу коронавирус эпидемияси юртимиздан чиқиб кетиб, яна аввалгидек  ҳаммаси изига тушиб кетишини. Мураббий сифатида ўсиш учун ўз устимда ишлашни сира тўхтатмайман. Уйда бўш вақтим бўлди дегунча, янгиликлар устида изланаман. Футболчиларимнинг холати билан имкон қадар танишиб боришга харакат қиламан.


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика