UZ

Сўнгги янгиликлар

01:25ЕЧЛ. "Реал Мадрид" – "Бавария" 0:1 (матнли трансляция)  103 01:07Жанни Инфантино: "Ўзбекистондаги Жаҳон чемпионатида юқори сифатли ўйинлар бўлишини кутяпман"  0 00:26ЕКЛ. "Фиорентина" икки ўйин натижасига кўра "Брюгге"дан устун келди ва илк финалчига айланди!  0 23:58Мбаппега Саудия Арабистонига кетишни маслаҳат беришди  2 23:36"Манчестер Юнайтед" дунёнинг энг қиммат клуби деб топилди!  4 23:00ЕЧЛ финали сари йўл. "Реал Мадрид" – "Бавария". Асосий таркиблар аниқ!  39 22:21Кроос: "Бавария"га қарши ўйинни финалдан умуман фарқи йўқ. Математика билан шуғулланиш керак эмас"  2 21:54Рустам Лутфуллин бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ-2026 саралаш учрашувига тайинлов олди  4 21:31Рўзиқул Бердиев икки марта жаримага тортилди – ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  17 21:08ПСЖ – "Боруссия Д" учрашуви бош ҳаками ўйин якунлангандан сўнг йиғлаб юборди  9 20:45Тухель "Реал"га қарши ўйин ҳақида: "Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Бу "Бавария" учун охирги имконият"  6 20:21Анчелотти "Бавария"га қарши ўйин олдидан фикр билдирди  7 20:03Футзал. ОКМКдан йирик ғалаба  0 19:43Футзал. "Локомотив" "Динамо"ни мағлуб этди  1 19:07"Навбаҳор"дан 3, "Насаф", "Пахтакор" ва "Сурхон"дан 2 нафардан. Суперлига 6-тур рамзий терма жамоаси  6

Ислом Исмоилов: "Турон" ҳар бир учрашувда ғалаба учун майдонга тушади Янгиликлар

Ислом Исмоилов: "Турон" ҳар бир учрашувда ғалаба учун майдонга тушади

Хабарингиз бор, эртага "Турон" жамоаси аъзолари Про лига 3-тури доирасида сафарда "Шўртан"га қарши учрашувда майдонга тушадилар.

Клуб матбуот хизмати шу муносабат билан жамоанинг мазкур баҳсга тайёргарлик жараёни хусусида жамоа бош мураббийи Ислом Исмоилов билан кичик интервью ташкил қилди.

- Ислом ака, айни дамда жамоа аъзоларининг кайфияти қандай?

- Футболчиларнинг ҳозирги холати ва кайфияти аъло даражада. Эртанги баҳсга жиддий ҳозирлик кўрмоқдамиз. Биз учун чемпионатдаги ҳар бир ўйин жуда муҳим аҳамият касб этади. Ўз олдимизга аниқ мақсад қўйиб олганмиз, барча учрашувларда охиригача фақат ғалаба учун курашамиз.

- "Шўртан"га қарши баҳс олдидан таркибда йўқотишлар борми?

- Ҳа, афсуски Акмал Холмуродов ва Дониёр Исмоиловларнинг жароҳатлари бор. Лекин таркибимизда уларнинг ўрнини тўлдира оладиган маҳоратли футболчилар бор, шу боис биз эртанги ўйинга тўлиқ тайёрмиз деб айта оламан.

- Жамоа айни дамда Қашқадарёга етиб борганми?

- "Шўртан"га қарши сафардаги ўйинни ўтказиш учун кеча йўлга чиққандик, айни дамда Қашқадарёдамиз. Бугун кун давомида машғулотлар ташкил этиб, ўйинга тайёргарлик жараёнини давом эттирамиз.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика