UZ

Сўнгги янгиликлар

13:59"Эвертон" "Манчестер Сити" футболчисини ижарага олмоқчи  0 13:30"Арсенал", "Манчестер Сити" ва "Реал" германиялик ҳимоячига қизиқмоқда  0 13:03Таҳлил. Ўзбекистон терма жамоасида "перезагрузка": Каннаваро нимани ўзгартирмоқчи?  7 12:40Лапорта: "Агар Худо бор бўлса, у "Барса" томонида"  10 12:13"Галатасарой" Салоҳ билан шартнома имзолашни режалаштирмоқда  1 11:50Уругвай дарвозабони Ўзбекистонга қарши ўйинда қайси вазият қийинчилик тўғдирганини айтди  4 11:28Юрген Клопп Вирцни ҳимоя қилиб чиқди  3 10:50"Барселона" асосий футболчиси билан янги шартнома имзолайди. Товон пули 500 миллион евро!  3 10:23ЖЧ-2026 саралаш. Бугун Осиёда иккита даҳшат ўйин бор  18 10:01Юрген Клопп: "У - 100 йилда бир марта пайдо бўладиган истеъдод"   1 09:18U-20 терма жамоамиз Қозоғистонга қарши майдонга тушади  0 08:51Бугун ўсмирларимиз яна бир бор Туркияга қарши баҳс олиб боради  4 08:26ЖЧ-2026 саралаш. Бельгия, Украина, Германияда ғалаба, Францияда эса... + қолган натижалар  0 07:58"Жуда меҳнаткаш, интизомли ва барқарор жамоа" — Бьелса Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида  6 07:30Sofascore. Уругвайга қарши баҳсда йигитларимиз неча баҳо олишди?  15

Пекин-2008. Вадим Абрамов бошқарган терма жамоа қандай қилиб Олимпиадага чиқа олмаганди? Янгиликлар

Пекин-2008. Вадим Абрамов бошқарган терма жамоа қандай қилиб Олимпиадага чиқа олмаганди?

Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг Олимпиада сари ҳаракатини эслашда давом этамиз.

2008 йилги Олимпия ўйинлари 6-23 август оралиғида Пекинда ўтказилган. Бунда ҳам спортнинг футбол тури бўйича 16та жамоа иштирок этган. Осиёга доимгидек учта йўлланма берилган ва бу йўлланмалар Австралия, Жанубий Корея ва Японияга насиб этган. 

Аргентина - чемпион! 

2004 йилги Афина Олимпиадасида Аргентина финалда Парагвайни енгиб чемпион бўлганди, орадан тўрт йил ўтиб олтин медаллар яна Аргентинага насиб этади. Бу сафар Месси юртдошлари мусобақанинг ҳал қилувчи финал ўйинида Нигериядан устун келишган. 

Аргентина ўз гуруҳида Кот-Д'Ивуар, Австралия ва Сербияни ортда қолдириб, чорак финалда Нидерландия, ярим финалда эса Бразилияни мағлуб этган. Мана шу ўйин 3:0 ҳисобида якун топган бўлиб, Серхио Агуэро ўз ҳисобига иккита, Хуан Роман Рикельме эса битта гол ёзиб қўйган. 

Финалда Аргентина - Нигерия баҳси ўтказилган бўлиб, бунда Анхель Ди Мариянинг ягона голи аргентиналикларга бош совринни тақдим этган. Бронза медаллар учун курашда Бразилия Бельгияни 3:0 ҳисобида мағлуб этган.

Шу йили Аргентина сафида Эзикиел Гарай, Пабло Сабалета, Фернандо Гаго, Эвер Банега, Хуан Роман Рикельме, Анхель Ди Мария, Хавьер Маскерано, Лионель Месси, Серхио Агуэро каби кейинчалик жаҳон юлдузи даражасига кўтарилган футболчилар олтин медалларга эга чиққан.


Осиё қандай натижа кўрсатган?

Юқорида Пекин-2008 Олимпия ўйинларида Осиёдан уч жамоа қатнашганини айтиб ўтдик. Австралия ўз гуруҳида 1 очко тўплаган бўлса, Нигерия, Нидерландия ва АҚШга қарши баҳс олиб борган Япония ҳар учала баҳсда мағлуб бўлган. Жанубий Корея эса гуруҳ ўйинларини Италия, Камерун ва Гондурасга қарши ўтказиб, 4 очко билан қолиб кетган.

Осиё саралаши

Осиёда саралаш уч форматда ўтказилган бўлиб, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси илк бор учала босқичда ҳам иштирок этган. Шуни айтиш лозим, Пекин-2008 йўлида Олимпия терма жамоамизга Вадим Абрамов мураббийлик қилган. Вакилларимиз биринчи босқичда Тожикистонга қарши майдонга тушиб, ҳар иккала ўйинни ўз фойдамизга ҳал этганмиз. 

07.02.2007. Ўзбекистон - Тожикистон 4:1

Голлар: Садриддин Абдуллаев, 41. Анзур Исмоилов, 47, 48. Одил Аҳмедов, 67. 


14.02.2007. Тожикистон - Ўзбекистон 0:2

Голлар: Анзур Исмоилов, 27. Марат Бикмаев, 90. 

Ҳар иккала баҳсда ғалаба қозонган футболчиларимиз иккинчи босқичга йўл олишган. Иккинчи босқичда 24 терма жамоа тўрттадан 6 гуруҳга бўлинган. Ўйинлар уй-меҳмон тарзида ўтказилган бўлиб, дастлабки икки ўринни эгаллаган жамоалар кейинги босқичга йўл олган. 

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ўз ўйинларини Жанубий Корея, БАА ва Яманга қарши ўтказган ва 12 очко билан Жанубий Кореядан кейин иккинчи ўринни эгаллаган. 


28.02.2007. Ўзбекистон - БАА 2:1

Голлар: Нодир Қўзибоев, 16. Марат Бикмаев, 42.


14.03.2007. Яман - Ўзбекистон 0:1

Гол: Азизбек Ҳайдаров, 46.


28.03.2007. Жанубий Корея - Ўзбекистон 2:0

18.04.2007. Ўзбекистон - Жанубий Корея 0:1


16.05.2007. БАА - Ўзбекистон 0:2

Голлар: Шавкат Саломов, 37. Фарҳод Тожиев, 49. 


06.06.2007. Ўзбекистон - Яман 3:0

Голлар: Азиз Ибрагимов, 56. Азизбек Ҳайдаров, 64. Музаффар Умрзоқов, 81. 

Учинчи босқич

Олимпиада саралашининг учинчи босқичида 6та гуруҳдан чиққан 12 жамоа қатнашган. Жамоалар тўрттадан уч гуруҳга бўлинган ва гуруҳ ғолиблари Олимпиада йўлланмасига эга чиққан.

"A" гуруҳи: Австралия, Ироқ, КХДР, Ливан. 

"B" гуруҳи: Жанубий Корея, Баҳрайн, Сурия, Ўзбекистон. 

"C" гуруҳи: Япония, Қатар, Саудия Арабистони, Вьетнам. 

Ачинарлиси шундаки, Ўзбекистон ОТЖ учинчи босқичда бирорта ғалабани қўлга кирита олмаган. Вакилларимиз 3 дуранг ва 3 мағлубият билан гуруҳда охирги ўринни банд этишган. Учинчи босқичда яна Жанубий Корея рақиб бўлган ва якунда улар биринчи ўрин билан Олимпиадага йўл олган. 


22.08.2007. Жануюбий Корея - Ўзбекистон 2:1

08.09.2007. Ўзбекистон - Сурия 0:0 

12.09.2007. Ўзбекистон - Баҳрайн 1:2

Гол: Садриддин Абдуллаев, 86. 

17.10.2007. Баҳрайн - Ўзбекистон 2:0

17.11.2007. Ўзбекистон - Жанубий Корея 0:0

21.11.2007. Сурия - Ўзбекистон 3:3

Голлар: Фарҳод Тожиев 61, пенальти. Вагиз Галиулин, 63, 66.


Шундай қилиб Пекин-2008 йўлида учинчи босқичгача етиб келган олимпия терма жамоамиз гуруҳда охирги ўрин билан ўз иштирокини тугатган. 

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: -4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика