UZ

Сўнгги янгиликлар

02:39Марчиняк "Бавария"нинг 103-дақиқадаги голини офсайд сабаб бекор қилди. Ўйиндан ташқари ҳолат ростдан ҳам бормиди?  5 02:12ЕЧЛ финалида "Реал" ва "Боруссия Дортмунд" тўқнаш келади!  35 02:00ЕЧЛ. Камбэклар қироли "Реал" "Бавария"ни таслим қилиб, финалга йўл олди. Хоселу – қаҳрамон!  380 01:07Жанни Инфантино: "Ўзбекистондаги Жаҳон чемпионатида юқори сифатли ўйинлар бўлишини кутяпман"  0 00:26ЕКЛ. "Фиорентина" икки ўйин натижасига кўра "Брюгге"дан устун келди ва илк финалчига айланди!  1 23:58Мбаппега Саудия Арабистонига кетишни маслаҳат беришди  4 23:36"Манчестер Юнайтед" дунёнинг энг қиммат клуби деб топилди!  7 23:00ЕЧЛ финали сари йўл. "Реал Мадрид" – "Бавария". Асосий таркиблар аниқ!  44 22:21Кроос: "Бавария"га қарши ўйинни финалдан умуман фарқи йўқ. Математика билан шуғулланиш керак эмас"  2 21:54Рустам Лутфуллин бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ-2026 саралаш учрашувига тайинлов олди  4 21:31Рўзиқул Бердиев икки марта жаримага тортилди – ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  17 21:08ПСЖ – "Боруссия Д" учрашуви бош ҳаками ўйин якунлангандан сўнг йиғлаб юборди  9 20:45Тухель "Реал"га қарши ўйин ҳақида: "Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Бу "Бавария" учун охирги имконият"  6 20:21Анчелотти "Бавария"га қарши ўйин олдидан фикр билдирди  7 20:03Футзал. ОКМКдан йирик ғалаба  0

Ислом Исмоилов: "Ҳар доим мураббийлик фаолиятимга танқидий ёндашаман" Янгиликлар

Ислом Исмоилов: "Ҳар доим мураббийлик фаолиятимга танқидий ёндашаман"

Про лига 14-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Турон"(1:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Ислом Исмоилов фикрларини билдирди.

- Бугунги ўйин ҳақида фикрларингиз қандай?

- Бугун дербига хос ўйин бўлди. Ҳар томонлама, шиддат ва муросасиз курашлар жиҳатидан ҳам қизиқарли учрашув гувоҳига айландик."Нефтчи"га қарши ўйин стандарт вазиятларга, якка курашларга бой тарзда ўтишини олдиндан билгандик.

Жамоамиз ўйиннинг дастлабки қисмида гол киритди, биринчи бўлимда устунликка эга бўлаётгандик. Шундан сўнг ўйинимизда бир оз пасайиш юзага келди. Бу холат олдинги ўйинларимизда ҳам кузатилганди. Ҳисобда олдинга чиқиб олганимиздан сўнг ҳимоявий ўйин услубига ўтиб қолаяпмиз негадир. Жамоа ҳисоб тенглашса, бемалол олдинга чиқишга куч топа олаяпти. Демак бу жисмоний имконият билан боғлиқ холат эмас, балки руҳият билан боғлиқ жиҳат. Бу каби холатларни кўриб чиқамиз ва янада кўпроқ ишлаймиз. Бугун охирги дақиқалардаги эътиборсизлик оқибатида гол ўтказиб юбордик.

- Отабек Ҳайдаров нега учрашув қайдномасига киритилмади?

- Отабек Ҳайдаровда жароҳат бор. "Динамо"га қарши баҳсда оёқ қисмидан жароҳат олган ва айни дамда даволанмоқда.

- Исломбек Исмоилов Про лига биринчи даврасидаги фаолиятидан келиб чиқиб ўзига неча балл қўйган бўларди?

- Мен ҳеч қачон ўзимга баҳо бермаганман. Ҳар доим ўз ишимга танқидий ёндашганман. Ҳар доим ўзимга паст баҳо қўяман, чунки ишимдан қониқиш ҳосиш қилишим тўғри бўлмайди. Про лиганинг биринчи ва иккинчи даврасини ҳам биринчи ўринда тугатмоқчи эдик. Ҳозир учинчи ўриндамиз, демак бу биз учун қониқарли натижа эмас.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика