UZ

Сўнгги янгиликлар

19:45"Гранада" - "Реал". "Қироллик клуби" таркиби билан танишинг  1 19:40Неъматилло Қуттибоев: "Кўп ҳимояланганимизга қарамай, ғалабага лойиқ эдик"  0 19:22Руслан Аҳмедов: "Ўйинда устунлик қилганимизга қарамасдан, қўшимча дақиқаларда гол ўтказиб юбордик"  6 19:14"Ливерпуль"да чемпионлик учун имконият қолмади  2 19:00"Металлург" - "Қизилқум" 0:0 (матнли трансляция)  1 18:59Суперлига. «Олимпик» — «Пахтакор» 0:0 (Матнли трансляция)  11 18:30АПЛ. Чемпионлик учун курашаётган "Манчестер Сити" йирик ғалабага эришди (+жадвал)  12 17:43"Олимпик" - "Пахтакор". Таркиблар билан танишинг  5 17:21Россияга боришдан бош тортган Испания, етакчиларсиз қатнашган Франция ҳамда башоратчи шифокори билан ғолиб бўлган СССР — илк Европа чемпионати ҳақида ҳикоя қиламиз  3 17:09ФИНАЛ. Дастлабки баҳсда "Йокогама" иродали ғалабага эришди  19 16:46Килиан "Реал"да ўзи хоҳлаган рақамда ўйнамайди  9 16:10Франция президенти "Реал"га мурожаат қилди  7 15:56"Барселона" 100 млн. еврога харидор чиққан футболчиси билан хайрлашмоқчи  6 15:37Суперлиганинг 7-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  1 14:56ПРЕВЬЮ. "Қизилқум" "Металлург"дан ўтган мавсум мағлубиятлари учун аламини оладими?  0

Ислом Исмоилов: "CAFA турнирида кучсиз жамоалар йўқ, Душанбега ўз ўйинимизни кўрсатиш учун келдик" Янгиликлар

Ислом Исмоилов: "CAFA турнирида кучсиз жамоалар йўқ, Душанбега ўз ўйинимизни кўрсатиш учун келдик"

Хабарингиз бор, эртадан Тожикистонда CAFA U-17 мусобақаси старт олади.

Ўзбекистон бу турнирга Ислом Исмоилов устозлик қилаётган U-15 терма жамоаси билан ташриф буюрган. Вакилларимиз эртага илк учрашувда Эрон U-17 терма жамоасига қарши майдонга чиқади.  

Бугун мусобақа олдидан ташкилий ишлар муҳокама қилинди, мураббийлар иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Ўзбекистон U-15 терма жамоаси бош мураббийи Ислом Исмоилов анжуманда қуйидагиларни айтди. 


"Аввало, самимий қабул учун Тожикистон футбол федерацияси ва Марказий Осиё футбол ассоциациясига миннатдорчилик билдираман. Келаси йил октябрда бўлиб ўтадиган U-17 Осиё Кубоги саралаш турнирига босқичма-босқич тайёргарлик кўряпмиз. 

Куни кеча уйимизда ўтказилган Мираброр Усмонов хотирасига бағишланган хотира турнирида ғолиб чиқдик. Черногория, БАА, Саудия Арабистони терма жамоаларига қарши яхши спарринг ўйинлар ўтказдик. 

CAFA турнирига келсак, ҳар қандай мураббий доимо ўз олдига максимал мақсадларни қўяди. Рақиблар яхши, лекин бу ерда кучсиз жамоалар йўқ. Биз Душанбега ўз ўйинимизни кўрсатиш учун келдик. CAFA турнири яхши синов бўлади. Биз турли услубдаги тўртта жамоа билан ўйнаймиз. Ўйиндан ўйинга тайёрланиб борамиз, турли схемаларни кўздан кечириб оламиз. Турнир қизиқарли ўтади, деб ўйлайман", – дейди Ислом Исмоилов.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика