Исак "Реал Сосьедад" базасида шуғулланмоқда
31 июл 2025 17:32
Янгиликлар
Исак "Реал Сосьедад" базасида шуғулланмоқда
"Ньюкасл" ҳужумчиси Александер Исак Испаниянинг "Реал Сосьедад" жамоасида индивидуал машғулотлар ўтказмоқда ва бу унинг тез орада "Ливерпул"га ўтиши мумкинлиги ҳақидаги тахминларни кучайтирди.
Бу ҳақда "Sky Sports" хабар берди.
Исак аллақачон "Сосьедад"да ўйнаган ва клуб инфратузилмаси билан таниш.
Аввалроқ швециялик форвард "Ньюкасл" машғулотларига келмагани ва клуб вакиллари билан мулоқотни тўхтатгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Кўп ўтмай, "Ливерпуль" Исак билан шахсий шартнома шартларини келишиб олгани маълум қилинди.
Исак 2024/25 йилги мавсум барча мусобақаларда 42 ўйин ўтказиб, 27 та гол урди ва 6 та голли пас узатди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Саудиянинг "Ал-Аҳли" клуби Винисиус Жуниорга 1 миллиард евро миқдорида шартнома таклиф қилмоқчи
2024/2025 йилги мавсумнинг энг сердаромад 20 та футбол клуби эълон қилинди
Фикрлар