Иқбол Бобохонов фаолиятини Малайзия премьер лигасида давом эттиради
04 авг 2016 18:27
Янгиликлар
Иқбол Бобохонов фаолиятини Малайзия премьер лигасида давом эттиради
Гап шундаки, Иқбол Бобохонов келгуси фаолиятини премьер лига қатнашчиси, АТМ клубида давом эттиради. Бунгача “Андижон” шарафини ҳимоя қилган 27 ёшли футболчи куни-кеча Куала-Лумпурга етиб борди.
- Яхши биласиз, давралар оралиғида “Андижон” жамоаси билан хайрлашгандим. Шундан сўнг Малайзия клубидан қизиқарли таклиф бўлди. Агентлар ва АТМ клуби расмийлари мен билан аълоқага чиқишди ва ўзимни хорижда синаб кўриш таклифини ўртага ташлади. Шунда ўйланиб ўтирмасдан, дарҳол Малайзияга бориш учун керакли ҳужжатларни тайёрладим. Куни-кеча Куала-Лумпур шаҳрига етиб келдим ва мени бу ерда клуб вакиллари илиқ кутиб олди. Тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтганимдан сўнг, шартнома таклиф этишди.
- АТМ клубидаги дастлабки таассуротларим ижобий, албатта. Насиб қилса ўзимга билдирилган ишончни оқлаб, жамоага қўлимдан келганича ёрдам беришга тайёрман – дейди Иқбол Бобохонов.
Фикрлар