UZ

Сўнгги янгиликлар

21:55Элдор Мойлиев: "Барчамизнинг мақсадимиз битта: "Шўртан"ни Суперлигада олиб қолиш"  0 21:35Камолиддин Тожиев: "Шўртан" 10 киши бўлиб ҳимоялангани бизга қийинчилик туғдирди"  4 21:23Сардор Мирзаев 861 кундан кейин катта футболга қайтди  0 20:52Суперлига. "Пахтакор" сўнгги ўриндаги "Шўртан" майдонида очко йўқотди  55 20:28Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Бунёдкор"ни янчиб ташлади  9 19:49Арне Слот: "Одамлар Вирц атиги 22 ёшда эканлигини унутиб қўймоқда"  2 19:20Рональд Араухо: "Умид қиламанки, Рэшфорд гол уришда давом этади"  1 18:49Кутганмидингиз? Рэшфорд – ЕЧЛда ҳафта футболчиси!  18 18:34Эктор Купер Месси билан боғлиқ қизиқ воқеани ёдга олди  17 17:53Энтони Гордон: "Ньюкасл" "Барселона"га қарши ўйини билан фахрланиши мумкин"  3 17:19Флик: "Бу икки гол Рэшфордга олдинга қадам ташлашга ёрдам беради"  4 16:50"Ҳоландни Левандовски, Месси ва Роналду каби ҳужумчилар қаторида эканлиги билан табриклайман" — Гвардиола  1 16:23Элит ОЧЛ. 1-тур якунлари  3 15:54Ўзбекистон терма жамоаси собиқ етакчилари афсоналар турнирида қатнашади  3 15:32Нодир Элибоев: "Бизда янги давр бошланмоқда. Тажрибали ўйинчилар ўз ўрнини ёшларга бўшатиб бериши табиий ҳол"  0

Иқбол Бобохонов Бангладешдаги илк голини урди Янгиликлар

Иқбол Бобохонов Бангладешдаги илк голини урди

Фаолиятини Бангладешда давом эттираётган Иқбол Бобохонов ҳам Отабек Валижоновдан кейин ўз ҳисобига гол ёзиб қўйди.

Кеча бўлиб ўтган мамлакат кубогининг 2-тур учрашувида Бобохонов жамоаси «Арамбах» «Читтагон Абахани»га қарши майдонга чиқди ва 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. Ҳисобни рақиб очди ва 2:0 кўринишига келтирди. Биринчи бўлимнинг ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларида Иқбол Бобохонов пенальтидан унумли фойдаланиб, ҳисобни қисқартирди. Учрашув якунланиши арафасида ҳисоб тенглашди. Ушбу натижадан сўнг «Арамбах» ва «Читтагон Абахани» жамоаларининг нафақат очколари, балки тўплар нисбати ҳам тенг бўлиб қолгани боис, гуруҳ пешқадамини аниқлаш мақсадида жамоалар пенальтилар серия орқали ғолиб номини аниқлашди. Футбол лотореясида омад Бобохонов жамоасига кулиб боқди. Аҳамиятлиси, учрашув давомида ҳам пенальтидан унумли фойдаланган Иқбол серияда ҳам ўзига билдирилган ишончни оқлади. Шу тариқа Бобохоновнинг жамоаси гуруҳ босқичини биринчи ўринда якунлаб, кейинги босқичга йўл олди.

Бунга қадар Отабек Валижонов ва Фурқат Ҳасанбоев тўп сураётган БЖМС клуби ҳам навбатдаги босқичга чиқиш вазифасини уддалаган эди.


Рейтинг: +7   
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика