UZ

Сўнгги янгиликлар

11:10Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ҳеч қандай рақибдан қўрқмаймиз"  5 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар топди  0 10:24АПЛ клуби Родриго трансфери бўйича "Реал" билан музокараларни бошлади  0 09:56Дешам ЖЧ-2026дан кейин қайси клубни бошқариши мумкинлиги маълум бўлди  1 09:28"Ливерпуль" январда ПСЖ етакчиси учун 130 миллион евро тўлаши мумкин  1 08:59Месси: "Мен бутун умримни "Барса"да ўйнаб ўтказаман, деб ўйлагандим"  2 08:31"Челси" "Реал" тарбияланувчисини сотиб олмоқчи  1 08:03Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум  20 07:35Sofascore. Йирик ҳисоб қайд этилган баҳсда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  3 00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  2 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   4 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  24 22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  6 21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  8

Интрига керакми? Олинг, ана! Янгиликлар

Интрига керакми? Олинг, ана!

Теглар :  Coca Cola Суперлига
Суперлиганинг охирги турлари жуда қизиқ ўтяпти.

Масалан, бу турда ҳам "Навбаҳор" ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. Бу жамоа охирги тўртта ўйинни "Локомотив", "Насаф", АГМК ва "Пахтакор"га қарши ўтказиб, икки ғалаба ва икки дуранг қайд этди. Бундан ташқари, мана шу тўртта кучли клуб билан баҳсларда бирорта гол ўтказмади.

Ёки бўлмаса АГМКни олайлик. Шундай бўлдики, олмалиқликлар қаторасига бешта ўйинда ғалаба қозона олишмади: тўрт дуранг ва бир мағлубият. АГМКдан кетма-кет 5 ўйинда ғалаба қозонмасликни кутиш ғалати, тўғрими? Ниҳоят, уларнинг ғалабасиз сериясига кеча барҳам берилди.

"Пахтакор"нинг қаторасига 7та ўйиндан бери давом этган ғалабали серияси ҳам кеча тугади. Жамоа ўз майдонида "Навбаҳор" билан дуранг қайд этди. Жадвалнинг юқори қисмида интрига қисман сақланиб қолган, чунки дуранг ўйнаган бўлишига қарамай, "Пахтакор" энг яқин таъқибчиси "Сўғдиёна"дан 15 очкога ўзиб кетган ва катта эҳттимол билан бу йил ҳам чемпионликни нишонлайди.

Жадвалнинг қуйи қисмида эса ҳақиқий интрига юзага келди. Масалан, 11-ўринда бораётган "Машъал" 16-турни сафарда ўтказиб, Бекободда "Металлург"ни мағлуб этиб қайтганди. Сўнгра кутилмаганда ўз майдонида "Андижон"га 0:1 ҳисобида ютқазиб қўйди. 18-турни яна сафарда ўтказган муборакликлар Қўқонда охирги дақиқаларда гол уриб 2:2 натижасини таъминлашди.

Бунгача кетма-кет олтита ўйинда мағлуб бўлган "Металлург" эса сафарда "Андижон"ни мағлуб этиб қайтди. Қизиғи шундаки, "Металлург" ўз майдонида "Машъал"га ютқазиб қўйди. "Машъал" ўз майдонида "Андижон"га имкониятни бой берди ва "Андижон" ўз майдонида "Металлург"га ютқазди. Сафарда "Металлург"ни мағлуб этиб қайтиш осон эмас, бироқ "Машъал"нинг ўз уйида "Андижон"га ютқазиб қўйиши умуман кутилмаган иш бўлди.

"Андижон" бу мавсум шу пайтгача сафарда фақат бир марта ютганди: Ёрқин Назаров қўл остида жамоа Намангандан ғалаба билан қайтгани эсингизда. Сафардаги иккинчи ғалаба эса Виктор Кумиков даврида рўй берди. Лекин бу ғалаба узоқ татимади, чунки жамоа кеча яна мағлуб бўлди.

Ўз майдонида иккинчи ўринда бораётган "Сўғдиёна"ни мағлуб эта олган Суперлига дебютанти "Турон" шундан сўнг қаторасига учта ўйинда имкониятни бой берди. Ва бу ўйинлар "Локомотив", "Насаф" ва АГМК билан кечганини унутмаслик лозим. "Қизилқум" эса иккинчи давра бошланганидан бери ғалаба қозонгани йўқ: уч дуранг ва бир мағлубият.

Хуллас, Суперлига қизигандан қизияпти. Айниқса Суперлигада қолиш учун кураш мавсум охирига қадар янада қизийди. Бугун 18-турнинг яна учта учрашуви бўлиб ўтади. "Локомотив" ўз майдонида "Сурхон"ни қабул қилса, "Қизилқум" Қаршида "Насаф" меҳмони бўлади. Жиззахда эса "Сўғдиёна" ва "Бунёдкор" жамоалари ўзаро баҳс олиб боради.




Х.Холиқов

Рейтинг: -8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика