UZ

Сўнгги янгиликлар

21:28Ла Лига. "Реал" ва "Барселона" ўртасида "Эл Класико" бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  186 21:00АПЛ. "Ман Сити" Ҳусановсиз меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди, "Арсенал" ўз уйида минимал ғалабага эришди  7 20:53МЮ январь ойидаёқ Беллингемни ўз сафига қўшиб олмоқчи  1 20:35Суперлига. ОКМК – "Насаф" 1:1   3 20:24Суперлига. Бир киши кам "Бунёдкор" "Машъал"ни мағлуб этди  6 18:28Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда йирик ғалабага эришди, Шомуродовдан дубль!  37 18:23Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" марказий тўқнашувда ОКМК билан дуранг ўйнади  111 18:12"Қайрат" сўнгги турда "Астана" билан дуранг ўйнаб, 5-марта Қозоғистон чемпиони бўлди  1 16:40Сон Хён Мин Европага қайтмоқчи  4 14:50"Манчестер Юнайтед" "Милан" форварди учун 100 млн евро сарфлашга тайёр  6 14:16Нидерландиялик ёш иқтидор эгасига "Челси" ва "Тоттенхэм" даъвогарлик қилмоқда  0 13:40"Ньюкасл" Португалия терма жамоаси ярим ҳимоячисини АПЛга қайтармоқчи  0 13:12"Нефтчи" меҳмонда "Шўртан"ни мағлубиятга учратган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  3 12:36"Қўқон-1912" сўнгги дақиқаларда иккита гол уриб, "Навбаҳор"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 11:18Варди - А Сериядаги илк голи ҳақида: "Бахтдан еттинчи осмондаман!"  0

Интервью. Рустам Абдухамидов футболдаги кумири, Сергей Лебедевнинг иш услуби, Неймар ва Азарни кузатиб бориши ҳақида Янгиликлар

Интервью. Рустам Абдухамидов футболдаги кумири, Сергей Лебедевнинг иш услуби, Неймар ва Азарни кузатиб бориши ҳақида

А ПРО-Лига 21-туридан ўрин олган "Истиқлол" - "Шўртан" (2:0) учрашувидан сўнг мезбонлар футболчиси Рустам Абдуҳамидов сайтимизга интервью берди.

Рустам, аввало бугунги ғалаба билан табриклаймиз. Ушбу учрашувда иккита гол киритдингиз. Таасуротлар қандай?

Кетма-кет 3 та турда мағлубиятга учраганлигимиз сабабли бугунги ўйинда бизга ғалаба жуда зарур эди. Аввалги мағлубтятлар жамоамизга руҳий томондан ўз таъсирини кўрсатмасдан қолмаганди Ўтган учрашувларда йўл қўйилган хатолардан хулоса қилдик, ўз устимизда янада кўпроқ ишладик ва бугунги ўйинда ғалаба қозондик.
Биласизми ўша биз мағлубиятга учраган баҳсларда рақиб жамоалардан ўйин томонлама ютқазмаган эдик, шунчаки вазиятлардан фойдаланишда бизга совуққонлик етишмади. Масалан "Хоразм" билан ўйинни оладиган бўлсак, бу учрашувда биринчи бўлиб гол урган жамоа ғолиб бўлиши учун катта имкониятларга эга бўларди. "Хоразм" гол киритди ва якунда ғалаба қозонди. Бизда ҳам гол киритиш учун имкониятлар бўлди, афсуски кўпгина вазиятларда биздан омад юз ўгирди. "Оқ-тепа"га қарши баҳснинг дастлабки 15 дақиқасида бизда гол киритиш учун жами 4 та қулай имкониятлар юзага келганди, фойдалана олмадик. Агар бутун ўйин давомида 100 фоизлик имкониятларимизнинг ўзидан фойдаланганимизда камида 5 та гол киритган бўлардик.

"Шўртан"га қарши учрашувдан олдин бизда ортга йўл йўқ эди, бизни фақат ғалаба қониқтирарди. Шу сабабдан мазкур ўйинга финал учрашувидек майдонга тушдик. Киритган голларимга келсак, бу голлар фақат меники эмас, бу бутун жамоадошларимнинг меҳнати эвазига юзага келган голлар. Биласизми, ўзи гол киритишдан кўра менданда қулайроқ вазиятда турган жамоадошимга тўп узатишни маъқул кўраман. "Шўртан"га қарши баҳсдаги биринчи голимга жамоадошим Файзулло Жуманқўзиев менга жуда қулай узатма берди, бир ҳимоячини ортда қолдирдим ва гол киритдим.


Мана шу биринчи голинингиз жуда ажойиб чиқди. Бу фаолиятингиздаги энг чиройли голингизми?


Йўқ, авваллари "Қўқон-1912" жамоасида ўйнаб юрганимда бунданда чиройли голларни киритганман. Умуман олганда менга энг муҳими гол киритиш ёки гол киритишдан кўра жамоам ғалабасига ўз ҳиссамни қўшишим деб ҳисоблайман.


Бугунга қадар ўйнаган жамоаларингиз ҳақида...

2013 йилда таниқли мураббий Тоҳир Кападзенинг таклифига кўра "Қўқон-1912" жамоаси сафига қўшилдим. Қўқонда анча муддат ўйнадим.

Кейинчалик "Цементчи", "Ёзёвон-Лочинлари" жамоалари сафида майдонга тушдим. 2017-йилда Шерзод Зокировнинг тавсиясига асосланиб "Истиқлол" жамоаси сафига қўшилдим. Мана шундан бери "Истиқлол" сафида ўйнаб келмоқдаман, бу жамоани жуда яхши кўраман. Агар ўзлари кетказишмаса агар, бу жамоадан кетиш ниятим йўқ. Тўғриси ҳозиргача Суперлига ва ПРО-Лига жамоаларидан таклифлар олдим. Лекин "Истиқлол" раҳбарияти жамоада қолиб ёрдам беришим кераклигини айтишди ва рози бўлдим.



Рустам Абдуҳамидов Европада қайси жамоага мухлислик қилади?


Европада фақат "Ливерпуль"га мухлислик қиламан.

- Футболдаги кумири (севимли футболчиси) ким?


Футболда ўз позициямда ўйнайдиган барча футболчиларнинг ўйинларини кузатиб бораман ва улардан ўрганаман. Масалан машҳур футболчилардан Неймар ва Азарларни кузатаман. Футболдаги кумирим эса битта - "Нефтчи" афсоналаридан Иқбол Акрамов, бошқаси эмас.

Жорий мавсумда "Истиқлол" жамоасининг Суперлига йўлланмасига эга чиқиши имкониятларини қандай баҳолайсиз?


А ПРО-Лигада яна 7 та тур қолди. Мазкур учрашувларнинг барчасида ғалаба қозона олсак, демак Суперлига йўлланмасига эга чиқамиз. Бошқа жамоалар натижаларини таҳлил қилгандан кўра, шунчаки ўз ўйинларимизни ютсак бўлди.


Сергей Лебедевнинг иш услуби қандай?


Жамоамиз бош мураббийи Сергей Лебедев тактик жиҳатдан кучли мураббий. Лебедев ўйинга 100 фоиз тайёр бўлган футболчини майдонга туширади ва машғулотлардаги ҳаракатимиздан келиб чиқиб асосий таркибни танлайди. Шахсий фикримча, Сергей Лебедов томонидан олиб борилаётган ишлар тўғри ва келажакда ўз самарасини беради деб ҳисоблайман.



Бекзод Толибов суҳбатлашди

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика