UZ

Сўнгги янгиликлар

16:57"Реал"дагилар Мбаппе жамоага салбий таъсир қилади деб ҳавотир олишмоқда  6 16:12Одил Аҳмедов футбол академияси қошида Тошкентда янги стадион очилди  4 15:49Роналду "Ал Насср"да қоладими? Клуб раҳбари бу саволга жавоб берди  5 15:29"Барселона" Онанани харид қилмоқчи  9 14:47Қосимов шогирдлари ғалаба қозонган Тошкент вилояти дербисидан фотогалерея  0 14:10"Боруссия" устози: "Атлетико"га қарши баҳсда ҳам фаворит эмасдик"  7 13:47"Ал Ҳилол" - "Ал Насср" баҳсида мухлислар "Месси! Месси!" деб бақиришди. Неймар ҳам бу ҳайқириқларга қўшилди  53 13:38ФИНАЛгача...  8 12:55Бугун Эронда чемпион номи аниқланади. Машарипов ёки Ўрунов олтин медаль олиши мумкин  9 12:45Муҳаммадали Ўринбоев: "Катта ниятларимдан бири – "Манчестер Сити" жамоасига қўшилиш"  12 11:58ЕЧЛ финали учун тахминий таркиблар эълон қилинди  4 11:32Беҳруз Шайдулов Ўзбекистон чемпионатидаги дебют голини урди  1 11:00Анчелотти Хавининг истеъфосига муносабат билдирди  23 10:33Мавсум якунлари бўйича Goal нашри ТОП-5 лига ўйинчиларидан иборат рамзий терма жамоани тузди  4 10:07«Арсенал» топ ҳужумчи билан шартнома тузмоқчи  7

Интервью. Дарко Маркович: "Ривалдо, Сколари? Улар мени ҳайрон қолдиришмаганди" Янгиликлар

Интервью. Дарко Маркович: "Ривалдо, Сколари? Улар мени ҳайрон қолдиришмаганди"

Суперлигадаги танаффусдан фойдаланиб клубларимизда тўп тепган легионерлардан бири билан суҳбатлашиш истаги туғилди.

Сербиялик футболчиларнинг шундай ажойиб хислати борки, улар доим ҳар қандай вазиятда, ҳар қандай инсон учун очиқ. Ҳаттоки сизни танимаса ҳам. 2008-2010 йилларда "Пахтакор"да тўп тепган Дарко Маркович ҳам шундайлар тоифасидан. Унга ижтимоий тармоқ орқали Ўзбекистондан эканлигимни айтишим заҳотиёқ суҳбатлашишга тушди. Мухлисларга салом йўллади. Шу аснода суҳбатимизни ҳам бошладик. 

- Айни пайтда нималар билан бандсиз?

- Авваламбор барчага алангалик салом йўлламоқчиман. Ҳозирда Черногорияда тўп тепмоқдаман. Фаолиятимни ҳали якунлаганим йўқ. Фикримча, бу тез орада юз беради. Менда УЕФАнинг Б лицензияси бор. Шундай экан бутсаларимни михга илгач мураббий сифатида ишимни давом эттираман. Келажакда ҳамма нарса бўлиши мумкин. 

- Паловни соғиндигизми?

- Албатта паловни эслайман. Жуда мазали ва бошқача таом. Бу ердагиларга палов ҳақида кўп гапириб бераман. 

- Умуман "Пахтакор" ва Ўзбекистондаги хотираларингиз нимаси билан ёдда қоларли кечган?

- "Пахтакор" - катта жамоа. Бу жамоа таркибида яхши футболчилар йиғилади. Мухлислар, Тошкентдаги инсонларнинг самимияти ёдимдан чиқмайди. 

- Қизиқ, пойтахт клубига келишингиз тарихи қандай бўлганини айта оласизми?

- Ўша пайтда мен "Зета" клуби билан Туркияда йиғинида эдим. Мазкур йиғин доирасида Бухарестнинг "Стяуа" клуби билан ўртоқлик учрашувимизни "Пахтакор" мураббийлари кузатган. Шундан кейин таклиф билан чиқишди. 

- Биздаги маълумотларга кўра, клуб сизни маълум сумма эвазига трансфер қилган...

- Очиғи билмайман. Клублар ўзаро келишгач мен ҳам ўз талабларимни айтганман. 

- Сизнинг келишингиз "Пахтакор" - "Бунёдкор" ўртасидаги Тошкент дербисининг энг авжига чиққан пайтга тўғри келганди...

- Учрашувлар ажойиб атмосферада ўтарди. Рақобат, принципиаллик ҳар жабҳада кўринган. Менимча ҳамма футболчи ҳам бундай ўйинларни яхши кўради. 

- Ривалдо сингари жаҳон юлдузига қарши ўйнаш насиб қилган. Қандайдир ҳаяжон ёки ажабланиш ҳолати рўй бермаганми?

- Бундай футболчиларга қарши тўп тепиш доим ёқимли ҳисларни берган. Лекин бу мен учун янгилик ҳисобланмасди. Боиси "Зета" сафида еврокубокларда бир қатор юлдузлар билан тўқнаш келгандим. Ривалдо, Сколари мени хайрон қолдирмаган. Ҳаммасини оддий қабул қилганман. 

- Нима деб ўйлайсиз, юқори савиядаги топ легионерлар Ўзбекистон чемпионатини нуфузини оширдими?

- Бу фикрингизга қўшиламан. Аммо легионерлардан ташқари "Пахтакор" ва "Бунёдкор"да яхши даражадаги маҳаллий йигитлар жамланганди. Игнатий Нестеров, Анзур Исмоилов, Одил Аҳмедов, Александр Гейнрих, Зайниддин Тожиев, Илҳом Суюнов, Асрор Алиқулов каби ижрочиларни ортиқча таърифлаш шарт эмас. 

- Қайси футболчидан келажакда юқори натижа кутган эдингиз?

- Футбол жамоавий спорт тури. Юқорида ҳам айтдим. Кимнидир ажратиб кўрсатиш қийин. 

- "Шерлар" либосида 100га яқин ўйинда майдонга тушгансиз. Айнан битта баҳсни айта оласизми?

- 2009 йилги Ўзбекистон кубоги финалида "Бунёдкор"ни мағлуб этиб бир йил олдинги мағлубият учун реванш олган эдик. Ундаги ҳиссиётларни сўз билан таърифлаш жуда мураккаб. 

- Статистикага кўра, 20га яқин гол урганингизни кўриш мумкин. Улар орасида энг чиройлиси қайси бўлганди?

- Билсангиз, "Нефтчи" билан ўйинлар ўзгача дерби мақомида ўтарди. Шундай учрашувларнинг бирида Зайниддин Тожиевнинг пасини голга айлантирганим эсимда ҳамон. 

- Бугунги кунда ҳам собиқ жамоангизнинг натижалари билан қизиқиб турасизми?

- Бефарқ эмасман. "Пахтакор"нинг ОЧЛ ва Ўзбекистон чемпионатидаги ўйинларини кузатиб боряпман. 

- 2008-2010 йилларда Виктор Жалилов, Миодраг Радулович, Равшан Ҳайдаров устозлигидаги жамоа. 2017-2020 йилларда Шота Арвелдазе бошчилигидаги "Пахтакор". Қайси бири сизнингча кучли?

- Ўйлаб ҳам ўтирмасдан жавоб беришим мумкин. Шубҳасиз 2008-2010 йилдаги "Пахтакор" мен учун энг кучлиси. Виктор Жалилов, Равшан Ҳайдаров қўл остида чиройли футбол кўрсатардик. Уларга сайтингиз орқали саломимни етказиб қўйинг. 

- "Пахтакор"дан кетишингизни ким истаган? Эшитишимизга қараганда Самвел Бабаян билан ўшанда низо юзага келган...

- Билмадим, буни ким истаган. Футболчилар маош олмаса ҳам ўйнарди.  Низо эса мен эмас Бабаян томондан бўлган, дея оламан. Кейинчалик ФИФАда мен ғолиб чиқиб маошларимни олдим. Балки Самвел Бабаян бу ҳақида тўлиқроқ билар. Муаммони доим икки томони бўлади. 

- Ўзингиз билан бирга ўйнаган футболчилардан иборат рамзий терма жамоангиз қандай кўриниш олган?

- Нестеров, Иванович, Исмоилов, Косорич, Радунович, Аҳмедов, Стеванович, Закарич, Кабат, Корач, Лендрич.


Обуна бўлинг: Интервьюлар олами

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика