UZ

Сўнгги янгиликлар

16:25Расман: "Машъал" африкалик футболчилар билан битим тузди  0 16:05Расман: "Динамо" "Ривер Плейт" тарбияланувчисини сафига қўшиб олди  1 15:40Абрамов vs Кападзе. Жадвалда ким юқорироқда бўлади?  2 15:13АПЛ клублари қўшимча 750 млн фунтдан воз кечди. Сабаби нимада?  0 14:45"Манчестер Сити" "Ньюкасл" ҳимоячиси билан битим тузмоқчи  1 14:22"Бухоро" ва "Андижон" стадионларига VAR техникаси ўрнатилди  0 13:59"Арал" назорат учрашувида "Машъал"га жавобсиз 3 та гол урди  2 13:39Суперлига ҳакамлари учун FIFA VAR семинари бўлиб ўтади  1 13:07"Ливерпуль" ва "Барселона" собиқ юлдузи ўзига янги жамоа қидирмоқда  3 12:51"Марсель" янги мураббий тайинланганини эълон қилди  0 12:24МЮ англиялик юлдуз учун катта пул тўлашга тайёр  4 11:56А Серия. "Милан" "Комо"ни ютолмади  0 11:35Элит ОЧЛ гуруҳ босқич якунлари: ким учун омадли, ким учун омадсиз  5 10:47Фабрицио Романо "Реал"га Юрген Клопп келиши мумкинлиги ҳақида гапирди  5 10:20Алонсо илк таклифга йўқ деди  3

"Барселона" Онанани харид қилмоқчи Янгиликлар

"Барселона" Онанани харид қилмоқчи

"Барселона" "Эвертон" таянч ярим ҳимоячиси Амаду Онанага қизиқиш билдирмоқда.

Каталонияликлар олдинроқ 22 ёшли футболчига қизиқа бошлаган эди, "Барселона" спорт директори Декунинг фикрича, Онана жамоани кучайтира олади. Клуб футболчи атрофидаги вазиятни ўрганиш учун Амаду билан боғланганди, аммо "Эвертон" у учун 60 млн. евро сўради. Шу сабабли "Барселона" келишув ҳақида ўйламай қўйган эди.

Энди вазият ўзгарган, чунки "Эвертон" молиявий фэйр-плейга амал қилиш учун 30 июнгача баъзи футболчиларни сотишга мажбур.

"Эвертон" энг яхши футболчиларини арзонга сотмоқчи эмасди, аммо клуб вақт ва таклифлар камлиги учун босим остида қоляпти. "Барселона" вазиятни диққат билан кузатмоқда. Ханси Флик Онана трансферига рози, футболчи ҳам фаолиятини "Камп Ноу"да давом эттирмоқчи. Бироқ "Барселона"да молиявий муаммолар бор: Клуб 30 июнгача трансфер ойнасида фаоллик қилмоқчи эмас. Амадунинг нархи вазиятни ўзгартириши мумкин.

Онанага "Бавария" ҳам қизиқиш билдирган. Маълумотларга кўра, Деку агентларга "Барса" 40 млн. евро сарфлашга тайёрлигини айтган.

Жорий мавсум Онана 37та баҳсда майдонга тушиб, 3та гол урди ва 1та голли пас берди.

Рейтинг: -6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика