"Интер" Мартинесга МЮдан ўринбосар топди
17 апр 2020 15:09
Янгиликлар
"Интер" Мартинесга МЮдан ўринбосар топди
"Манчестер Юнайтед" форварди Антони Марсьяль "Интер" қизиқишлари доирасига тушиб қолди.
"Нерадзуррилар" 24 ёшли франциялик футболчига яқин трансферлар ойнасида "Барселона"га ўтиши мумкинлиги тўғрисида гап-сўз юрган Лаутаро Мартинеснинг ўринбосари сифатида қарамоқда.
Хабар берилишича, француздан ташқари "Интер" шорт-листида "РБ Лейпциг" ҳужумчиси Тимо Вернер ҳам бор.
Марсьяль жорий мавсум АПЛ доирасидаги 23та ўйинда майдонга тушиб, 11та гол ва 3та ассист қайд этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
"Вильярреал" - "Реал Мадрид". "Қироллик клуби" таркиби маълум
Фикрлар