UZ

Сўнгги янгиликлар

22:11"Нефтчи"дан кетган Левченко Суперлигада "йил мураббийи" совринини қўлга киритди  2 22:06"Реал" ТВ Родригонинг "Жирона" билан ўйинда йиқилиши ҳақида: "Контакт бор — демак, пенальти"  3 21:44Opta ЖЧ-2026да терма жамоаларнинг чемпион бўлиш эҳтимолини ҳисоблаб чиқди, рўйхатда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам бор  3 21:06Мбаппе бир йилда 60 та гол урди, XXI асрда фақат 3 киши ундан яхшироқ натижа қайд этган  6 20:57Баъзи "Реал" ўйинчилари Алонсо услубларига ишонмаяпти. Бошқалар фикрича, муаммо мураббийда эмас  1 19:49"Ливерпуль" "Реал" футболчисини сотиб олишга тайёр  1 19:21Алонсо "Реал"нинг устувор трансфер мақсадини аниқлаб олди  1 18:52"Челси" сардори Жеймс: "Ҳамма нима учун курашаётганимизни кўрмоқда"  2 18:25Инсайд тасдиқланди: "Нефтчи" Виталий Левченко билан хайрлашганини маълум қилди  28 18:17"Пахтакор" академияси Ўзбекистон рекордини ўрнатди  3 18:07Душан Мийич: "Ўзбекистон Суперлигасида сифатли майдонлар кўпайди"  0 17:39Манба: "Олимпик" "яшайди"  6 17:17"Нефтчи" Левченко билан хайрлашди  21 16:53Манба: "Нефтчи" етакчиси жамоада қолади  3 16:23Неймар Винисиусга "Реал"даги келажаги бўйича маслаҳат берди  5

Инсайд тасдиқланди: "Нефтчи" Виталий Левченко билан хайрлашганини маълум қилди Янгиликлар

Инсайд тасдиқланди: "Нефтчи" Виталий Левченко билан хайрлашганини маълум қилди

"Нефтчи" бош мураббийи Виталий Левченконинг Фарғонадаги фаолияти якун топди.

"Украиналик мутахассис, 2022 йилда "Нефтчи" раҳбарияти томонидан жамоага бош мураббий этиб тайинланган Виталий Григорьевич Левченко жамоани иқтидорли футболчилар билан мустаҳкамлаш ва чемпионлик даражасигача олиб чиқиш юзасидан қўйилган вазифаларни катта масъулият билан бажаришга киришди. Унинг бу қатъий меҳнати 2025 йил мавсумида ўз амалий натижасини берди. Жорий йилнинг 22 ноябрь куни Виталий Григорьевич бошчилигидаги жамоамиз "Қизилқум" билан бўлиб ўтган беллашувда ишончли ғалаба қозониб, муддатидан олдин Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритди.

2022–2025 йиллар давомида унинг бошқарувидаги жамоа 106 та расмий учрашув ўтказиб, 52 та ғалаба, 35 та дуранг ва 19 та мағлубиятни қайд этди.

2025 йил 30 ноябрь куни Виталий Левченконинг "Нефтчи" клуби билан тузган шартномаси ниҳоясига етди. Шу билан бирга, "Нефтчи"нинг мураббийлар штабида Виталий Левченко билан бирга фаолият юритган Анваржон Норқулов, Андрей Анненков ва Фарруҳ Бердиевнинг ҳам шартнома муддатлари якунланди.

Жамоа раҳбарияти ва клуб аъзолари уларга ўтган давр мобайнида узоқ кутилган 24 йиллик орзуни рўёбга чиқаришдаги хизматлари, “Нефтчи” ва Фарғона футболи ривожига қўшган баракали ҳиссалари учун чин дилдан миннатдорлик билдиради ҳамда келгуси фаолиятларида улкан муваффақиятлар тилайди", – дейилади хабарда.

Аввалроқ сайтимиз орқали клуб мураббий билан хайрлашгани ҳақида хабар берган эдик. 

Рейтинг: -2   

Фикрлар

+3   
01 дек 18:34:43
Давлат
Яхши бу́лмабти
+1   
01 дек 21:31:59
leva8989
To'g'ri qaror.Levchenkoga chempionlik uchun rahmat deymiz.Lekin Hokim buva gazini berib turmaganda qiyin edi.Mavsum yarmida asabni yedi murabbiylar.Neftchiga Elit Ligada qattiqqo'l murabbiy kerak edi
+1   
01 дек 19:37:18
Фарход
Рахмат Виталий Левченкога! Яна 1-мавсум ишлаганда яхши буларди. Омадини берсин. Нефтчи га ким булиши аник булдими Ислом Исмоилов ёзишияпти бу тугри ма'лумот ми.
+1   
01 дек 19:11:50
насрилло
Демак нефтчини Чемпион булишида Левченко омили сезилмаган!!!
+1   
01 дек 19:01:06
Barcamania_2016
Тўғриси ҳайрон қолдиришди. Барибир тан олиш лозим, Нефтчини 24 йил деганда шохсупага олиб чиққан бу Левченко эди. Нимаям деймиз. Мураббийнинг келгуси фаолиятига омад!
+1   
01 дек 18:53:50
TOMJIQ_OLOT
Кучли мураббий эди, афсус... Келаси йил ЭЛИТ ОЧЛда роса фойдаси тегардида...
+1   
01 дек 18:51:44
Farhod Uktamovich
Келаси мавсум Элит ОЧЛга узи бошкарса ма'кул буларди. Омад Левченкога кайерда булмасин командаси Чемпион булсин. Нефтчи га ким мураббий булса хам, чемпионлик курашадиган ОЧЛда муносиб иштирок этадигани келсин.
+1   
01 дек 18:40:17
Saidjahon
Фаргоналик булмасам хам Левченкони кетганига ачиндим.Барибир Исмоиловга ва жамоага омад тилайман энг ками Левченкони такрорлаши керак.
   
01 дек 22:40:55
Akmal Kenjayev
Ислом Исмоилов бошкарарканда
   
01 дек 22:38:52
Амирхон Амирхон
Жуда тугри иш бупти
Бизга 52 та ютук,35 та дурранг ва 19 маглубият уятли натижа
   
01 дек 20:58:20
Damas Chevrolet
насрилло фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Демак нефтчини Чемпион булишида Левченко омили сезилмаган!!!
Жуда тугри фикр. Бизда чемпионликни рахбарлар хал килади
   
01 дек 19:55:33
Саиджон Оллоёров
Бузда футболга ёндошув умуман тушинарсиз чемпион киган мурабини ушлаб колиш керемасми уткан мавсумда Андижон кубок олди Хамиков кетти бу йил зурга жон саклади Андижон Нефитчихам шуна буладими хали
   
01 дек 19:47:31
Korea
Балким Нефтчи Элит лигасида қатнашганлиги сабабли янада кучлироқ мураббий излаётгандур.Насаф бу йил жуда суст ўйнади.Шунинг учун ҳозирги даражадан икки карра кучли жамоа бўлмаса натижа қилиш қийинлигини кўрдик.
   
01 дек 19:46:29
Murodjon Fayzullaev
насрилло фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Демак нефтчини Чемпион булишида Левченко омили сезилмаган!!!
Бумасамчи
   
01 дек 19:40:44
Маша
Жамоада тез тез алмашиб турса жамоа усиши ун фойдали Саркисян Бердиевга ухшаб махкам жойлашиб олса жамоа оркага кетади буни Нефтчи Манчестер Юнайтед мисолида курдик.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика