UZ

Сўнгги янгиликлар

13:57Англия топ-клублари "Golden Boy"га даъвогар футболчи учун курашмоқда  0 13:29ЕЧЛ плей-оффида қўшимча таймлардан воз кечилади, дастлабки 8 ўринни эгаллаганлар жавоб учрашувларини уйида қабул қилади  6 12:58Хуммельс "Боруссия"га қайтади ва клублар ўртасидаги ЖЧда иштирок этади  1 12:30"Реал" Анчелотти ўрнига 10 йилда 11 та соврин ютган мураббийни олиб келмоқчи  11 12:06Ўзбекистон U-15 терма жамоаси УЕФА Ривожланиш Кубогида қатнашади  7 11:43Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" 9:0 ҳисобида ютгани фойдасизми? "Насаф" 1:0 ҳисобида ютса, кейинги босқичга чиқадими?   24 11:26"Аввал ҳам Жаҳон чемпионатида қатнашганмиз, машиналар берилган. Самолёт олсангиз ҳам оёқ ердан узилмасин" — Равшан Эрматов чемпионларга яна нималар деди?  12 11:19"Криштиану – бутун дунёга ибрат" — Фигу  5 10:54Анчелотти ёзда сотиб олиш керак бўлган тўрт нафар футболчи номини айтди  12 10:25АПЛ тарихидаги энг яхши ҳужумчилар рўйхати эълон қилинди  12 09:56Мората яна А Серияга қайтиши мумкин  0 09:27Sofascore. «Ал Фaйҳа» дуранг ўйнаган баҳсда Шукуров қандай баҳо олди?  1 08:58Маркус Рэшфорд қайси жамоага ўтиш нияти борлиги айтилди  2 08:29«Реал» Алонсо учун «Байер»га қанча товон пули тўлаши маълум бўлди  9 08:00Мавсум якунида Ла Лигадан тушиб кетадиган илк клуб аниқ  2

Илхом Ханжариев: "Жамоамиз чемпионлик учун курашишга тайёр" Янгиликлар

Илхом Ханжариев: "Жамоамиз чемпионлик учун курашишга тайёр"

Эртага Ўзбекистон U20 аёллар терма жамоаси Душанбе шаҳри мезбонлик қиладиган CAFA U20 Women’s Championship 2021 халқаро турниридаги ўз иштирокини бошлайди.

Бугун Душанбедаги “Республика марказий стадиони” анжуманлар залида ўйин олди матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда жамоамиз бош мураббийи Илхом Ханжариев ва жамоа сардори Тожинисо Рашидова иштирок этди.

– Авваламбор, Тожикистонда бундай мусобақани ташкил қилинаётгани учун Марказий Осиё утбол ассоциациясига миннатдорчилик билдирмоқчиман. Тошкент ва Душанбе биродар шаҳарлар ҳисобланади ва шу сабабли ҳам, барчамизга шаҳар жуда ёқди.

Жамоанинг тайёргарлигига келсак, бу ерга келишдан аввал Тошкентда бир ҳафталик ўқув-машғулот йиғини ўтказдик. Бундан ташқари, март ойидаги ҳам йиғин ташкил этилган эди. Шунингдек, Ўзбекистон аёллар чемпионати қизғин паллада. Биринчи давра якунланди ва барча қизлар мазкур мусобақада ўз клуби сафида оптимал формада тўп сурмоқда.

Душанбега парвоз билан боғлиқ муаммолар бўлмади, биз тезда учиб келдик. Тожикистон футбол федерацияси бизни илиқ кутиб олди, умуман олганда ҳаммаси яхши.

Биз бу эрга шунчаки таркибни шакллантириб олиш ёки Осиё Кубогининг саралаш ўйинларига тайёргарлик кўриш учун эмас, балки ўз олдимизга қўйган вазифамиз – ғалаба қозониш учун келдик.

Эрон терма жамоаси бизнинг асосий рақибимиз эмас, бу турнирдаги барча жамоалар биз учун жиддий қаршилик кўрсата олади. Пандемия ҳаммага таъсир қилди. Аммо ўтган йили ҳам маҳаллий чемпионатни ўтказдик. Бу йил пандемия бизга ҳам таъсир қилди, лекин 2020 йилдагидек даражада эмас ва жамоа оптимал ҳозир формада.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика