UZ

Сўнгги янгиликлар

03:05“Интер Майами” или бор МЛС кубогини қўлга киритди. Лео финала 2 та ассист жиро этди  15 03:00Лига 1. ПСЖ "Ренн"га жавобсиз 5 та гол урди  0 02:55Ла Лига. "Атлетик" — "Атлетико" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  0 00:50АПЛ. "Ливерпуль" 90+6 дақиқада "Лидс"дан тўп ўтказиб юборди ва ғалабани қўлдан бой берди  31 00:45Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик  29 00:14А Серия. "Интер" ўз уйида "Комо"ни тор-мор этди  2 00:08Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Фенербахче" билан дуранг ўйнади, Шомуродов ва Файзуллаев илк дақиқалардан майдонда тушди  36 22:42Ўзбекистон МТЖнинг ЖЧ-2026 гуруҳ босқичидаги тақвими маълум  10 22:01АПЛ. "Ман Сити" ва "Тоттенхэм"да ғалаба, "Челси"да эса дуранг  28 21:46Бундеслига. "Бавария"дан 5:0, "Байер" эса меҳмонда мағлубиятга учради  1 21:20Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда "Коняспор" билан дуранг ўйнади, Алиқулов 90 дақиқа ҳаракат қилди  3 20:00Ўзбекистон U-21 га Иордания ва Қатарга қарши ўйинлар учун кимлар чақирилди?  4 19:28АПЛ. "Астон Вилла" 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Арсенал"ни мағлуб этди ва жадвалда иккинчи ўринга кўтарилиб олди  37 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  18 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   2

"Реал" Анчелотти ўрнига 10 йилда 11 та соврин ютган мураббийни олиб келмоқчи Янгиликлар

"Реал" Анчелотти ўрнига 10 йилда 11 та соврин ютган мураббийни олиб келмоқчи

Мадриднинг "Реал" клуби Карло Анчелоттига ўринбосар қидиришда давом этмоқда.

Клуб италиялик мураббий Антонио Контега жиддий қизиқиш билдирмоқда, дея хабар берди "Todofichajes".

Агар Хаби Алонсо ва Юрген Клопп билан музокаралар муваффақиятсизликка учраса, Конте "қаймоқранглилар" учун истиқболли вариантга айланиши мумкин. Антонио Конте ҳозирда "Наполи" бошқарувидаги илк мавсумини ўтказмоқда, бироқ унинг кетиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлар аллақачон фаол муҳокама қилинмоқда.

"Реал" Контени жамоага тез мослашиб кетадиган ва уни ғалаба сари етаклайдиган мураббий сифатида кўради. Италиялик ўзининг амбициялари ва сермаҳсул меҳнати билан танилган: 

Конте мураббийлик фаолияти мобайнида "Ювентус" билан (2011–2014) уч марта А Серия чемпиони (2011/12, 2012/13, 2013/14) бўлган, икки марта Италия Суперкубоги (2013, 2015) ва бир марта Италия Кубогини (2015) қўлга киритган.

"Челси"да (2016-18) АПЛ (2016/17), Англия Кубоги (2017/18) ва Англия Суперкубогини (2017) ютган.

"Интер" билан (2019–2021) А Серия (2020/21) чемпионига айланган ва 2021 йил Италия Суперкубогига эгалик қилган.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика