

— Ўйин қийин бўлишини олдиндан билардик, — дейди Илҳом Юнусов. — Иккинчи даврани ғалабалар билан бошлаган бўлсак, рақибимиз “Олмалиқ” футболчилари аксинча кетма-кет мағлубиятларга учраган. Шу боис, мезбонлар бор эътиборларини фақат ғалабага қаратиши кутилганди. Мухлислар Олмалиқда очиқ футболга гувоҳ бўлишди. Учрашувда жуда кўплаб голли вазиятлар содир этилди. Қулай имкониятлардан унумли фойдаланишда жамоамизга омад кулиб боқди. Иккинчи бўлимнинг кучли ёмғир остида ўтишига қарамай, сафарда қимматли уч очкони қўлга киритганимиздан хурсандмиз.
“Қизилқум” ПФК Матбуот хизмати.
“Қизилқум” ПФК Матбуот хизмати.


