UZ

Сўнгги янгиликлар

01:55Роберт Левандовски: "2020 йил "Олтин тўп" топширилмаганини ҳеч тушунмайман"  1 01:24"FourFourTwo" ЕЧЛ финалларида урилган энг чиройли голлар рейтингини тузди  2 01:08Расман: Пеп Гвардиола "Манчестер Сити" билан шартномасини узайтирди  0 00:41Эрлинг Холанд: "Гвардиола энг яхши мураббий, балки тарихдаги энг зўридир"  0 00:14"Челси"нинг "биллур" футболчиси яна сафдан чиқди  0 23:43Нодир Абдураззоқов: "Энди мавсумни чиройли якунлашимиз ва оғзимиздаги ошни олдириб қўймаслигимиз керак"  5 23:19Хави "Интер Майами" бош мураббийи бўладими? Инсайдерлар маълумот беришди  0 22:49АПЛ клублари сўнгги 10 йилликда трансферлар учун қанча ишлатишди?  0 22:22"Ювентус"га "Челси" футболчиси керак  0 21:57Нико Уильямс болалигидаги кумирлари ким бўлганини айтди  12 21:34Максим Шацких: "Черан, Собирхўжаев борасидаги саволлар менга берилмасин. Бу мавзу ёпилган"  22 20:57Миржалол Қосимов: "Натижадан ҳам ўйиндан ҳам қониқдим"  3 20:36Суперлига. ОКМК "Жар"да "Пахтакор"ни мағлуб қилди  6 20:25"Пахтакор" кумуш медаллар учун курашдан чиқди  13 20:06Суперлига. ОКМК ВАР томонидан 13 дақиқа текширилган ҳамда япониялик футболчи томонидан урилган голлар эвазига 11 йилдан сўнг сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди  62

Интервью. Илҳом Юнусов: "Ҳозир инсонларда оқибат йўқолиб кетган..." Янгиликлар

Интервью. Илҳом Юнусов: "Ҳозир инсонларда оқибат йўқолиб кетган..."

"Бухоро", "Динамо", "Насаф" ва "Қизилқум", бу жамоаларнинг номлари зикир этилганда биламизки, воҳа минтақасининг футбол олами кўз олдимизга келади.

Қолаверса, ушбу жамоаларда тўп тепувчи кўплаб футболчилар ҳам айнан мана шу минтақанинг фарзанди ҳисобланишган. Бугун ҳам биз билан ҳамроҳлик қилишни истаганлар билан бирга айни вақтда юқорида номлари тилга олинган жамоаларда тўп тепган ва кўплаб мухлисларнинг “ёқимтойи” га айланиб улгурган, ҳозирда мураббийлик фаолиятини юритаётган Илҳом Юнусов билан дилдан суҳбатимизни сизларнинг эътиборингизга ҳавола этамиз.

- Илҳом ака, футболчилик фаолиятини тугатганингиздан кейин нималар билан бандсиз?

- Ҳозирда “Одил Жуниор” футбол академиясида мураббийлик фаолиятимни олиб боряпман. Аммо, ҳозир карантин сабаб оилам билан коронавирусдан сақланмоқдамиз. Яъни карантинда, барча қонун ва қоидаларга риоя қилиб утирибмиз.

- Илҳом Юнусовнинг футболга кириб келиши қандай бўлган?

- Профессионал футболга “Бухоро” жамоаси орқали кириб келганман. 2001-йил ушбу жамоада Олий лигада дебют ўйинимни ўтказганман. Албатта, биринчи учрашув жудаям ҳаяжонлар остида ўтган. Ҳа яна бир нарса, мен ўшанда тасодифан асосий қайдномага кириб қолганман. Аслида менинг ўрнимда бошқа бир ёш жамоадошим майдонгга тушиши керак эди. Билмадим нима бўлганини, аммо ўшанда мен асосий таркибда майдонга тушганман. Мана шундан кейин профессионал фаолиятим бошланган.


- Илҳом ака сиз учун тўп сурган жамоаларингиз ичида энг қадрлиси қайси бири?

- Шубҳасиз “Насаф” жамоасини кўрсатган бўлардим. Сабаби мен бу ерда кўп нарсаларга эришдим. Чемпионлик туйғусини ўзимда кўрдим. Ғалабаларга эришдим. “Насаф” жамоасининг ўша пайтдаги коллективи жудаям аҳил эди. Мана шу мени ушбу жамоага бўлган меҳримни янада оширган десам алдамаган бўламан. Ушбу жамоада мен билан ишлаган барча инсонларга фурсатдан фойдаланиб рахмат айтаман. Сабаби булар мени ва ўзбек футболини юксакларга кутарди. Албатта, юртимизда мана шундай жамоалар кўпайишини тилаб қоламан.

- Сизни нима учун кўпчилик яқинларингиз “эшон” лақаби билан чақиришади. Бунга сабаб нима?

- Мен Эшонлар авлодиданман, барча аждодларим эшон бўлганлар. Қолаверса ҳозирда ҳам мени кўпчилик эшон ака деб чақиришади.

- Илҳом Юнусов “Динамо” ва “Шердор” жамоаларга моддий ёрдам берган деган миш-мишлар тарқалди. Сизнинг бу гапларга фикрингиз қандай?. Ёки ҳақиқатдан ҳам ушбу жамоаларга ёрдам берганмисиз?

- Мен бу жамоларга иш борасида ёрдам берганман ҳолос. Ҳозир инсонларда оқибат йўқолиб кетган. Шунинг учун ҳам ҳозир кўпроқ яхшилик қилиш керак деб ўйлайман ва мен яхшилик улашишдан қочмайман.


- Яқинда коронавирус балосидан қийналаётган ночор оилаларга, футболчимиз Отабек Шукуров хайрия қилди. Бунга муносабатингиз қандай?

- Мен жудаям хурсанд бўлдим. Сабаби ҳозирда кунлик пул топадиган оилалар бор ва улар ҳозирда қийналишмоқда. Албатта, мана шу оилаларга ҳозир эҳсон ишларни қилиш керак. Ўзимизда ҳам мана шундай футболчилар борлигидан қувондим. Мен ҳам савоб ишларни доим қилиб келаман. Лекин, буни ҳеч кимга ошкор қилмасликни ўзим учун мақсад қилиб қўяман. Оллоҳ билса бўлди. Пул ўткинчи восита, бугун бўлса эртага йўқ. Бу оламда доимо яхшилик қилиш керак. Сизга албатта ушбу яхшилигингиз қайтади.

- Илҳом Юнусов учун “Реал Мадрид” ёки “Барселона”. Қайси бирини танлаган бўлардингиз?

- “Барселона” жамоасини. Сабаби ушбу жамоанинг ўйин услуби ёқади. ”Барселона” жамоасининг айниқса тики-така усулидаги ҳужумлари жудаям менга завқ беради.

- Сиз учун фаолиятингиз давомида тўп сурган футболчилар орасида энг яхши сиз учун тандем бўла олган футболчи ким?

- Эркин Байдуллаев. Чунки, ушбу футболчи билан майдонда жуда ҳам яхшиҳаракат қилардик. Хатто кўзимизни юмиб бир-биримизни топа олардик (кулади). Айниқса унинг рақиб жамоаси уюштирадиган ҳужумларини бузиб, қарши ҳужум бошлаши менга жудаям кўп имкониятлар яратиб берган. Шунинг учун ҳам у билан бирга тўп сурган жамоаларимда яхши тандем ҳосил қилардим.

- Ҳозир футболга қайтиш имкони бўлса, сиз қайси жамоада тўп тепган бўлардингиз?

- Агар мана шундай имконият бўлса, яна бир бор “Насаф” жамоасида ўйнар эдим. Аммо, “Пахтакор” жамоасида ҳам тўп тепишга йўқ демаган бўлардим. Боиси, бу жамоа ҳозирда профессионал жамоалар қаторига киради. Бундай жамоада ким ҳам ўянамаслиги мумкин.

- Сизда ҳеч футболчиликни танлаганингиз учун афсусланиш бўлганми?

- Йўқ албатта. Менда бундай вазият ҳеч қачон бўлмаган. Сабаби мен футбол учун жонимни фидо қилганман ва футболни севаман.

- “Насаф” жамоаси билан ОФК Кубогини қўлга киритганингиздан сўнг хориж жамоаларидан таклифлар бўлганми?

- Ҳа, бўлган. Буни яширмайман. Менга Eроннинг “Фулад” жамоасидан таклиф тушган. Лекин, мен ўшанда “Насаф” жамоасини танлаганман. Қабул қилган қароримдан кейинчалик ҳам, ҳозир ҳам афсусланмаганман. Сабаби битта ўша пайтдаги “Насаф” жамоаси бошқача эди.Таърифлаб беришга сўз топиб бера олмайман. Қисқа қилиб айтсам бу жамоа ўзга бир сайёра десам адашмайман.


- Омадга ишонасизми?. Ўзингизни омадли инсон деб биласизми?

- Омадга ишонаман. Мен ўзимни омадлиман деб ҳисоблайман. Омадли бўлмаганимда шу даражага келармидим.

- Агар футболчи бўлмаганингизда қайси касбни танлар эдингиз?

- Футболчи бўлмаганимда, туризмни ривожлантиришга ўзимни ҳиссамни қўшар эдим. Самарқанд, Тошкент ва Хива шаҳарларини қолаверса уларнинг бой тарихини бутун дунёдан келган сайёҳларга ўргатардим.

- Илҳом Юнусов учун футболчилик ҳаётида муҳим бўлган инсон ким?

- Бу инсон ҳозир орамизда йўқ. Бу инсон менга тўп тепишни ва кўплаб футболчилик сирларини ўргатган инсон, биринчи мураббийим ҳисобланади. У киши мен учун жудаям муҳим инсон ҳисобланади.

- Мухлисларга тилакларингиз...

- Тилагим аввало ҳаммангизни ишларингизга омад. Доимо соғ ва саломат бўлиб юришингизни тилаб қоламан. Ҳа яна бир нарса, ҳозирда тинмасдан хизматда бўлаётган шифокорларимизга куч қувват ёр бўлишини уларга ана шу балони енгиб ўтишларини илтижо қилиб қоламан.




Шоҳруҳ Мейлихолов суҳбатлашди

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика