UZ

Сўнгги янгиликлар

09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  0 09:30Канте Европага қайтиши мумкин  0 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  2 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  6 08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:41Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  4 00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  2 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  19 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  8 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  2 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  6 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0

Илҳом Мўминжоновнинг дисквалификация муддати якунланди, энди у истаган жамоада ишлай олади Янгиликлар

Илҳом Мўминжоновнинг дисквалификация муддати якунланди, энди у истаган жамоада ишлай олади

2019 йилнинг 1 апрелида ЎФА Этика қўмитаси томонидан "Навбаҳор" футбол клубининг собиқ бош мураббийи Илҳом Мўминжонов 4 йил муддатга футболдаги ҳар қандай фаолиятдан четлаштирилган эди.

2020 йилнинг 3 январида "Сурхон" футбол клуби Этика қўмитасига Илҳом Мўминжонов ишини қайта кўриб чиқишни сўраб мурожаат қилган. Мазкур мурожаатда "Сурхон" футбол клуби кафил сифатида Илҳом Мўминжоновнинг дисквалификацияси бўйича қарорни қайта кўриб чиқиб, унинг мураббийлик фаолияти тикланиши сўралган.

Мазкур мурожаат ЎФА Этика қўмитаси томонидан атрофлича ўрганиб чиқилиб, Илҳом Мўминжоновга нисбатан қўлланилган 4 (тўрт) йил муддатга футболдаги ҳар қандай фаолиятдан четлаштириш интизомий жазо чораси қисқартирилган ва унинг дисквалификацияси 2020 йилнинг 31 декабрига қадар амал қилди.

Маълумот учун, олдинроқ Мўминжонов Фарғонанинг "Нефтчи" клуби бош мураббийига айланиши ҳақида хабар чиққан эди.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика