Эшитдик-да! "Нефтчи"га Мўминжонов бош мураббий бўлади ва таркиб кучайтирилади

Alisher
11 дек 2020
Фарғонанинг "Нефтчи" клуби келаси йилдан бошлаб Ўзбекистон Суперлигасида иштирок этиши мумкин.

Бизга маълум бўлишича, 2021 йилдан "Нефтчи"га "Навбаҳор" собиқ бош мураббийи Илҳом Мўминжонов устозлик қилади. Хабарингиз бор, Мўминжоновнинг дисквалификацияси шу йил охирида якунига етади ва янги йилдан ушбу мутахассис исталган жамоада ишлай олади. Эслатиб ўтамиз, Мўминжонов Хайрулло Бозоров Наманган вилояти ҳокими бўлиб ишлаганида "Навбаҳор" мураббийи бўлганди. Айни пайтда Бозоров Фарғона вилояти ҳокими ҳисобланади.

Клуб шунингдек Суперлигада иштирок этиши мумкинлиги сабаб таркибни сезиларли даражада кучайтирмоқчи. 


AlisherМуаллиф
Манба: championat.asia