UZ

Сўнгги янгиликлар

09:22ФИФА хавотирда  5 08:53Флик кечаги кутилмаган мағлубият сабабини айтди  7 08:24"Реал" етакчиларидан бирининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  2 08:20Элит ОЧЛ. "Шаржа" - "Насаф" 1:2  2 08:10Ла Лига. "Жирона" - "Барселона" 2:1  7 07:55Sofascore. "Насаф"нинг кечаги учрашувдаги энг яхши ўйинчиси ким бўлди?  2 07:27Рўзиқул Бердиев кечаги учрашувдаги ғалабадан сўнг нималар деди?  7 03:05"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув  159 02:22Элит ОЧЛ. Саудияда голлар шоуси, Нуньеснинг бенефиси ва Ироқда супер камбэк  2 01:46Англия Кубоги. 1/8 финал жуфтликлари маълум бўлди  4 01:25"Мақсадимиз — қасос эмас, Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш!" — Арбелоа "Бенфика" билан ўйин олдидан  2 00:41Моуринью: "Эҳтимол, мен "Реал"дан истеъфога чиқарилмаган саноқли мураббийлардан биридирман"  3 00:22Расман: Азиз Турғунбоев — «Андижон» футболчиси  12 23:54Расман: "Навбаҳор" икки легионер билан шартнома имзолади  4 23:40"Ўзлари симуляция қилиб, энди ахлоқдан дарс беришяпти!" — Милан мэри Кьеллини ва Дель Пьерони "ерга туширди"  4

Акбар Тўраев: "Мақсад - "Нефтчи"ни Суперлигага қайтариш" Янгиликлар

Акбар Тўраев: "Мақсад - "Нефтчи"ни Суперлигага қайтариш"

"Нефтчи" - "Динамо" (2:1) ўртасидаги назорат учрашувидан сўнг фарғоналиклар дарвозабони Акбар Тўраев фикрлари билан ўртоқлашди.

"Нефтчи" билан янги мавсумга қизғин тайёргарлик олиб бормоқдамиз. Йиғинни Тошкентда бошладик, сўнг "Ҳоким кубоги" мусобақасида давом эттирдик. Мазкур турнир ҳар томонлама фойдали бўлди, дея оламан. Футболчилар ўша вақт ҳали тўлиқ тайёр эмасди. Шунингдек, таркибдаги аксарият футболчилар янги эди. Камчиликлар кўрингани рост. Машғулотларда бунинг устида ишлаяпмиз. Айни пайтда тайёргарликнинг учинчи қисмини ўтказмоқдамиз. Ўртоқлик учрашувлари орқали бир-биримизни яхшироқ тушуниб боряпмиз. 

Кўраётган бўлсангиз ПРО-Лига ҳам бугунги кунга келиб Суперлигадан қолишаётгани йўқ. Ўтган йилдан бошлаб учрашувлар жонли эфирда трансляция қилинмоқда. Барча жамоалар олдига жиддий мақсад қўйган. "Нефтчи"нинг лойиҳаси узоқ йиллик. Биринчи босқич жамоани Суперлигага қайтариш. Бу йилдаги асосий вазифамиз ҳам шундай",- дейди Акбар Тўраев.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика