UZ

Сўнгги янгиликлар

18:58"Ливерпуль" 35 млн. еврога сотиб олган ҳимоячи бу йил бошқа майдонга туша олмайди  0 18:36Футзал. Ўзбекистон - Қирғиз Республикаси баҳси учун таркиблар маълум бўлди  3 18:25Пролига. "Жайхун" - "Олимпик-Mobiuz" 3:2  1 17:51ФИФАда ЖЧ-2030ни 64 та жамоагача кенгайтириш масаласи кўриб чиқилди  11 17:28Жиру Дембеле ҳақида: "Терма жамоада у "Олтин тўп" эгаси бўлиши мумкин деб ўйламаганман"  0 16:00Миржалол Қосимов ҳеч қачон "Андижон"га ютқазмаган   7 14:54"Сўғдиёна" билан ўйиндан олдин "Нефтчи"да битта йўқотиш  3 14:40"Навбаҳор"га 3 та гол урган "Бухоро" футболчиси кейинги турда майдонга тушмайди  4 14:28"Қизилқум" – "Насаф" ўйинида пенальти белгиланиши керакмиди? Суперлиганинг 22-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  19 14:22Гвардиола "Арсенал"га қарши ўйин ҳақида: "Фаолиятимда ҳеч қачон бунчалик узоқ ҳимояланмаганмиз"  5 13:31Гол уриб, қизил карточка олган Экитике кечирим сўради  2 12:51Моуринью "Риу Аве" билан 1:1 ҳақида: "Бош ҳакамда ирода йўқ"  9 12:44ЎФФ президенти Миллий терма жамоа ўйинчилари билан учрашди  0 11:58Футзал. Бугун Ўзбекистон Қирғизистон билан ўйнайди  1 10:55Пролига. "Олимпик-Mobiuz" бугун Нукусда меҳмон бўлади  0

Илҳом Мўминжонов: "Турнинг марказий ўйини Қўқонда бўлади" Янгиликлар

Илҳом Мўминжонов: "Турнинг марказий ўйини Қўқонда бўлади"

Ўзбекистон чемпионати 17-тур доирасидаги “Қўқон-1912” – “Пахтакор” жамоалари ўртасидаги ўйиндан олдин “Пахтакор” жамоасининг ўринбосарлар таркиби мураббийи Илҳом Мўминжонов ўз фикрларини қуйидагича баён қилди.

- Аввало ўринбосарлар баҳсида ғалаба қозонганимиздан хурсандман. 1997-йилда туғилган бир нечта футболчиларимиз Жасур Абдураимов бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоасига чақирилганлиги боис , асосий таркибдан бир нечта футболчилар ўринбосарлар таркибида майдонга тушди. Жуда қийин бўлган баҳсда шогирдларим 1-0 ҳисобида ғолиб чиқишди.Бунинг учун уларга миннатдорчилигимни билдираман.

Асосий таркиблар ўртасидаги баҳс жудаям қизиқарли бўлишини кутяпман. Қўқонда доим бизга қийин бўлган. Бу жамоа ўз мухлислари қаршисида жуда кучли ўйин намойиш қилади. Биз ҳам ўтган турда Андижонда йўқотилган очколарни жойига қўйиш учун курашамиз.Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, 17-турнинг марказий учрашуви Қўқонда бўлади –дейди Илҳом Мўминжонов.


"Қўқон-1912" матбуот хизмати

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика