UZ

Сўнгги янгиликлар

08:42Флик "Атлетико"дан учралган шармандали мағлубиятдан сўнг: "Жамоа ёш, аммо мен баҳона излаётганим йўқ"  2 08:19Мўминжон Мелиев "Металлург"га ўтди  0 07:55Илҳом Алижонов "Лочин" таркибига қўшилди  0 03:02Испания Кубоги. "Атлетико" илк ўйинда "Барселона" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди  270 02:55АПЛ. "Арсенал" "Брентфорд" майдонида очко йўқотди  18 00:50АПЛнинг январь ойидаги энг яхши мураббийи ким бўлади?  1 00:19Кучли бешлик чемпионатларида ким энг кўп маош олмоқда?  3 23:43Миллатлар лигаси-2026/27. Қуръа ташланди!  12 23:27"Ноттингем"ни бошқаришга рози бўлган мураббий бор  2 22:57Бундеслиганинг январь ойидаги энг яхши футболчиси маълум қилинди  1 22:43Мбаппе "Реал"нинг навбатдаги учрашувини ўтказиб юбориши мумкин  30 22:20Расман: Раҳим Стерлинг - "Фейеноорд" футболчиси!  4 21:59"Пахтакор" кундаги иккинчи назорат ўйинида дуранг қайд этди  8 21:48"Навбаҳор" Қозоғистоннинг "Актобе" жамоасига қарши назорат ўйинини ўтказди. Нани майдонга тушдими?  2 21:15"Локомотив" Анталияда Грузия жамоасига мағлуб бўлди  2

Илҳом Мўминжонов “Навбаҳор” бош мураббийи Янгиликлар

Илҳом Мўминжонов “Навбаҳор” бош мураббийи

Бундан бироз вақт олдин “Марказий” ўйингоҳнинг мажлислар залида “Навбаҳор” футбол клуби раҳбарияти, мураббийлар штаби ва жамоа аъзолари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Мазкур йиғилишда “Навбаҳор” жамоасининг жорий йилги мавсумдаги омадсиз қатнашуви кўриб чиқилди. Жамоанинг чемпионатдаги иштироки қониқарсиз бўлганлиги сабаб мураббийлар штабида фаолият юритган бош менеджер Равшан Бозоров, бош мураббий Рустам Дўрмонов, мураббийлар Файзулло Аҳмедов ва Арслон Толиповлар истеъфога чиқарилди. Йиғилишда жамоа аъзоларига янги бош мураббий сифатида Илҳом Мўминжонов таништирилди. Мўминжоновга мураббийлар штабида ўзи билан “Пахтакор”да ишлаган Владимир Андреев ва жамоамиз ёшлари билан ишлаб келаётган Дурбек Умаралиевлар ёрдам беришади.

Футболчилик фаолиятида давомида Илҳом Ибрагимович “Навбаҳор” шарафини ҳимоя қилганлигидан кўпчилик мухлисларимизнинг хабарлари бор. Ҳужумчи сифатида тўп сурган Мўминжонов 2003 йилги мавсумни айнан “Навбаҳор”да ўтказган. Бундан ташқари у “Трактор”, “Локомотив”, “Бунёдкор” каби жамоаларида ҳам тўп сурган. Жароҳат туфайли фаолиятини барвақт якунлашга мажбур бўлган Мўминжонов кейинчалик мураббийлик соҳасида иш бошлаганди. Мураббийлик фаолияти давомида “Бунёдкор” ва “Пахтакор” футбол клублари академиясида иш юритган кейинчалик “НБУ-Осиё” ва “Пахтакор” ёшлар жамоаларида ишлаган. 2014 йилдан шу кунгача “Пахтакор” жамоаси мураббийлар штабида фаолият юритиб келаётганди.

Рейтинг: -9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика