UZ

Сўнгги янгиликлар

15:43Футзал. БМБ "Пахтакор" дарвозасига жавобсиз 7та тўп киритди  0 15:05Манба: "Динамо" футболчиларига 3 ойдан бери маош берилмаяпти  5 14:47Аукционга қўйилган дўппининг нархи 44 миллион сўмга етди. Барча пуллар болалар шифохонасига хайрия қилинади  3 14:33Олимпиадага чиққан Ўзбекистон U-23 терма жамоаси футболчиларига қанчадан мукофот берилгани маълум  29 13:47ЕЧЛ. "Реал" ва "Бавария"нинг бугунги ўйин учун тахминий таркиблари  18 13:27"Насаф"нинг асосий жамоаси кетидан футзал жамоаси ҳам голлар шоусида ғалаба қозонди  0 12:55Миличкович "Металлург"нинг 900-голи муаллифи  1 12:27"Пахтакор"да йўқотиш. Бу мавсум 5та гол урган футболчи сафдан чиқди  12 11:58"Насаф" голлар шоусида ОКМКни мағлуб этган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 11:27Футзал. Бугун Фарғонада 10-тур старт олади, пешқадам БМБ "Пахтакор"га қарши  0 11:11Жозе Моуриньо собиқ жамоасига қайтмоқчи  16 10:45Ильгиз Танташев ЖЧ-2026 саралаш ўйинига тайинланди  2 10:36«Челси» 17 ёшли болакай учун 30 миллиондан воз кечишга тайёр  1 10:11ПСЖ президенти журналистнинг саволига кескин жавоб қайтарди  11 09:45Тиаго Силва янги жамоаси билан шартнома имзолади  7

Илҳом Мўминжонов: "Меҳмонлар хавфли вазият яратмасдан иккита гол уришди" Янгиликлар

Илҳом Мўминжонов: "Меҳмонлар хавфли вазият яратмасдан иккита гол уришди"

Про-лиганинг 19-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Олимпик" (3:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Илҳом Мўминжонов ўз фикрларини билдириб ўтди.

Ўйин ҳақида

- Бугунги ўйиндаги ғалаба билан шогирдларимни табриклайман. Ҳали олдинда 5 та тур бор, шу сабаб астойдил ҳаракат қиламиз. Мақсад сари интилаяпмиз, курашишда давом этамиз. 

Кейинги ўйинда "Динамо" билан ўйнаймиз. Ўйлайман-ки, бу ўйинга ҳам бугунги каби мухлислар келади. Чунки жамоамиз мухлислар учун ўйнайди ва уларнинг ташрифи бизга қўшимча мотивация беради.

- Бугун "Олимпик" устидан жорий мавсумда илк бор ғалаба қозонилди ва  осонликча бўлгани йўқ. Бу жамоа "Нефтчи" учун ноқулай рақиб бўлиб қолаяптими?
- Бу жамоа билан уйда дуранг, сафарда мағлубият қайд этгандик. Биласизми, бугунги ўйинда "Олимпик" жамоаси хавфли вазиятларсиз иккита гол уриб кетди. Биринчисида ўзимизга гол урдик, иккинчи гол ҳимоя чизиғимизнинг хатоси эвазига пенальтидан урилди. Иккинчи бўлимда юқори прессинг ташкил этдик ва голлар урдик. Шу руҳда ўйнашда давом этамиз. Шундай ўйин намойиш этсак албатта Суперлига йўлланмасини қўлга киритамиз.

- "Олимпик" жамоаси бош мураббийи Темур Кападзе "Нефтчи"нинг ғалабасига сабаб бўлган омиллардан бири сифатида майдон холатини кўрсатди. Бу фикрга муносабатингиз қандай?
- Майдон борасида ишланаяпти. Насиб бўлса кейинги мавсум Суперлигага чиқсак майдонимиз тўлиқ тайёр холатга келади. Энди мағлуб бўлган жамоа турли сабабларни келтиради. Майдонимиз холати ёмон эмас, бу борада раҳбарият томонидан ишлар олиб борилган. Бу майдон нимаси билан халақит берган, билмадим. "Олимпик"ни ҳурмат қиламиз. Шунингдек Темур Кападзени ҳам, жамоа бош мураббийи тажрибали мутахассис. Ўйин борасида устунликка эга бўлдик деб ўйлайман. Шу руҳда давом этсак албатта Суперлига йўлланмасини қўлга киритамиз.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика