UZ

Сўнгги янгиликлар

01:49Левандовскининг охирги голи "Барселона" учун қимматга тушди  5 01:22Роналду Европа чемпионатида иштирок этиш бўйича рекордчига айланади  1 00:55Шомуродовнинг мураббийи Клаудио Раньери "Кальяри"ни тарк этади  3 00:38Про лига. 9-турда ишлайдиган расмийлар  2 00:01Эдерсон "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  1 23:44Мессининг ўғли Суареснинг фарзандини доғда қолдирди  2 23:27Александр Стоймирович: "Бугунги учрашувда йўл қўйган хатоларимизни мантиқан тушунтириб бера олмайман"  9 23:10"Манчестер Сити" дарвозабони жанжал қилгани учун тунги клубдан ҳайдалди  1 22:56Илёс Зейтуллаев: "Бугунги учрашувда 3-4 йиллик умримни йўқотдим. Мен Пеп Гвардиола эмас, ангренлик Илёс Зейтуллаевман"  6 22:33CAFA U-15. Ўзбекистон қизлар терма жамоаси Тожикистонни мағлубиятга учратди  1 22:16Франция клуби Анчелоттининг ўғлини бош мураббий этиб тайинламоқчи  3 21:49Германия Бундеслигасининг энг яхши футболчиси маълум бўлди  3 21:25Суперлига. "Бунёдкор" - "Локомотив" 3:2. Highlights  1 21:02Суперлига. "Бунёдкор" воқеаларга бой "Тошкент дербиси"да "Локомотив"ни енгиб, мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  35 20:48Про лига шарҳи. "Машъал"да биринчи мағлубият, "Мерседес" "Бухоро" ва навбатдаги истеъфо бўлган 8-тур ҳақида  1

Икром Алибоев: "Пахтакор" тарихида яхши ном қолдиришга ҳаракат қиламан" Янгиликлар

Икром Алибоев: "Пахтакор" тарихида яхши ном қолдиришга ҳаракат қиламан"

"Пахтакор" ярим ҳимоячиси Икром Алибоев клуб билан 2024 йилга қадар мўлжалланган янги шартнома имзолади.

Шундан кейин футболчи билан боғланиб, унинг фикрларига қулоқ тутдик.

Узайтирилган шартнома борасида

- Жамоа билан шартномам муддатини узайтирганимдан жуда мамнунман. Лекин фаолиятимдан қониқиш ҳосил қилмаяпман, чунки жароҳатлар бўлиб, пасайиш бор. Шартнома муддатини узайтиришимга келсак, мен қайси жамоада ўйнаган бўлсам, клуб учун боримни бериб ҳаракат қилганман. Келгуси икки йилда ҳам “Пахтакор” сафида яхши ўйинлар кўрсатиб, клуб тарихда яхши ном қолдиришга ҳаракат қиламан. 

Иккинчи даврага тайёргарлик хусусида

- Иккинчи даврага янги мураббийлар қўл остида жуда яхши тайёргарлик олиб бормоқдамиз. Жамоанинг Қибрайдаги базасида икки маҳалдан машғулотлар олиб бориляпти. Ўйлайманки, биз иккинчи даврада янада яхши футбол намойиш этамиз ва ижобий натижалар кўрсатамиз.

"Пахтакор"нинг чемпионликдаги имкониятлари борасида

- Ҳеч ким чемпион бўлиш вазифасини биздан олиб ташлагани йўқ. Биздан юқорида турганлар билан ўртадаги фарқ икки очкони ташкил қилмоқда. Шундай экан, ҳали имкониятларимиз юқори ва иккинчи даврада барчасини ижобий томонга ўзгартира оламиз. 

Максим Шацких машғулотлари тўғрисида

- Машғулотлар жуда ҳам қизиқарли бўлмоқда. Худо хоҳласа, машғулотлар мевасини иккинчи даврага кўрамиз. 

Хориждан бўладиган таклифлар борасида

- Бу албатта клубнинг ихтиёрида. Агар хориж жамоаларидан таклиф бўлса, клуб мени қўйиб юборишни истаса, бу амалга ошади. Агар жамоада олиб қолмоқчи бўлишса, шу ерда қоламан. Ҳар қандай ҳолатда ҳам клуб манфаати мен учун биринчи ўринда туради. 

Славко Войнески қўл остида эришилган ва йўқотилган жиҳатлар ҳақида

- Шахсан мен ҳеч нарса ўрганмадим. Клуб нимага эришиб, нимани йўқотганини атрофдагилар кўриб турибди.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика