UZ

Сўнгги янгиликлар

23:59"Боруссия" — "Реал Мадрид" 0:0 (Матнли трансляция)  24 23:50Илёс Зейтуллаев: "Ҳозирги ҳолатимизни тўғри баҳолашимиз керак. "Бунёдкор"нинг жорий мавсумдаги асосий мақсади лигада жон сақлаб қолиш"  3 23:48Перес "Барса" билан 2010 йилда бўлгани каби "Олтин тўп" учун овоз беришда "Реал"нинг уч ўйинчиси подиумга кўтарилишини хоҳлайди  1 23:14Виталий Левченко: "Ҳужумчиларимиз кўп гол уришни бошлаб юборишди. Кубокдаги рақибимиз анча жиддий"  7 23:13"Боруссия" — "Реал". Таркиблар маълум  9 22:45"Персеполис" — Эрон чемпиони! Жамоа сўнгги ўйиннинг 85-дақиқасида гол уриб мусобақа ғолибига айланди  3 22:24"Нефтчи" жорий мавсум бу кўрсаткични илк бор қайд этди  3 22:05Эшитдик-да! "Ланс"нинг янги бош мураббийи ким бўлиши маълум  2 21:33Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Бунёдкор" дарвозасига жавобсиз 3 та тўп йўллади  45 20:45Флик Феликснинг "Барселона"даги келажагини ҳал қилди  1 20:00ЕЧЛ. "Боруссия Дортмунд" - "Реал Мадрид": Финалдан кейин кимнинг кўчасида байрам бўлади?  5 19:44Тошкентда қарийб 430 минг долларга Одил Аҳмедов футбол академияси стадиони барпо этилди  10 19:42"Брентфорд" Муҳаммадали Ўринбоев билан хайрлашди  11 19:202018 йилда пайдо бўлган клуб Премьер-лигага чиқди  3 18:37Роналдунинг собиқ жамоадоши Роналдудан кўра Мессига қарши ўйнаш қийинроқ эканлигини айтди  15

Икром Алибоев: "Пахтакор" тарихида яхши ном қолдиришга ҳаракат қиламан" Янгиликлар

Икром Алибоев: "Пахтакор" тарихида яхши ном қолдиришга ҳаракат қиламан"

"Пахтакор" ярим ҳимоячиси Икром Алибоев клуб билан 2024 йилга қадар мўлжалланган янги шартнома имзолади.

Шундан кейин футболчи билан боғланиб, унинг фикрларига қулоқ тутдик.

Узайтирилган шартнома борасида

- Жамоа билан шартномам муддатини узайтирганимдан жуда мамнунман. Лекин фаолиятимдан қониқиш ҳосил қилмаяпман, чунки жароҳатлар бўлиб, пасайиш бор. Шартнома муддатини узайтиришимга келсак, мен қайси жамоада ўйнаган бўлсам, клуб учун боримни бериб ҳаракат қилганман. Келгуси икки йилда ҳам “Пахтакор” сафида яхши ўйинлар кўрсатиб, клуб тарихда яхши ном қолдиришга ҳаракат қиламан. 

Иккинчи даврага тайёргарлик хусусида

- Иккинчи даврага янги мураббийлар қўл остида жуда яхши тайёргарлик олиб бормоқдамиз. Жамоанинг Қибрайдаги базасида икки маҳалдан машғулотлар олиб бориляпти. Ўйлайманки, биз иккинчи даврада янада яхши футбол намойиш этамиз ва ижобий натижалар кўрсатамиз.

"Пахтакор"нинг чемпионликдаги имкониятлари борасида

- Ҳеч ким чемпион бўлиш вазифасини биздан олиб ташлагани йўқ. Биздан юқорида турганлар билан ўртадаги фарқ икки очкони ташкил қилмоқда. Шундай экан, ҳали имкониятларимиз юқори ва иккинчи даврада барчасини ижобий томонга ўзгартира оламиз. 

Максим Шацких машғулотлари тўғрисида

- Машғулотлар жуда ҳам қизиқарли бўлмоқда. Худо хоҳласа, машғулотлар мевасини иккинчи даврага кўрамиз. 

Хориждан бўладиган таклифлар борасида

- Бу албатта клубнинг ихтиёрида. Агар хориж жамоаларидан таклиф бўлса, клуб мени қўйиб юборишни истаса, бу амалга ошади. Агар жамоада олиб қолмоқчи бўлишса, шу ерда қоламан. Ҳар қандай ҳолатда ҳам клуб манфаати мен учун биринчи ўринда туради. 

Славко Войнески қўл остида эришилган ва йўқотилган жиҳатлар ҳақида

- Шахсан мен ҳеч нарса ўрганмадим. Клуб нимага эришиб, нимани йўқотганини атрофдагилар кўриб турибди.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика