Икром Алибоев: “Ўзимни жуда яхши хис қиляпман”
03 дек 2015 10:00
Янгиликлар
Икром Алибоев: “Ўзимни жуда яхши хис қиляпман”
Ўз вақтида миллий терма жамоадан ҳам таклиф олиб, дебютини нишонлаган футболчини яқинда ОТЖ билан БААдаги йиғинга бориши таҳмин қилинганди. Аммо футболчи йиғинга чақирилмади. Бунинг сабабини ОТЖ катта мураббийи Виктор Жалилов футболчининг жарохати билан изоҳлади. Шундан сўнги Алибоевнинг ўзи билан суҳбатлашдик.
- Икром, таътилни қандай ўтказяпсиз?
- Яхши. Оилам даврасида хордик чиқариш билан бир қаторда бошланаж йиғинга ўзимни тайёрлаб боряпман.
- Очиғини айтганда, кўпчилик олимпия терма жамоамизнинг БААда ўтказадиган йиғинига чақирув олишингизни кутганди. Аммо бундай бўлиб чиқмади. Бу жарохатингиз билан боғлиқмиди?
- Йўқ. Худога шукур, айни пайтда ўзимни жуда яхши хис қиляпман. Хеч қандай жарохат йўқ.
- Бундай дейишимизнинг боиси. Куни-кеча Виктор Жалилов сайтимизга берган интервьюсида Алибоевнинг йиғинга таклиф этилмаганини жарохати борлиги билан изоҳлаганди.
- Тўғриси, бу ҳақда бир нарса дейиш қийин. Йиғинга кимни таклиф этишни аввало мураббийлар ҳал қилади. Албатта мен ҳам кўплаб футболчилар қатори ҳар доим терма жамоадан чақирув бўлишини интиқлик билан кутаман ва ўзимни кўрсатишга уринаман. Лекин ҳар қандай холатда ҳам мураббийларнинг қарорини ҳурмат қилиб келганман. Балки келгусида насиб қилар.
Фикрлар