Игуаин “Ювентус”ни тарк этди
18 сен 2020 08:46
Янгиликлар
“Ювентус” ҳужумчи Гонсало Игуаин билан хайрлашди. Бу ҳақида клубнинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида хабар берилди.
Томонлар ўзаро келишув асосида шартномани бекор қилган. Гонсало фаолиятини Дэвид Бекхэм эгалик қиладиган АҚШнинг “Интер Майами” клубида давом эттиради.
32 ёшли ҳужумчи “Ювентус” сафида 2016 йилдан бери ҳаракат қилиб келарди. Орада Игуаин “Милан” ва “Челси” клубларида ижара асосида тўп тепди. У “Юве” билан 3 бор Италия чемпионлигини, 2 марта эса мамлакат Кубогини қўлга киритди. Жамоа сафида жами 149 та ўйинда майдонга тушиб, 66 та гол урди ва 16 та голли узатма берди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Фикрлар