UZ

Сўнгги янгиликлар

14:29Тимур Кападзе Индонезияда!  6 13:52"Ливерпуль" мухлислари учун хушхабар: Алиссон тузалди  1 13:25Рэшфорд "Барселона" машғулотларини ўтказиб юборди  0 12:58"Манчестер Юнайтед" хавбеки Италия чемпиони сафига ўтишга қизиқиб қолди  1 12:32ФИФА Роналду мухлисларининг танқидлари ортидан Жаҳон чемпионати постерини ўчириб ташлади  27 12:06Англиянинг 5 карра чемпиони, "Манчестер Сити" собиқ сардори фаолиятини тугатганини эълон қилди  1 11:32Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бугундан навбатдаги йиғинга киришади  0 10:45"Манчестер Сити" ҳимоячиси қишда жамоани тарк этмоқчи  1 10:17Ямал бу мавсумдаги мақсадлари ҳақида фикр билдирди  4 09:48Англия термасининг собиқ футболчиси ЖЧ учун Саудия Арабистонидан кетишни истамоқда  1 09:22"Манчестер Сити" етакчиларидан бирига янги шартнома таклиф қилади  0 08:56"Барселона" президенти Мессининг қайтиши ҳақида фикр билдирди  23 08:31Чемпионшип вакили 3 миллиард евролик стадион қуради  4 07:59Суперлига. Бугун бизни учта учрашув кутиб турибди  9 07:45Суперлига. "Пахтакор" – "Насаф" 1:0  0

Игорь Шквирин: "Гуруҳда рақобат кучли, хатолардан керакли хулоса чиқарилмаса қимматга тушади" Янгиликлар

Игорь Шквирин: "Гуруҳда рақобат кучли, хатолардан керакли хулоса чиқарилмаса қимматга тушади"

Таниқли футбол мутахассиси, Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси Игорь Шквирин БАА билан ўйин олдидан имкониятларни баҳолади.

"Барчасини аввалги босқичдан бошласак. Эрон билан илк саралашдаги ўйинда 0:2 ҳисобида ютқзаётиб ирода кўрсатган эдик. Меҳмонда дуранг ўйнаб қайтилган. Кўрингандики, футболчилар фаолликни ошириши ва ярим ҳимоячиларнинг тезкор қарорлари ҳисобига вазиятдан чиқиб кетишганди. Терма жамоада характер бор. Энди эса бу босқичдаги дастлабки икки баҳсга эътибор қаратамиз. КХДРни 1:0 ҳисобида таслим қилдик. Ҳимояда жарима майдончаси ичида хатолар кузатилди. Улар пенальтини ура олишмади. Лекин яхши қаршилик кўрсатди. Қирғиз Республикаси устидан ғалаба қозондик. Аммо 2 та гол ўтказиб юборганимиз ёқимли бўлмади. Биз ўйинни мутахассис сифатида кўрамиз. Бу эса бошқаларникидан фарқ қилиши табиий. 

Эрон билан битта Машариповда гол уриш учун имконият бўлди ва бу ягоналигича қолди. Гол ўтказмаслик учун ўйнагандек таассурот қолдиришди. Балки руҳий ҳолат шунга мос келгандир ёки кўрсатма. Сардор Азмун битта вазиятда ҳақиқий ҳужумчилардек ўйнади. Дарвозабонимиз тўпларни қайтарди. Агарда, БАА билан ҳам бундай ўйнасак биринчи ўриндан тушишимиз мумкин. Нима учундир аввалги циклдаги Эронга қарши қилган ўйинимизни кўрсата олмадик. Хатолардан керакли хулосаларни чиқарилмаса қимматга тушади. Гуруҳда эса рақобат кучли. Ҳар қандай ҳолатда терма жамоамизга омад тилайман ",- дейди Игорь Шквирин.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика