UZ

Сўнгги янгиликлар

19:07"Рома" ҳужумчисини трансферга қўяди  0 18:42Рой Кин "Арсенал"нинг чемпионлик учун курашдаги асосий муаммосини кўрсатиб ўтди  2 18:20Левандовски "Бавария"ни "Боруссия"дан устун қўйди  2 17:58Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг тарихий ўйинидан ГАЛЕРЕЯ  2 17:25Элбек Тўлқинов: "Жаҳон чемпионати бежиз Ўзбекистонга берилмаганини исботлашга ҳаракат қилдик"  0 16:55U-23 Осиё кубоги. Норчаев финалда гол урса, тўпурар бўлиши мумкин  11 16:26Отабек Ғуломхўжаев: "Тарихий ғалаба орқали ўзбек халқига хурсандчилик улашган йигитларга раҳмат"  13 16:02Месси навбатдаги бор энг яхши бўлди  10 15:24Ўзбекистон U-23. Абдуқодир Ҳусанов ва Ҳожимат Эркинов ўз клубларига жўнаб кетишди  30 15:16Чемпионлар лигаси. "Бавария" - "Реал" ва "Боруссия" - ПСЖ. Тахминий таркиблар  11 14:55 ФАКТ. Индонезия Ўзбекистон дарвозасига бирорта аниқ зарба йўлламади   14 14:35Дилшод Раҳматов: "Тарих билан яшаш керакмас. Осиё кубоги кучсиз жамоа қолмаганини кўрсатиб берди"  0 14:01Ўзбекистон кубоги. "Машъал" гуруҳ босқичида ҳеч ким қила олмаган ишни бажарди  1 13:15Аббос Элмуродов: "Пенальтилар серияси? Рустам Умаров кимни қаерга тепишини ёзиб берганди"  2 12:53Левандовски Это'Oнинг 2005 йилги натижасини такрорлади  4

Ҳусниддин Ғофуров: “Бу дунёда ҳаммаси ўткинчи” Янгиликлар

Ҳусниддин Ғофуров: “Бу дунёда ҳаммаси ўткинчи”

Бекободнинг “Металлург” клуби бир неча кун олдин Ҳусниддин Ғофуров трансферини эълон қилган эди.

Тажрибали вингер билан боғланиб, ўзимизни қизиқтирган баъзи саволларга жавоб олдик. 

—  Ҳусниддин ака, 2021 йил охирида АГМК билан хайрлашганингиздан кейин сизни йўқотиб қўйдик. Олмалиқда ҳаммаси яхши кетаётганди. Нега қолмагансиз? “Кончилар” янги таклиф бермаганмиди?

—  АГМК раҳбарияти шартнома берганди. Лекин қололмасдим. Раҳматли отам ўша пайтда бетоб эдилар. Фарғонага қайтиб, оиламнинг олдида бўлишим шарт эди. Шукр, оз бўлса ҳам, улар билан вақт ўтказдим. Бу дунёда қолган ҳамма нарса ўткинчи

—  2022 йилни “Нефтчи”да бошладингиз. Жамоанинг биринчи даврадаги муваффақиятсизлигига нима сабаб бўлди? 

—  Клубда ҳаммаси яхши кетаётганди. Аммо кимлардир жамоа бирлашиши, битта оила бўлишини хоҳламади. Бунақа жойда натижа бўлмайди. Тасаввур қилинг, сиз футболчисиз. Жароҳат ёки қандайдир муаммога дуч келдингиз. Шунда сизни четга суриб қўйишяпти. Руҳиятингизга таъсири борми?

—  Алам қилса керак…

—  Албатта. 

 2-даврани Жиззахда ўтказдингиз. Бакаев футболчиларга кўпроқ жисмоний юклама бериши ростми?

—  Ҳа, асосий эътибор жисмоний ҳолатга қаратилади. Чунки “Сўғдиёна” яккакурашларга асосланган жанговар футбол кўпсатарди.

—  ОФК кубогидаги мағлубиятдан кейин “Сўғдиёна” раҳбарияти дарҳол жамоани йиғиб, мажлис ўтказган экан. Бакаевнинг кетиши ўшандаёқ аниқ эдими?

—  Тўғриси, хабарим йўқ эди.— Суперлига клубларидан фақат “Металлург” хориж йиғинига чиқмади. Жамоанинг тайёргарлиги қандай кетяпти?

—  Четга чиқилмагани бизга қизиқмас. Муҳими, жамоа олдига юқори мақсад қўйилаётгани. Ҳамма шароитлар муҳайё қилинган. Кунига 2 маҳал шуғулланяпмиз.

—  Биз олдинги Ғофуровни қачон кўрамиз?

—  Аввало, эътибор учун раҳмат. Ўз устимда ишлаяпман. Тез орада формамни тиклаб оламан.

Фахриддин суҳбатлашди 

Рейтинг: -8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика