UZ

Сўнгги янгиликлар

01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  0 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  14 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  3 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  29 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  164 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  47 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3

Ҳумоюн Муртозаев: "Машъал"га фойдам тегса, легионерга айланишга тайёрман" Янгиликлар

Ҳумоюн Муртозаев: "Машъал"га фойдам тегса, легионерга айланишга тайёрман"

"Машъал" жамоаси Суперлиганинг биринчи турида Тошкентда "Бунёдкор" меҳмони бўлди.

Тенг курашлар остида кечган ўйинда муборакликлар кичик ҳисобда мағлубиятга учрашди (0:1). "Газчилар" ушбу учрашувда енгилган бўлишса-да, ўйин давомида бир нечта голли вазиятлар яратишди. Биз эса мазкур баҳсдан сўнг "Машъал" сафида фаол ҳаракатлари билан ажралиб турган Ҳумоюн Муртозаевнинг фикрлари билан қизиқдик. 


- "Машъал" мавсумни "Бунёдкор"га қарши баҳс билан бошлади. Нима деб ўйлайсиз, чемпионат старти арафасида мураббий ўзгариши ўз таъсирини ўтказдими?

- Мавсумдаги биринчи учрашувимиз омадсиз ўтди. Кейинги ўйинларда йўқотилган очкони ўрнини тўлдиришга ҳаракат қиламиз. Мураббий ўзгаришига келсак, биз проффессионал футболчилармиз, ҳамма нарсага тайёр туришимиз керак. 

- Одатда "Бунёдкор"га қарши сафарда ўйнайдиган жамоалар кўпроқ ҳимояга эътибор қаратишади. "Машъал" эса голдан кейингина олдинга ўтишга интилди...

- Айтиб ўтганимдек, мавсумдаги биринчи ўйин бўлгани сабабли ўз ўйинимизни юз фоиз кўрсата олмадик. Навбатдаги учрашувларда ҳужумкор ўйин кўрсатамиз. Чунки ғалаба зарур. "Бунёдкор" ўз уйида тўп билан жуда яхши ҳаракат қилади. 

- Икки жамоанинг ўз даражасида тўп тепа олмагани алдамчи ҳолатми ёки кўп нарса тайёргарликка боғлиқми?

- Менимча ҳам шундай, дастлабки турлардаги натижалар алдамчи бўлиши мумкин. Ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз. Мавсумга яхши тайёргарлик кўрдик. 

- Қишда сизга Осиё клубларидан таклифлар бўлгани ҳақида эшитдик...

- Қишда ҳам, айни пайтда ҳам таклифлар бор. Агар клубга фойдам тегадиган бўлса, кетаман.

- Агарда сир бўлмаса, қайси чемпионатлардан чорловлар келиб тушди?

- Сир бўла қолсин. 

- Жамоа иккинчи турни Тошкентда "Пахтакор"га қарши ўтказади. Қуръа "Машъал"га қийин келдими?

- "Пахтакор" кучли жамоа. Лекин биз ҳеч кимдан қўрқмаймиз. Рақиб ким эканлиги муҳим эмас. Майдонга фақат ғалаба қозониш мақсадида чиқамиз.

Абдулазиз Искандаров 

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика