UZ

Сўнгги янгиликлар

22:27Жамшид Саидов: "Қизил карточка ўйин натижасига таъсир кўрсатди"  0 22:00Сергей Чигодаев: "Бош мураббий эртага Тошкентга қайтади"  1 21:47"Сурхон", "Локомотив", "Бунёдкор", "Ростов" ва Италиянинг "Комо" жамоаси – уларни нима бирлаштиради? Уларнинг ҳар бирида "қўғирчоқ мураббий" бор  2 21:02Суперлига. «Андижон» ўз уйида «Металлург» билан дуранг ўйнади  70 21:00Суперлига. Ютаётган "Қизилқум" бир киши кам бўлиб қолгач, "Олимпик"дан тўртта гол қабул қилиб олди  11 20:25Бундеслигада чемпионат якунланди. "Байер" лига тарихида илк бор мавсумни мағлубиятсиз тугатди, "Бавария" эса 3-ўринга тушиб кетди  17 20:20Саудия Арабистони АПЛдан бир қанча юлдузларни олиб кетмоқчи. Нишонда Салоҳнинг ўзи эмас  2 19:52Де Дзерби "Бавария"га ўтяпти: "Брайтон" мураббийнинг кетиши ҳақида эълон қилди  3 19:04"Сигнал Идуна Парк" Марко Ройс билан хайрлашди  4 18:43Кетиши ҳақидаги навбатдаги миш-мишлардан сўнг Хави интервью берди  2 18:26Москванинг "Динамо" клуби чемпионликка жуда яқин келди  2 18:06"Қизилқум" - "Олимпик". Таркиблар маълум, "Олимпик"да асосий дарвозабонлар йўқ  3 18:01"Андижон" - "Металлург". Таркиблар билан танишинг  7 17:51Ўзбекистон кубоги. 1/8 финалга 29 майда қуръа ташланади  3 17:31"Реал" мухлислари учун хушхабар  1

Ҳозирги футболимизда тактика томонлама энг кучли маҳаллий мураббий ким? Янгиликлар

Ҳозирги футболимизда тактика томонлама энг кучли маҳаллий мураббий ким?

Замонавий футбол кўп жиҳатдан кучли жисмоний тайёргарлик ҳамда тўғри тактикага таянадиган бўлиб қолди.

Албатта, ҳозирги футболни тактикасиз тасаввур қилиш қийин. Футболчи индивидуал жиҳатдан ҳарқанча маҳоратли бўлмасин, мураббий белгилаб берган тактикага мос равишда ўйин намойиш этмас экан, нимадир ўхшамай қолаверади. 

Ўзбек футболида ҳам бир нечта тактик усуллар бор. Лекин тўғрисини айтсиш керак, бизда ҳали тактик ўйналадиган футбол кучли ривожланмаган. Бу ўринда мураббийлардан кўп нарса талаб қилинади, зеро тактикани жамоа ўйинига улар олиб киради. Телеграм каналимизга "Ҳозирги футболимизда тактика томонлама энг кучли маҳаллий мураббий ким?" деган савол билан сўров қўйгандик.


 

Бугун сўровнома натижаларини келтириб ўтамиз. Вариантлар сифатида бир нечта мураббий номини келтириб ўтдик ва энг кўп овозни (52 фоиз) "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев тўплади. Сўровномада 22 мингдан зиёд ўқувчи қатнашган бўлса, ярмидан кўпи айнан Бердиевни ҳозирги ўзбек футболида энг кучли тактик мураббий сифатида белгилаган. 

Бу борада кейинги ўрин 13 фоиз овоз билан Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамовга насиб этди. АГМК устози Миржалол Қосимов эса 12 фоиз тўплаб учинчи бўлди.

"Сўғдиёна" бош мураббийи Улуғбек Бақоев 9 фоиз тўплаган бўлса, Олимпия терма жамоамиз бош мураббийи Тимур Кападзе 5 фоиз овозга эга бўлди. "Навбаҳор" устози Виктор Жалилов эса 2 фоиз овоз йиғди. Шунингдек, сўровномада қатнашганларнинг 1 фоизи Жасур Абдураимов, Бахтиёр Ашурматов ва Ҳамиджон Актамов каби мураббийларга овоз берган. Иштирокчиларнинг 4 фоизи эса "Бошқа мураббий" вариантини танлашган.

Албатта, бу кўп фикр-мулоҳаза талаб қиладиган савол ҳисоб ҳисобланади. Лекин бир нарсани унутмайлик, модомики кўпчилик Рўзиқул Бердиевни биринчи ўринга қўйган экан, демак "Насаф" қўллайдиган тактика кўпчиликка маъқул келмоқда. 

Рейтинг: +44   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика