UZ

Сўнгги янгиликлар

17:56"Челси"га Англия футбол ассоциацияси томонидан 74 та айблов қўйилди  1 17:27Суперлига. "Машъал" - "Шўртан". Таркиблар маълум  0 17:22Вадим Абрамов: "Андижон" Азмиддинов қизил карточка олгани учун биз билан ҳозир ўйнашга рози бўлмади"  4 16:52ЖЧ-2026 фаворитлари айтилди. Ўзбекистон қайси ўринда?  7 16:24Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони фаолиятини якунлади  0 15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  2 15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  4 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  4 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  1 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  104 13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  6 13:06Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Севинч" Эрон, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари билан ўйнайди  4 12:49ЖЧ-2022 ярим финалчиси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи  12 12:20"Насаф" "Бухоро" дарвозасига 5 та тўп йўллаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1

Ҳоким Кубоги. “Қўқон-1912” ёшлари сўнгги ўйинда мағлуб бўлишди Янгиликлар

Ҳоким Кубоги. “Қўқон-1912” ёшлари сўнгги ўйинда мағлуб бўлишди

Ёшларимиз гуруҳ босқичининг сўнгги учрашувини “Турон” жамоасига қарши ўтказишди. Мазкур ўйин кутилганидек шиддатли тарзда бошланди.

Ҳар икки жамоа илк дақиқаларда ҳужумга зўр беришди. 24-дақиқада ҳисобни очишга яқинлашдик. Бироқ Тимур Усмоновнинг зарбасига бироз аниқлик етишмади. 26-дақиқада яйпанликлар жарима тўпидан кейин дарвозамиз олдида хавфли вазиятни вужудга келтиришди. Ушбу вазиятда Муҳаммадали Собиров ўз маҳоратини намойиш этди. 35-дақиқада жарима тўпи тепиш ҳуқуқига эга бўлдик. Иқбол Маликжоновнинг зарбаси ноаниқ кўриниш олди. 37-дақиқада учрашувда ҳисоб очилди. Саиджамол Давлатжонов рақиб дарвозасини аниқ нишонга олди. Жамоалар танаффусга шу ҳисобда чиқиб кетишди.

Учрашувнинг иккинчи қисми ҳам шиддатли курашлар остида бошланди. 48-дақиқада “Турон” футболчилари ҳисобни тенглаштиришди. Гол муаллифи  - Мўйдин Мамазулумов бўлди. Ўйиннинг 48-дақиқасида «Турон» жамоаси киритган гол аввалига ҳисобламагандек кўринди. Қанот ҳаками байроқчасини кўтариб «офсайд»  қайд этди. Якунда ўйин ҳаками голни ҳисобга олган экан. 52-дақиқада Тимур Ҳакимовнинг зарбасидан кейин тўп дарвоза устунига тегиб қайтди. 55-дақиқада Тимур Ҳакимов рақиб дарвозасига иккинчи голни киритди. 63-дақиқада яйпанликлар ҳисобни тенглаштиришди. Бу сафар ҳам голни тажрибали Мўйдин Мамазулумов киритди. 74-дақиқада яйпанликлар олдинга чиқиб олишди. Гол муаллифи яна Мўйдин Мамазулумов бўлди. У бугунги баҳсда хет-трик қайд этди.

Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида ҳар икки жамоа бир қатор вазиятлар вужудга келганига қарамай, ўйиндан ҳисоб ўзгаришсиз қолди.



“Вилоят ҳоким кубоги-2019”
“А” гуруҳи
5-тур
 “Қўқон-1912” (U-21) – “Турон” – 2:3 (1:0)
Ҳакамлар:
Фирдавс Норсафаров, Обид Жумаев, Руслан Самандаров, Олим Тўйчибоев.
Назратчи: Валентин Коваленко.
Голлар: Саиджамол Давлатжонов -37, Тимур Ҳакимов- 55. – Мўйдин Мамазулумов -48, 63, 74.
“Қўқон-1912” (U-21): 12. Муҳаммадали Собиров, 4. Саиджамол Давлатжонов, 5. Жасур Ёқубов, 8. Бекзод Каримов, 10. Тимур Ҳакимов, 11. Тимур Усмонов, 17. Дилшод Баратов, 23. Аваз Маматхўжаев, 25. Савелий Абрамов, 96. Абдуллох Миркомилов, 97. Иқбол Маликжонов.
Захира: 1. Жасур Абдуллаев, 9. Рамз Исақов, 18. Дилшод Самиков, 29. Абюхон Исақов, 70. Умид Муҳаммадалиев, 85. Иброҳим Усмонов, 98. Барҳаёт Саидаҳмаджонов.
“Турон”: 46. Муҳриддин Аҳмедов, 2. Лазиз Абдурашидов, 5. Ойбек Ахматов, 7. Акбар Абдураҳмонов, 10. Мўйдин Мамазулумов, 15. Шохрух Холматов, 17. Достон Мелиқўзиев, 19. Зокир Нурматов, 20. Жасур Юлдашалиев, 22. Ориф Мамажонов, 23. Дониёр Тўлашев.
Захира: 1. Алишер Пахриддинов, 4. Эсонали Фозилов, 11. Тошпўлат Аббосов, 14. Абдухолиқ Зияев, 21. Исмоил Охунжонов.


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика