Ҳамиджон Актамов: "Про-лига жамоалари билан ўйинлар қийин ўтади"
18 авг 2021 23:40
Янгиликлар
Ҳамиджон Актамов: "Про-лига жамоалари билан ўйинлар қийин ўтади"
Coca Cola Ўзбекистон Кубоги 1/8 финалида "Шўртан" устидан қозонилган ғалабадан кейин "Қизилқум" бош мураббийи Ҳамиджон Актамов фикрларини билдириб ўтди.
- Про-лига жамоалари билан ўйинлар қийин ўтади. Аммо тажриба доим ўз сўзини айтади. Ғалабага эришдик ва навбатдаги босқичга чиқдик. Мухлисларимизни табриклайман.
- Жамоанинг кубокдаги мақсади қандай?
- Мақсад - олдинга ҳаракат қилиш. 1:0ми, 2:1ми фарқи йўқ. Ҳар бир босқичда ютишга ҳаракат қиламиз.
- Илҳом Кенжаев асосан ўринбосарлар жамоаси таркибида ўйнаётганди. Унинг бугунги ўйини ҳақида нима дейсиз?
- Мана ниҳоят, уни ўйинга туширдик. Ёмон эмас. Унинг устида ҳали кўп ишлаш керак.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар