UZ

Сўнгги янгиликлар

19:25U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади  249 19:13Рейндерс: "Мен ЖЧ-2022ни диванда томоша қилганман. Бу сафар бутунлай бошқача бўлиши аниқ"  0 18:48Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Хитой билан муроса кўчасини танлади  3 18:20U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/4 финалга чиқса, тўпурарларимиздан бири майдонга туша олмайди  5 18:04Расмий хабар: "Андижон" Максим Шацких билан хайрлашди  23 17:33Трамп: "ЖЧ-2026 мисли кўрилмаган даражада муваффақиятли ўтиши учун барча нарсани ишга солиш ҳақида кўрсатма бердим"  1 16:55Украиналик сўконғич мураббий қирғиз клубидан бўшатилди  5 16:07АПЛ клуби Левандовскига шартнома таклиф қилди  7 15:38"Бавария" футболчиси жароҳатдан фориғ бўлди  2 15:11"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси 1 ойни майдон ташқарисида ўтказади  1 14:39"Насаф" "Динамо" етакчисига даъвогарлик қилмоқда  17 14:17"Динамо" назорат ўйинида 7:0 ҳисобида ютди  1 14:14Фабио Каннаваро U-17 ЖЧдаги Ўзбекистон – Италия тўқнашуви ҳақида: "Менинг порлоқ бугуним ва менинг тарихим"  11 13:52Осиё кубоги-2027 саралаши. Тожикистон сафарда йирик ғалабага эришди  3 13:29"Нефтчи": Бугун 10 минг дона чипта сотилди, чунки...  23

Ҳамиджон Актамов: "Навоийда футбол энди пайдо бўлади" Янгиликлар

Ҳамиджон Актамов: "Навоийда футбол энди пайдо бўлади"

Суперлиганинг 26-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Металлург" (1:3) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Ҳамиджон Актамов матбуот анжуманида қатнашди.





"Мавсум тугади, ўзимизга ярашмаган ўринни эгалладик. Йил бошида режаларимиз бошқача эди. Иккинчи давра биз учун қийин ўтди.

Ўйин ҳақида гапирсак, биринчи таймда жамоам умуман ўйнай олмади, иккинчи таймда ўзимизга келдик, аммо вақт етмади. "Металлург" жамоаси ғалабани кўпроқ хоҳлади шекилли. Тўғри, биз ҳам ҳар бир баҳсга ғалаба учун тушамиз.

Йигитлар балки бугун осон ютамиз деб ўйлашдими билмадим. Барчадан узр сўрайман, қўлимдан келган ишларни қилдим. Бу футбол, ҳаёт давом этади. Туртилиб, суртилиб ўрганаман. Ишлашда жуда ҳам қўпол хатолар қилмадик, аммо камчиликларимиз бўлган бўлса уларни тўғрилашга ҳаракат қиламиз", - деди Актамов.

- Кейинги мавсум грузиялик футболчилар жамоада қоладими?

- Кейинги йил нима бўлишини худо билади. Менимча Навоийда катта ўзгаришлар бўлади. Жамоада ҳам, инфраструктура ҳам янгиланади. Қувондиқ Саноқулов бошчилигида футбол база, академия, стадионларимизни янгилаб бераман дедилар. Улардан жуда ҳам миннатдормиз. Равшан Эрматов ва Қувондиқ Саноқулов ҳозир катта лойиҳа устида ишлашмоқда. Ўйлайманки Навоийда энди футбол пайдо бўлади. Ҳозиргача биз олий лигада қўлимиздан келганича қатнашиб турдик. Аммо пойдевор бўлмаса натижа кўрсатиш қийин.

Рейтинг: -33   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика