UZ

Сўнгги янгиликлар

22:13Зидан: "Мен қайтаман"  0 21:47Рустамбек Фомин: "Бу термада ўзгаришлар кўп бўлди. Шу сабабдан бўлса керак, пастроқ темп кузатилди"  0 21:11Азизбек Тўлқинбеков: "Жаҳон чемпионатигача ишлашимиз керак бўлган жиҳатларимиз кўп"   0 20:54Қувончбек Абраев: "Озарбайжон билан илк баҳсдан тўғри хулоса чиқариб бугун гол урдик"   0 20:38Жамолиддин Раҳматуллаев: "Бугун асосий мақсад натижа эмасди"  0 20:12Равшан Ҳайдаров: "Натижа бор, лекин ўйин борасида саволларимиз кўп"   5 19:47Финалиссима Осиёда бўлиши мумкин  2 19:26"Қизилқум" назорат ўйинида "Бухоро"ни мағлуб қилди  2 19:04Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U20 Қозоғистон U21 термасини кичик ҳисобда мағлуб этди  15 18:56Коло Туре Гвардиола штабида ишлаётгани ҳақида: "Менга айнан шу етишмаётганди"  0 18:10Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U18 Озарбайжонни мағлуб қилди, Абраевдан дубль  2 17:57Мбаппесиз қолган Франция термасига ким сардор бўлади?  0 17:39Ўзбекистон U-16 термаси Японияга мағлуб бўлди   13 17:09Уругвайга қарши ўйин олдидан Фабио Каннаваро нималар деди?  9 16:58Спаллетти Италия термасининг жаҳон чемпионатига чиқишига ишонади  3

Ҳамиджон Актамов матбуот анжуманида мухлисларга мурожаат қилди! Янгиликлар

Ҳамиджон Актамов матбуот анжуманида мухлисларга мурожаат қилди!

"Бунёдкор" - "Қизилум" (0:1) учрашувидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида навоийликлар бош мураббийи Ҳамиджон Актамов иштирок этди.


- Ғалаба учун барчага раҳмат. Тошкентга фақат ғалаба мақсадида ташриф буюргандик. Худога шукур, муҳим уч очкони қўлга киритишни уддаладик. Авваламбор Навоийдан келган 500дан ортиқ мухлисларимизга катта раҳмат айтмоқчиман. Улар бизни жуда фаоллик билан қўллаб-қувватлашди. Футболчиларимиз барча берилган кўрсатмаларни тўлиқ бажаришди. Тан олиш керак, бугун жамоамиз кучли ўйнади. "Бунёдкор"га нисбатан бизда гол уриш учун вазиятлар кўп бўлди. Ўйинга ўз режамиз бор эди. Бизда "А" режа ҳамда "Б" режа учрашув бошланиши олдидан мавжуд эди, - деди Ҳамиджон Актамов.

Шу ўринда "Қизилқум" бош мураббийи Ҳамиджон Актамов мухлисларга алоҳида мурожаат қилди:

- Мухлисларга илтимос қиламан, футболда ғийбат, футболчилар, мураббийларни орқасидан гап қилиш керак эмас. Футболчилар ҳам, мураббийларни ҳам руҳан кўтариш керак. Қачонки уларни руҳан кўтариб, уларга далда берсак, футболимиз ривожланади. Футболда кўп нарса руҳий томонлама тайёрланишга боғлиқ. Ҳозир барча футбол ўйнашни билади. Шуни илтимос қилардимки, мени бу гапларимни барча ўқишини, эштишини илтимос қиламан. Бошқа гапим йўқ. Бизга ғалаба керак эди ва буни уддаладик. Бу футбол. Унда кимдир ютади, кимдир эса ютқазади. "Бунёдкор"га кейинги баҳсларда омад тилайман.

Жасур Ҳасанов ҳам, Артур Геворкян ҳам зўр ўйнашди. Уларнинг бугунги ғалабага қўшган ҳиссалари салмоқли. Футболчиларимга мени кўзим билан қаранг, улар қандай зўр ўйнашганини кўрасиз.


Рейтинг: +32   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика