UZ

Сўнгги янгиликлар

08:19"Реал" ўз тарбияланувчисининг қайтганини эълон қилди  2 07:47Терма жамоамизнинг яна бир аъзоси легионерга айланди. Унинг янги жамоасидаги рақами ҳам маълум  3 07:39Ўзбекистон МТЖ аъзоси Эрон чемпиони билан шартнома имзолайди  4 01:44Жезуш Роналду ҳақида: "Унинг таклифи туфайли "Ал Насср"даман"  10 00:48Тер Штеген ғазабда, клубдагилар уни кетади деб ўйлашяпти, аммо...  7 00:30"Андижон" Валижон Раҳимов билан хайрлашди  2 23:43"Ал Ҳилол" собиқ устози энди "Ал Насср"ни бошқаради  1 23:17"Ньюкасл" "Айнтрахт" ҳужумчиси учун 70 млн. евро таклиф қилди  2 22:34Испания ҳукумати Ямалнинг туғилган кун байрамида карлик касаллиги бор одамларнинг ишга ёлланганини текширишни сўради  6 22:04КЖЧдан сўнг "Олтин тўп" учун ким асосий даъвогар?  74 19:54Грилишнинг янги манзили Туркия бўлиши мумкин  2 19:27Расман: Кенжабоев "Қизилқум"га қайтди  7 19:11"Бавария" вингери "Барса"га ўтиши мумкин – музокаралар давом этмоқда  0 18:44"Реал" суперюлдузи Мбаппе туфайли клуб билан битимни узайтиришдан бош тортди  11 18:18Инсайдер "Арсенал"ни бир қатор футболчилар тарк этишини маълум қилди  1

Ҳамиджон Актамов: "Бизда захира футболчилари деярли йўқ" Янгиликлар

Ҳамиджон Актамов: "Бизда захира футболчилари деярли йўқ"

“Нефтчи” ҳамда “Қизилқум” (2:0) жамоалари ўртасидаги баҳсдан сўнг меҳмонлар устози Ҳамиджон Актамов журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди.

- Ҳақиқатдан ҳам яхши ўйин бўлди. Футболда ким ғалаба қозонишни кўпроқ истаса, албатта ўша жамоа зафар қучади. Бу фикр бугун яна бир бор ўз исботини топди. Баҳс борасида ўзимизнинг камчиликларни айтиб ўтган бўлардим.  Ундан ташқари захира футболчилари деярли йўқ. Иккинчи даврада бир қатор қийинчиликларга дуч келяпмиз. “Нефтчи”дан бугун бундай ўйин кутмагандим. Ҳозир фарғоналикларни яраланган “шер”га ўхшатиш мумкин. Улар хар қандай рақибга қарши чин маънода “жанг” қилишлари аниқ. Кейинги ўйинларда Фарғона жамоасига омад тилайман.

Ҳа, тажрибали ўйинчиларимиз бор. Лекин бутун жамоани тажрибали деб айтиш қийин. 3-4  футболчи билан натижага эришиш қийин саналади. Йигитларга раҳмат. Қўлдан келганча ҳаракат қилишди.

Зерикарли ўйин бўлди ? Билмадим. Бундай учрашувни кутмагандим. Ҳамма ўйинни тайёр эди.

“Нефтчи” сафидаги Музаффар Музаффаровни яхши биламан. Салоҳиятли футболчи ҳисобланади. Шунингдек, Абдураҳмон Абдулҳақов ҳам иқтидорли ўйинчи саналади. Келажаги бор,- деб фикрларини якунлади Ҳамиджон Актамов.

“Нефтчи” матбуот хизмати


Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика