UZ

Сўнгги янгиликлар

21:43"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди  4 21:00Элит ОЧЛ. "Шаржа" - "Насаф" (онлайн ҳисоб)  25 20:46"Ҳакамлик даражаси тарихдаги энг паст нуқтада!" — Жефф Стеллинг ВАРни кескин танқид қилди  0 19:51Исак жиддий жароҳатдан сўнг қайтишга яқин  3 19:23"Арсенал" футболчиси афсонавий Райт натижасини такрорлади  0 18:57"Милан" 40 ёшли Модричга янги шартнома таклиф қилади  2 18:33Трансфер интригаси: "Манчестер Юнайтед" собиқ футболчисини ортга қайтармоқчи  4 18:06"Вест Хэм" бир вақтнинг ўзида 3 нафар мураббийга маош тўламоқда  2 17:40Расман: "Қўқон-1912" Нимели ва Соҳибжоновни ижарага олди  3 17:22"Машъал" 3 нафар футболчи билан битим тузди  1 16:59"Насаф"нинг бугунги рақиби – "Шаржа шаҳрининг қироллари" ҳақида  7 16:38"Манчестер Юнайтед" "Интер" ҳимоячисига қизиқмоқда  0 16:12Суперлига жамоалари стадионларида VAR тизимини жорий этиш ишлари бошланди  4 15:48Расман: "Машъал" таркибни легионер ҳимоячи билан кучайтирди  2 15:28"Навбаҳор" қозоқ жамоаси билан дуранг ўйнади  3

Ҳаким Фузайлов - «Динамо» бош мураббийи Янгиликлар

Ҳаким Фузайлов - «Динамо» бош мураббийи

Янги мавсумга тайёргарликни бошлаган «Динамо» жамоаси мураббийлар штабида ўзгариш юз берди.

Клуб раҳбарияти бир қатор мутахассислар билан музокара ўтказиб, бош мураббий масаласида келишувга эришди.

Бугун, 15 январь куни «Динамо» жамоаси қароргоҳида клуб раҳбарияти иштирокида йиғилиш ўтказилиб, тожикистонлик таниқли мураббий Ҳаким Фузайлов «Динамо» жамоаси бош мураббийи сифатида таништирилди. Ҳаким Қаюмович олдига жамоани Суперлигага олиб чиқиш вазифаси юклатилди. Мураббий билан бир йиллик шартнома имзоланиб, Суперлигага чиқиш вазифаси бажарилгач шартнома узайтирилади. Бош мураббийга бунгача клубда фаолият юритаётган маҳаллий мутахассислар Жасур Ҳамроев ва Дилшод Шарофутдинов ёрдам беради. Дарвозабонлар мураббийи сифатида Шуҳрат Муродов ишлашда давом этади.

Ҳаким Фузайлов «Динамо» учун бегона эмас. 56 ёшли мутахассис 2000-2002 йиллар давомида Самарқандда фаолият юритган ва мураббий сифатида жамоанинг Ўзбекистон чемпионатидаги энг яхши натижасини қайд этишга ҳисса қўшган.

Умид қиламизки, катта тажрибага эга мураббий Ҳаким Қаюмович бу сафар ҳам «Динамо» жамоаси билан мухлислар истаётган чўққиларни забт эта олади.

Маълумотнома:
Ҳаким Қаюмович Фузайлов
Туғилган йили: 1964 йил, 12 август куни
Туғилган жойи: Тожикистон, Душанбе шаҳри.
Фуқаролиги: Россия

Футболчилик фаолиятида тўп сурган клублари:

1982-1983 йиллар - «Пахтакор» (Қўрғонтепа, Тожикистон)
1986-1992 йиллар - «Помир» (Душанбе)
1992-1995 йиллар - «Локомотив» (Москва)
1995-1997 йиллар - «Арсенал» (Тула, Россия).

1992-1996 йил – Тожикистон миллий жамоаси.

Мураббийлик фаолияти:

1998-1999 йиллар - «Бухоро»
2000-2002 йиллар - «Динамо»
2003 йил - «Андижон»
2004 йил - «Титан» (Россия)
2005 йил - «Локомотив» (Калуга, Россия)
2005-2009 йиллар - «Ростов» (Россия), ёрдамчи мураббий
2009-2011 йиллар - «Локомотив» (Россия), селекционер мураббий
2012-2014 йиллар - «Локомотив» (Тошкент)
2015 йил - «Терек» (Россия) селекционер мураббий
2016-2018 йиллар – Тожикистон миллий жамоаси
2018-2019 йиллар - «Истиқлол» (Душанбе)
2020 йил - «Кўктош» (Тожикистон)
2020 йил - «Хўжанд» (Тожикистон).
2021 йилдан «Динамо» бош мураббийи.

«Динамо» клуби матбуот хизмати.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика