UZ

Сўнгги янгиликлар

17:20Суперлига. "Сурхон" – "Динамо" 0:2 (матнли трансляция)  4 17:00Суперлига. "Бухоро" — "Пахтакор" 0:2 (матнли трансляция)  10 16:50"Барселона" "Бавария" ҳимоячисини нишонга олди  1 15:58МЮ "Сандерленд"га мағлуб бўлса, Аморимни истеъфога чиқариши мумкин  3 15:20"Лидс" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  1 15:14"ФарДУ" — "Олимпик MobiUz". Таркиблар маълум  0 14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  16 14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1 13:37"Ман Сити" футболчиси билан шартномани 2031 йилга қадар узайтирди  1 13:13U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?  11 12:50Суперлиганинг 23-турида ҳакамлик таҳлили: нотўғри четлатиш ва белгиланмаган пенальти  4 12:25ЎФА "тилга кирди" ва Каннаваро билан музокаралар ўтказилаётганини маълум қилди  43 12:22Фати "Монако"да ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Барса"дан ижарага олинган вингер 3 та ўйинда 4 та гол урди  7 11:58"Реал", "Атлетико" ва МЮнинг собиқ 28 ёшли футболчиси "Интер Майами"га ўтиши мумкин  2 11:27МЮ ва "Ман Сити" "Бавария" футболчи билан боғланди  6

Гвардиоланинг "қимматбаҳо" жамоаси Клоппнинг "югурадиган" болларига қарши. Превью Янгиликлар

Гвардиоланинг "қимматбаҳо" жамоаси Клоппнинг "югурадиган" болларига қарши. Превью

Бугун терма жамоалар ўйинлари сабаб юзага келган кичик танаффусдан кейин Англия Премьер-лигаси яна давом эттирилади.

Қуйида турнинг марказий баҳси ҳисобланган "Манчестер Сити" ҳамда "Ливерпуль" жамоалари ўртасидаги ўйинга бағишланган превьюни эътиборингизга ҳавола этамиз.

АПЛ, 4-тур
"Манчестер Сити" – "Ливерпуль"

09.09.2017, 16:30
"Этихад стэдиум"
Бош ҳакам:
Жонатан Мосс (Йоркшир).

АПЛнинг дастлабки 3 турида ҳар икки жамоа ҳам 7 очкодан жамғарди. Ғалаба қозонган клуб МЮ ўз ўйинини ўтказмагунча турнир жадвалида биринчи поғонага кўтарилади. Мезбонлар таркибида Компани майдонга туша олмайди, меҳмонларда эса Коутиньо қайдномага киритилмаган.

Гвардиола ҳам, Клопп ҳам ҳужумкор футболни яхши кўришини инобатга олсак, бугунги ўйин чиройли ва голларга бой ўтишини тахмин қилиш мумкин.

Тахминий таркиблар:

"Манчестер Сити": Эдерсон – Уокер, Стоунз, Отаменди, Менди – Фернандиньо – Сане, Д. Силва, Де Брюйне – Жезус, Агуэро.

"Ливерпуль": Миньоле – Арнольд, Ловрен, Матип, Робертсон – Жан, Хендерсон, Вейналдум – Мане, Фирмино, Салах.

Ўйнамайди: Стерлинг – Лаллана, Богдан, Клайн, Ингз, Коутиньо.
Сўроқ остида: Гюндоган, Компани — …



Қизиқ:

- "Манчестер Сити" АПЛда "Ливерпуль"га қарши охирги 8та уй учрашувидан фақат биттасида ютқазган (4 ғалаба, 3 дуранг, 1 мағлубият);
- "Манчестер Сити" АПЛда охирги 23та уй учрашувидан бор йўғи биттасида имкониятни бой берган (13 ғалаба, 9 дуранг, 1 мағлубият);
- Серхио Агуэро "Ливерпуль"га қарши Премьер-лига доирасидаги сўнгги бешта учрашувнинг ҳар бирида гол урган.



Мураббийлар фикрлари:

Хосеп Гвардиола ("Манчестер Сити"):
"Ливерпуль"га қарши баҳс қанчалик қийин ўтишини тушунаман. Улар ҳамиша чемпионликка даъвогар бўлиб келишган ва шундайлигича қолади. "Ливерпуль" ва "Манчестер Юнайтед" Англия ва Европадаги энг омадли жамоалардан ҳисобланади".

Юрген Клопп ("Ливерпуль"): "Биз "Манчестер Сити"га ўзлари ўрганган футболни ўйнашга имкон бермаслигимиз керак. Бу амалга оширишимизга тўғри келади. Бу "Сити" учун оддий ўйин бўлмайди. Биз кўп ҳимояланишимизга тўғри келади. Ҳар икки клуб қарши ҳужумда жуда кучли".


Англия Премьер-лигаси турнир жадвали >>> АПЛ


Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика